Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг хайрия фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш, республикага келаётган, етим болаларни уйғун ривожлантиришга ва тарбиялашга йўналтирилаётган беғараз маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтириш ҳамда «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.