1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИГА ВА «БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Болаларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади».
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2009 йил 25 декабрдаги 248 (4911)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
ЎРҚ-239-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 554-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)