ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сонли «Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Футболни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, унинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний маданиятини юксалтиришдаги ролини ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларидаги фаолиятини фаоллаштириш, шунингдек уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболи ва профессионал футболни ривожлантиришнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
футбол клублари ва жамоаларига уларнинг футбол бўйича ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрланишида ва уларда қатнашишида ҳар томонлама кўмаклашиш;
аҳоли кенг қатламлари ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказишни ташкил этиш;
Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзодлар тайёрлаш учун жавоб берадиган асосий футбол клублари сифатида уларнинг ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш ҳамда футбол клублари учун резерв тайёрлаш мониторингини амалга ошириш;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
футболни, шу жумладан халқаро аренада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган футбол федерациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ахборотлар билан, илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.
2. Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларига Ўзбекистон Футбол федерацияси билан келишган ҳолда Намунавий низомга мувофиқ ўз уставларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқиш ва адлия органларига давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда тақдим этиш тавсия қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг уставларини давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашсин.
3. Тегишли ҳудудлар футбол федерацияларининг президентлари ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг молиявий ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, тегишли ҳудудда футболни ривожлантириш учун ҳомийлар топишда, шунингдек уларни жойлаштириш учун бинолар ажратишда кўмаклашиш;
профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ривожланишини доимий назорат қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмаклашиш;
тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.
4. Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари иш ҳақи фондларининг 50 фоизини Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича янги болалар-ўсмирлар спорт мактабларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш учун 2010 йилда тенг улушларда 8 млрд сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутсинлар;
профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш учун тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари бир ой муддатда тайёрланишини таъминласинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
6. Фарғона (Х. Неъматов), Наманган (Б. Юсупов) ва Самарқанд (Ў. Барноев) вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда:
«Фарғона» (Фарғона шаҳри), «Навбаҳор» (Наманган шаҳри), «Динамо» (Самарқанд шаҳри) марказий стадионларини мукаммал таъмирлаш юзасидан тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини бир ой муддатда таъминласинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсинлар;
2011 йил футбол мавсуми бошлангунгача кўрсатиб ўтилган стадионларни халқаро стандартларга мувофиқ мукаммал таъмирласинлар.
7. Ўзбекистон Футбол федерациясига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг раҳбар ва штатдаги ходимларига нисбатан талабларни, уларнинг малакасини, ишбилармонлик, касбий ва бошқа сифатларини, малакасини ошириш даврийлигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида оммавий футбол ҳаракатининг ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, футбол бўйича тренерлар ва бошқа мутахассислар фаолиятини мунтазам равишда ва кенг ёритсинлар, расмий футбол ўйинлари ўтказилишини тарғиб ва реклама қилсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 декабрь
304-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари тўғрисида
1. Ушбу Намунавий низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари фаолиятининг асосий принциплари ва йўналишларини белгилайди.
2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Халқаро Футбол Федерацияси — жаҳонда футболнинг барча турларини, ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқариш юзасидан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилот;
Осиё Футбол Конфедерацияси — мамлакатларнинг Осиё қитъасига кирадиган Миллий футбол федерацияларини бирлаштирувчи ҳамда Осиёдаги футболнинг барча турларини, ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқариш юзасидан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилот;
Ўзбекистон Футбол федерацияси — Ўзбекистонда футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи ташкилот;
Спорт ва жисмоний тарбия— оммавий тадбирлар регламенти (Регламент) — спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайдиган ҳамда улар юзасидан шартлар ва талабларни қўлланиш ва бажариш тартибини белгилайдиган қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган асосий ҳужжат;
Спорт ва жисмоний тарбия— оммавий тадбирлар тўғрисида Низом (Низом) — спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайдиган асосий ҳужжат;
ўқув-тренировка йиғинлари — спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий характерга эга бўлган, футболчиларни мусобақаларда ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда муваффақиятли қатнашишга тайёрлаш учун спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган уюштирилган тадбирлар;
футбол бўйича тренер — юқори малакали ва спорт резерви футболчиларини тайёрлаш бўйича мутахассис ҳисобланадиган шахс;
футболчи — ҳаваскорлик ёки профессионал асосда футбол билан мунтазам равишда шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий ошириб борадиган ва футбол бўйича ўтказиладиган мусобақаларда мунтазам қатнашадиган шахс;
футбол бўйича ҳакам — футбол бўйича мусобақаларни ўтказишда уларнинг Қоидаларига ва регламентловчи ҳужжатларига мувофиқ уларни назорат қилиш ва бошқаришни таъминлайдиган шахс;
футбол бўйича терма жамоалар — футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш ва спорт маҳоратини ошириш мақсадида шакллантирилган, раҳбарлар, менежерлар, маъмурлар, тренерлар, футболчилар, врачлар, фармацевтлар, массажчилар, психологлар, илмий ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бошқа мутахассислардан иборат бўлган жамоалар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари (кейинги ўринларда Федерация деб аталади) футболни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни бирлаштирувчи, тегишли ҳудудларда футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳисобланади.
