toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР, ЧЕГАРА, ИЧКИ ВА ҚОРОВУЛ ҚЎШИНЛАРИ САФЛАРИДАН ЗАХИРАГА БЎШАТИШ ВА ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари, чегара, ички ва қоровул қўшинлари сафларидан захирага бўшатилсин.
2. 1972 — 1981 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 1999 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 31 март,
147-сон