Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида» 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори
иловасини «Таълим тўғрисида»ги
Қонун ва Меҳнат
кодекси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори
иловасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«Маълумоти» сўзидан кейинги «(тўлиқсиз ўрта, ўрта, тўлиқсиз олий, олий)» сўзлари «(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр))» сўзларига алмаштирилсин;
«Иши тўғрисидаги маълумотлар»нинг учинчи устунидан «(сабаблари, меҳнат қонунлари кодексининг моддаси банди кўрсатилади)» сўзлари чиқариб ташлансин.