5. Федерация ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга, шунингдек ўз уставига ҳамда Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳужжатларига амал қилади.
футболнинг барча турларини, ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
футбол клублари ва жамоаларига уларнинг футбол бўйича ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрланишида ва уларда қатнашишида ҳар томонлама кўмаклашиш;
аҳоли кенг қатламлари ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказишни ташкил этиш;
Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзодлар тайёрлаш учун жавоб берадиган асосий футбол клублари сифатида уларнинг ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш ҳамда футбол клублари учун резерв тайёрлаш мониторингини амалга ошириш;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
футболни, шу жумладан халқаро аренада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган футбол федерациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ахборотлар билан, илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш;
жойларда футбол бўйича спорт-оммавий тадбирлар ўтказиш орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро ҳамфикрлик ғояларини тарғиб қилиш;
футболни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, унинг манфаатлари ва қадриятларини ҳимоя қилиш, тегишли ҳудудларда жойлашган турли ташкилотларда футболни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш;
футболни ахборотлар билан, илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
7. Федерация ўз фаолиятини контрактлар (шартномалар), ўзаро ихтиёрий ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларнинг тақиқланмаган бошқа шакллари асосида амалга оширади.
футбол бўйича чемпионатлар ва кубокларни, турли турнирлар, фестиваллар, конференциялар ва симпозиумларни ташкил этади ва ўтказади;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассислар учун, шу жумладан республика ва халқаро курслар, семинарлар ва йиғинлар ташкил қилади ва ўтказади;
тегишли ҳудудда футболни ривожлантиришни мувофиқлаштиради, федерация аъзолари, футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассислар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган келишмовчиликлар ва баҳсларни тартибга солишни таъминлайди;
Федерация уставини, футбол ва унинг қоидаларини бузиш ва суиистеъмол қилишнинг турли шаклларини, мусобақага зарарли ва бошқа салбий методлар ёки амалиётнинг жорий этилишини бартараф этишга йўналтирилган зарур чора-тадбирларни ташкил қилади;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилади;
футбол бўйича илмий-методик ва оммабоп адабиётлар нашр этиш, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланишни ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширади.
9. Ўзбекистон Футбол федерациясига футбол бўйича терма жамоаларни, футбол клубларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тавсия этади.
тегишли ҳудудларнинг терма жамоалари ва футбол клубларининг ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда ва бошқа спорт мусобақаларида қатнашишига;
футболчилар, тренерлар, ҳакамлар ва футбол бўйича бошқа мутахассислар томонидан футбол ўйинлари қоидаларининг, Регламент ва Низомнинг, ўзларининг фаолиятига тааллуқли бошқа ҳужжатлар нормалари ва талабларининг бузилишига;
Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси, Ўзбекистон Футбол федерациясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлмаган шахслар томонидан тренерлик ва ҳакамлик фаолияти юритилишига йўл қўймаслик бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши керак.
