toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАВТОЙЎЛ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОНЦЕРНИ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Андижон – Тошкент – Нукус – Қўнғирот» тезюрар автомагистрали қурилишини йўл-қурилиш материаллари, темир-бетон маҳсулотлари ва конструкциялар билан зарур даражада таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Бекободсувқурилишиндустрия» ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда «Чиноз қурилиш материаллари ва конструкциялари» комбинати «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик концерни таркибига давлат корхонаси сифатида киритилсин.
2. «Ўзавтойўл» давлат концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда «Бекободсувқурилишиндустрия» ишлаб чиқариш корхонаси ва «Чиноз қурилиш материаллари ва конструкциялари» комбинатининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 249-сон қарорига 3-илованинг талабларига мувофиқ уларни хусусийлаштириш қисми бўйича таклифларни 2002 йил 1 январгача киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р.Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 27 февраль,
98-сон