1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИНВЕСТ ИНТЕРНЕШНЛ», «ЎЗ-АИГ» ҚЎШМА СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИ ВА «АИГ-ЎЗБЕКИНВЕСТ» АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 23 НОЯБРДАГИ 565-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон — Америка «Ўз-АИГ» суғурта компанияси» ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари томонидан компаниянинг номини «Chartis Uzbekistan» масъулияти чекланган жамият суғурта компанияси қўшма корхонаси» деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.