11. Федерация футбол бўйича терма жамоаларни ва уларнинг резервини ва/ёки алоҳида футболчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-тренировка машғулотлари йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларидаги ўз фаолиятини ҳам республика ҳудудида, ҳам чет элда амалга ошириши мумкин.
12. Федерация ўзининг мақсади, вазифалари ва функцияларини тўлақонли бажариш учун доимий фаолият кўрсатадиган органларга эга бўлиши, зарур маблағларни қидириб топиши, боғланиш телефонлари (факс)га, электрон почта ва сайт (веб-сайт)га эга бўлиши, Федерация ходимларига ўз зиммасига юкланган функцияларини тўлақонли ва самарали бажариши учун зарур шарт-шароитлар яратиши керак.
14. Федерация Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва бошқа халқаро органларда Ўзбекистон футбол федерацияси номидан мустақил равишда вакиллик қилиши мумкин эмас.
15. Федерация Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси шафелигида тегишли ҳудудда футбол бўйича мусобақалар ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради.
17. Федерация белгиланган тартибда тегишли ҳудудда футболни янада ривожлантириш масалаларини ҳал этиш бўйича ўз қўмиталари, кенгашлари ва комиссияларини ташкил этиши, шунингдек жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ташкил қилиши, ноширлик фаолияти ҳамда ўзининг мақсади ва вазифаларига мувофиқ бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин.
V. Футболда шахсларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Футбол бўйича спорт тадбирларини ўтказиш, терма жамоаларни шакллантириш ва таъминлаш тартиби
18. Футбол учун мўлжалланган спорт иншоотлари, футбол ташкилотлари, шунингдек терма жамоалар раҳбарлари, футбол клублари ва футбол бўйича бошқа жамоалар, тегишли ҳудуднинг футбол бўйича барча даражалардаги тренерлари Федерация билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
19. Футболчилар билан ўқув-тренировка машғулотларини ўтказиш фақат Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан белгиланган тартибда футбол бўйича тренерлик фаолиятига йўл қўйилган шахслар томонидан амалга оширилади.
Футбол бўйича тренерлар, футболчилар, футбол бўйича ҳакамлар ва тегишли ҳудуд футболи бўйича бошқа мутахассисларнинг контрактлари (шартномалари)ни рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан белгиланади.
20. Футбол бўйича тренерлар, ҳакамлар ва тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича машғулотларни ўтказиш фақат Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан ушбу фаолият билан шуғулланишга белгиланган тартибда қўйилган шахслар томонидан амалга оширилади.
22. Футбол мусобақалари, ҳудудий мақомидан, Федерация тақвимига киритилган даражаси ва кўламидан қатъи назар, Федерациянинг расмий мусобақалари ҳисобланади ҳамда Федерациянинг раҳбарлигида ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг кузатуви остида ўтказилади.
Федерация тақвимига киритилган мусобақаларни бошқариш, уларни ўтказиш Федерация томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳакамлар томонидан амалга оширилади.
Федерациянинг расмий мусобақаларида қатнашишга қўйиш мусобақалар тўғрисидаги Регламентга ва Низомга ҳамда Футбол ўйини қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Федерациянинг расмий мусобақалари ўтказилаётганда:
Федерациянинг аъзолари ҳисобланмаган, Федерацияда аккредитациядан ўтмаган ҳамда Федерациянинг расмий ҳомийлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг рамзлари, логотиплари ва қисқартма сўзларидан реклама мақсадларида фойдаланишга;
Федерацияда аккредитациядан ўтмаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳар қандай суратга олиш ва трансляцияларга;
Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан маъқулланмаган спорт кийимлари, инвентарь ва жиҳозлардан, шунингдек электрон, ўлчов, техник ва бошқа ёрдамчи воситалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
23. Тегишли ҳудуднинг турли ташкилотлари томонидан ўтказиладиган футбол мусобақалари Федерация томонидан тасдиқланиши керак. Футбол ўйини қоидаларига риоя қилинишини ва турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган мусобақаларни уларни тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ бошқаришни назорат қилишни таъминлаш фақат Федерация томонидан тавсия этилган футбол ҳакамлари томонидан амалга оширилиши керак.
24. Футболни оммалаштиришга, уни илмий-методик ва техник жиҳатдан таъминлашга, футбол мураббийлари, футболчилар ва футбол ҳакамларининг, шунингдек футбол бўйича бошқа мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган фестиваллар, конференциялар, симпозиумлар, курслар, семинарлар, йиғинлар, спорт-кўнгилочар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва бошқа спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш Федерациянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Терма жамоалар ва уларнинг захирасини шакллантириш шартлари, талаблари ва тартиби белгиланган тартибда тасдиқланади.
Тегишли ҳудуднинг футбол бўйича терма жамоалари ва уларнинг захираси катта ёшдагилар, ёшлар (ўсмирлар), ўсмирлар ва болалар тоифасига бўлиниши мумкин.
Тегишли ҳудуднинг футбол бўйича терма жамоалари ва уларнинг захирасига киритиш учун футбол ҳакамлари, футболчилар, шунингдек футбол бўйича бошқа мутахассислар Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
Тегишли ҳудуднинг терма жамоаларини таъминлаш, уларни тайёрлаш, шу жумладан ўқув-тренировка йиғинлари ўтказиш ҳамда мусобақаларда ва/ёки жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда қатнашиш:
терма жамоа аъзоларининг овқатланиши, йўл юриши, жойлашиши ва суткалик пули, шунингдек уларни фармакология ва тикланиш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари, умумий даволаниш мақсадидаги дори-дармонлар ва боғлаш материаллари билан таъминлаш;
спорт иншоотлари, жиҳозлар, инвентарь ва техник воситалардан фойдаланганлик учун ижара тўлови;
терма жамоалар аъзоларининг энергияга бўлган эҳтиёжини, сарфланган куч-қуввати ва жисмоний ресурслари компенсацияси учун озиқ-овқатларнинг асосий компонентлари билан таъминлаш;
терма жамоалар аъзоларини зарур спорт буюмлари, кийим-бош, инвентарь ва жиҳозлар билан таъминлаш, уларнинг тикланиш тадбирлари (физиотерапевтик, психологик ва бошқалар);
терма жамоалар аъзоларини тайёрлаш учун аудио ва видео жиҳозлар ҳамда материаллар сотиб олиш, ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш ва даволаш-педагогик текширувлар ва назорат қилиш ҳамда терма жамоалар футболчиларини самарали тайёрлаш мақсадида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва олиб бориш;
терма жамоалар аъзоларини аккредитациядан ўтказишга, уларга виза олиш учун ҳақ тўлаш ва уларнинг мусобақалар, жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашганлиги учун бадал тўлаш, допинг-назоратдан ўтиш;
аэропортлар, темир йўл, автомобиль ва сув вокзаллари йиғимларини тўлаш, спорт инвентари ва жиҳозларини транспортда ташиш, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур материаллар билан таъминлаш;
футбол мураббийлари ва мутахассислари, шу жумладан хорижий мураббийлар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш, терма жамоалар аъзоларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурта қилиш, вакиллик харажатлари ва кўзда тутилмаган харажатлар (апелляция, даъво, факс, халқаро телефон сўзлашувларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, оғир жароҳатлар олинганда тиббий ёрдам учун ҳақ тўлаш, Интернет хизматлар), шикаст етказганлик учун ҳақ тўлаш ва бошқа харажатлар билан боғлиқ харажатларни тақозо этади.
Терма жамоаларнинг ўқув-тренировка йиғинларида ва/ёки жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда қатнашиши билан боғлиқ бошқа харажатлар қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган меъёрлар бўйича қопланади.
Хорижий валютадаги харажатлар белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрларга, шунингдек Регламент ва/ёки Низомнинг молиявий шартларига ёхуд қабул қилиш шартларига мувофиқ ажратилган ва келишилган маблағлар доирасида аниқланади.
VI. Федерациянинг моддий-техника базаси, маблағлари ва мол-мулки
26. Федерация ўз фаолиятини самарали таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мулки бўлган ва/ёки ижарага олинган маъмурий ва қўшимча биноларга эга бўлиши, спорт базасини (спорт заллари, бассейнлар, майдончалар ва ҳоказоларни) ижарага олиши, тиббиёт хонаси, кино-, фото-, видеолабораториялар, методика хонаси, жиҳозлар ва инвентарь, методик адабиётлар, кўргазмали қўлланмалар, автотранспорт, техник ва электрон воситалар, ер участкалари, бинолар, иншоотлар, тураржой фондига, сўмда ва хорижий валютада пул маблағларига, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулкка эга бўлиши мумкин.
27. Федерация Ўзбекистон Футбол федерацияси ёки бошқа ташкилотлар томонидан берилган мол-мулкнинг, шунингдек Федерациянинг ўзи бошқа қонуний асосларда сотиб олган мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.
пулли хизматлар кўрсатиш, Федерациянинг расмий рамзларидан фойдаланиш, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан тушадиган субсидиялар, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ва даромадлардан шакллантирилади.
29. Федерациянинг молиявий маблағлари ва даромадлари футболни ривожлантириш ва оммалаштириш қатнашчилари, Федерация аъзолари ва ҳар қандай бошқа шахслар ўртасида тақсимланмайди ҳамда фақат Федерациянинг тегишли мақсадлари, вазифалари ва фаолияти харажатларига йўналтирилиши мумкин.
33. Федерация тегишли ҳудудда футболни ривожлантиришга тегишли барча масалаларда Ўзбекистон Футбол федерацияси билан мустаҳкам алоқада ишлайди ва унга ҳисоб беради. Федерация Ўзбекистон Футбол федерациясига ҳар йилги ҳисобот тақдим этади.
35. Федерация томонидан Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси қарорлари, Футбол ўйини қоидалари бузилганлиги учун белгиланган тартибда қуйидаги тегишли интизомий чоралар қўлланилиши мумкин:
Федерациянинг жамоа аъзоларига, тегишли ҳудуднинг футбол бўйича спорт тадбирларини оммалаштирадиган ёки ўтказадиган футбол клублари ва ташкилотларига — огоҳлантириш, жарима солиш, ўйинни томошабинларсиз ўтказиш, ўйин натижаларини бекор қилиш, муайян стадионда ўйин ўтказишни тақиқлаш, ўйинни бетараф майдонда ўтказиш, мусобақаларда қатнашишни тақиқлаш, трансферни тақиқлаш, очколарни олиб ташлаш, қуйи дивизионга ўтказиш, аъзоликдан чиқариш;
Федерациянинг якка тартибдаги аъзоларига (футбол бўйича тренерларга, футболчиларга, футбол бўйича ҳакамларга, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларга) — огоҳлантириш, жарима, мусобақаларда қатнашиш натижаларини бекор қилиш, мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш, мусобақаларда иштирок этишни тақиқлаш, ўйинда қатнашишдан маҳрум этиш, мукофотдан маҳрум қилиш, малакасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш, тегишли ҳудудда футбол билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятда иштирок этишдан четлатиш.
38. Давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Федерацияга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши мумкин. Давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ёрдам кўрсатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган контрактлар (шартномалар) асосида амалга оширилади.
41. Федерациянинг хатти-ҳаракати оқибатида Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Футбол федерациясига жарима санкциялари қўлланилган тақдирда, унда бу санкциялар Федерациянинг ўзи томонидан қопланиши керак.
43. Федерация фаолиятини назорат қилиш рўйхатдан ўтказган ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
44. Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг норматив ҳужжатлари Федерация ва тегишли ҳудудда футболни ривожлантираётган барча ташкилотлар учун амал қилинадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
45. Мазкур Намунавий низомда тартибга солинмаган муносабатлар тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари тўғрисидаги Намунавий низомга ИЛОВА
Футбол федерацияси раҳбарияти ва маъмурий таркиби (аппарати)нинг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Федерациянинг штатлари, зарурият бўлганда, маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиявий тушумлар ҳисобига кўпайтирилиши мумкин.