ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2010 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2009 йил 30 октябрдаги 1083-I-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2009 йил 4 декабрдаги 693-I-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
2010 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2010 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3—6-иловалар берилмайди.
2. 2010 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2010 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
3. 2010 йил учун:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.03 (Кучини йукотган) Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.02 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)]
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага* мувофиқ;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)]
имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.02 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи ставкалари]
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17 ва 18-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.04 (Кучини йукотган) Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 (Кучини йукотган) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.04.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан транспорт воситалари эҳтиёжи учун бензин, дизель ёқилғиси ва сиқилган газдан фойдаланганлик учун солиқ;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.05.00 (Кучини йукотган) Савдо ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан алоҳида товар турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимлари]
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.06.00 (Кучини йукотган) Бошқа бюджетдан ташқари жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
24-иловада* белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,5 фоиз миқдорда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.06.00 (Кучини йукотган) Бошқа бюджетдан ташқари жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 25-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 4 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.04 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
ўсимлик ёғи ва алкогол маҳсулотлар бўйича акциз солиғи тўла ҳажмда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;
жисмоний шахсларнинг мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда мулкка эгалик ҳуқуқи билан жисмоний шахсларга тегишли бўлган солиққа тортиладиган мулкнинг инвентаризация қиймати 1,1 миқдоридаги коэффициентни ҳисобга олган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқилади.
автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган барча юридик шахслар ушбу фаолият тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўрнатилган тартибда қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайдилар;
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишилган ҳолда белгиланадиган тартибда тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби;
улгуржи савдо корхоналари учун (улгуржи дорихона ташкилотлари, мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира» таркибига кирувчи мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари) — ўтказилган ҳар бир савдо операциясидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўлаш тартиби жорий этилсин, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
(5-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 442-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда ўн кун муддатда улгуржи савдо корхоналари томонидан аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ўртасида тақсимланади;
Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият олиб борувчи норезидентлар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш чоғида муҳр эскизларини кейинчалик тасдиқлаш учун тақдим этадилар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларини очадилар.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 4-бандининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарори 9-бандининг амал қилиш муддати 2015 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарори 6-банди иккинчи хатбошисининг амал қилиши 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ консультантлари ташкилотлари — кичик корхоналар ва микрофирмаларга татбиқ этилсин.
14. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
15. 2010 йил учун:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
* 26-илова берилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;
* 27-илова берилмайди.
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 28-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалда ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
тегишли бюджетларга дотациялар, субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
17. 2010 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 29-илова берилмайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2010 йилдан бошлаб бир нафар ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштириш тартибини республиканинг барча ҳудудларидаги мазкур муассасаларга татбиқ этсин ҳамда бюджетни режалаштириш ва молиялаштиришнинг янги тартибига ўтказиладиган ҳар бир бюджет ташкилотига молиялаштириш меъёрлари етказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг марказлаштирилган бухгалтерияларини тугатиш ва уларнинг негизида:
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари тузилмасида 2 тадан штат бирлигига эга бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини молиялаштириш шуъбаларини;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари тузилмасида 2 тадан штат бирлигига эга бўлган молия-бухгалтерия хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
бир ой муддатда ихтисослаштирилган мактабгача тарбия болалар муассасалари (гуруҳлари)ни хатловдан ўтказсин ва амалдаги талаб-эҳтиёжга ҳамда тарбияланувчиларнинг тегишли контингенти мавжудлигига қараб, уларнинг фаолиятини танқидий таҳлил қилсин;
хатлов натижаларига кўра 2010 йилнинг 1 мартига қадар ихтисослаштирилган мактабгача тарбия болалар муассасалари (гуруҳлари) тармоғини мақбуллаштириш ҳамда мазкур муассасаларнинг раҳбар ва педагог ходимларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.87.00 (Кучини йукотган) Давлат грантлари. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг таълим олиши]
22. 2010 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, тегишли сарф-харажатларни бюджет маблағлари ва қисман — энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида ота-оналарнинг ҳар ой тўлайдиган маблағи ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда олимпия захиралари коллежларининг ўқувчилари учун бепул (имтиёзли) овқатланиш жорий қилинсин. Бунда ҳар бир олимпия захиралари коллежида ўқувчилар умумий контингентининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари пул тўлашдан озод қилинишлари назарда тутилсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги 2010 йилнинг 1 апрелига қадар олимпия захиралари коллежларида бепул (имтиёзли) овқатланиш сарф-харажатларини қисман қоплашга ота-оналар томонидан пул тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, шунингдек овқатланиш нормалари ва ўқувчиларни бепул (имтиёзли) овқат билан таъминлаш назарда тутилган олимпия захиралари коллежлари рўйхатини тузиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб, белгиланган тартибда:
бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақаларни Давлат бюджети маблағларидан молиялаштиришни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
24. 2010 йилга шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш иш берувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиктисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли Қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2013 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2015 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2010 йилдан бошлаб божхона тўловлари бўйича тушумларнинг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилиши тартибини жорий этиш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин;
вазирликлар ва идораларнинг барча бюджетдан ташқари жамғармалари, шу жумладан бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағларига нисбатдан Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тартиби жорий этилсин;
бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар ва солиққа доир бўлмаган тўловлар, маъмурий ҳамда молиявий санкциялар ажратмаларининг Давлат бюджетига келиб тушадиган улушини пропорционал оширган ҳолда, уларнинг 20 фоизгача камайтирилишини ҳисобга олиб, ажратмалар миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
26. 2009 йилги макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
бюджет камомади ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 10 421,4 млрд. сўм, харажатлари — 10 658,9 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 4296,5 млрд. сўм (шу жумладан Давлат бюджетидан дотация — 230,0 млрд. сўм, шунингдек, 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра республика бюджети қолдиқлари ҳисобига айланма касса нақд пулининг тўлдирилиши — 140 млрд. сўм) ва харажатлар — 4063,9 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 522,0 млрд. сўм ва харажатлари — 522,0 млрд. сўм миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2010 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2009 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2009 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2010 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган камомад доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
28. 2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
30. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 декабрь,
ПҚ-1245-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 30-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган қарорлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси корхоналарининг молиявий аҳволини соғломлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 20 октябрдаги ПҚ-204-сон қарорининг 8-банди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 442-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари сонини янада мақбуллаштириш ҳамда қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПҚ-853-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2010 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон қарорида:
«ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида ҳосил бўлган бюджет маблағлари тежами (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари)»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«вақтинча фойдаланилмаётган хоналарни ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар»;
б) 4-банднинг учинчи хатбошига «шунингдек кредиторлик қарзларни тўлашга» сўзлари қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 18-банднинг учинчи хатбошидаги «харид қилиш» сўзларидан кейин «ва етказиб бериш» сўзлари қўшилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тузилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар сотиб олиш ва етказиб бериш юзасидан контрактлар бўйича харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 июлдаги ПҚ-404-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти учун лекциялар ўқиганлик, мақолалар, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаганлик учун ушбу бандда кўрсатилган шахслар, Минтақавий сиёсат жамғармаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг штатдаги ходимлари томонидан олинадиган даромадлар жисмоний шахслар даромадлари солиғи тўлашдан озод қилинсин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорида:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошидаги «объектларни таъмирлаш» сўзларидан кейин «техник кузатиш ва назорат қилиш» сўзлари қўшилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-банди биринчи хатбошидаги ушбу Низом 7-бандининг «к» кичик бандида назарда тутилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорти паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 14 декабрдаги ПҚ-531-сон қарорининг 3-бандидаги «2010» рақамлари «2014» рақамлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори билан тасдиқланган «Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш қоидаларининг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошидаги «устав капитали 500 млн сўмдан ортиқ бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой фондини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги «2014 йил 1 январгача» сўзларидан кейин «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари ва» сўзлари қўшилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-банди «к-1» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «Ватанимизда ишлаб чиқарилган» сўзларидан кейин «ва импорт қилинган» сўзлари қўшилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда):
а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «2010» рақамлари «2015» рақамлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «тақдирда» сўзидан кейин «товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрнини тўлдиришга ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «тушган барча маблағларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидан ва 26-1-бандининг учинчи хатбошидан «устав капитали 500 млн сўмдан ортиқ бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
«10 та энг кам ойлик иш ҳақидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарори билан, тендер савдолари ўтказмасдан, қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади:
харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган ҳолда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш;
етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни таққослаш.
