Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Молиялаштирувчи институтлар ва хорижий инвесторларнинг Наманган «Карбонам» акциядорлик жамиятида нитроцеллюлоза учун целлюлоза ишлаб чиқариш лойиҳасининг амалга оширилишида манфаатдорлигини ошириш, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 11 январдаги 18-сон
қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлашда иштирок этаётган «СНПЕ ИНЖИНИРИНГ Дефенс» компанияси (Франция), чет эл банклари, «Кофас» экспорт-кредит агентлиги ва чет эл суғурта компаниялари Ўзбекистон Республикасида манба олдида даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятига юклансин.