Махсус комиссия буюртмачининг раҳбар ходимлари ва ваколатли мутахассисларидан камида уч нафардан иборат бўлган таркибда тузилади. Махсус комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги «2010» рақамлари «2015» рақамлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда) 1-бандида:
тўртинчи хатбошидаги «шунингдек» сўзи «тўлиқ миқдорда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси минтақавий бўлимларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн учинчи хатбоши қўшилсин:
«концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш юридик шахслар томонидан, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси берадиган бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан белгиланади.
Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномаси берганлик учун:
Тошкент шаҳрида — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
вилоят марказларида — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;
бошқа аҳоли пунктларида — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим маблағлари «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига тушади ва улардан бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш билан боғлиқ харажатларни қоплашда фойдаланилади.
Фаолиятни лицензиясиз ва гастроль-концерт гувоҳномасисиз амалга оширган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошидаги «2010» рақамлари «2011» рақамлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:
«22. Янги импорт автомобилларни чакана савдода сотиш».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 119-бандида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Янги импорт автомобилларни сотиш фақат юридик шахслар — ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилади»;
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда):
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «маблағлари» сўзидан кейин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари қўшилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «маблағлари» сўзидан кейин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари қўшилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошидаги «бюджетдан ажратмалар» сўзларидан олдин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва» сўзлари қўшилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла қўшилсин:
«Лицензия фақат ижрочиларга — жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга — юридик шахсларга берилади»;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг биринчи хатбошидаги «ўз маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошига «таъмирлаш» сўзидан кейин «шунингдек кредиторлик қарзларни тўлаш» сўзлари қўшилсин;
«Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларини сарфлаш йўналишлари
Тиббиёт муассасалари гуруҳлари
Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари:
Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг маблағларини сарфлаш йўналишлари
моддий рағбатлантиришга
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, муассасани модернизация қилиш ва таъмирлаш, шунингдек кредиторлик қарзларни тўлашга
I гуруҳ муассасалар
Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизигача
ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушаётган маблағлар
бюджет маблағларини тежаш ҳисобига ҳисобот чорагининг охирги иш кунида ҳосил бўлган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари)
вақтинча фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар
25%
75%
II гуруҳ муассасалар
35%
65%
III гуруҳ муассасалар
40%
60%
IV гуруҳ муассасалар
50%
50%
Изоҳ. Тежалган маблағлар мавжуд бўлганда ушбу маблағлар ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин».
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юклари шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари
Фаолият турлари
Сиғими (йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати, тонна)
Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга давлат божи суммаси (АҚШ долларида)
1) йўловчиларни шаҳарда ташиш
автобуслар
14 ўрингача
50,0
14 ўриндан ортиқ
100,0
микроавтобуслар
1 та транспорт воситаси учун
300,0
енгил автомобиллар
4 ўрингача
75,0
4 ўриндан ортиқ
125,0
2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш
автобуслар
19 ўрингача
75,0
19 ўриндан ортиқ
150,0
микроавтобуслар
1 та транспорт воситаси учун
300,0
енгил автомобиллар
4 ўрингача
75,0
4 ўриндан ортиқ
125,0
3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш
автобуслар
21 ўрингача
225,0
21 ўриндан ортиқ
600,0
микроавтобуслар
1 та транспорт воситаси учун
700,0
енгил автомобиллар
1 та транспорт воситаси учун
200,0
4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш
автобуслар
12 ўриндан ортиқ
1000,0
микроавтобуслар
1 та транспорт воситаси учун
800,0
енгил автомобиллар
1 та транспорт воситаси учун
250,0
5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш
3,5 тоннагача
50,0
3,5 тоннадан 10 тоннагача
100,0
10 тоннадан 16 тоннагача
150,0
16 тоннадан ортиқ
200,0
6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш
3,5 тоннагача
75,0
3,5 тоннадан 10 тоннагача
150,0
10 тоннадан 16 тоннагача
200,0
16 тоннадан ортиқ
250,0
7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш
1 та транспорт воситаси учун
300,0
Изоҳ. Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади».