toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017
Ҳужжат 23.02.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 762-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси Д.О.Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 26 ноябрь,
302-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
3-ИЛОВА
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратини таълим ва кадрлар тайёрлаш; соғлиқни сақлаш; ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият ва спорт; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:
таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, хорижий таълим тузилмалари билан кўп томонлама ва самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларида, шу жумладан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқишга қабул қилиш ва кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим муассасалари битирувчиларининг соҳаси ва ихтисослашувининг реал иқтисодиёт корхоналари ва соҳалари эҳтиёжлари билан уйғунлаштирилишини кучайтириш, ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва доимий равишда янгилаб бориш, уларни малакали ўқитувчи кадрлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди билан таъминлаш ҳисобига ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг:
— республикада соғлом авлодни тарбиялашнинг таркибий қисми сифатида болалар спортини ривожлантириш;
— бошланғич мусиқа таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг замонавий моддий-техника базасини ривожлантириш ва шакллантириш, уларни юқори профессионал педагоглар ва мутахассислар билан таъминлаш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
б) соғлиқни сақлаш соҳасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг соғлиқни сақлаш соҳасининг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳоли саломатлиги сақланиши ва яхшиланишини мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш ва таъминлаш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, ушбу соҳада аниқ йўналтирилганликни ва аҳолини қамраб олишни кучайтириш бўйича вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, мамлакатда ватанимиз фармацевтика саноатининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш мониторингини олиб бориш;
оилада тиббий маданиятни ошириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
аҳолига сифатли бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича Ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
юқумли касалликларнинг олдини олиш, ҳудудларни ўта хавфли касалликларнинг олиб кирилиши ва тарқалишидан санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш, атроф муҳит гигиенаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича санитария-эпидемиология хизмати фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни, шу жумладан ОИТС, сил касаллиги ва шу кабиларни даволаш ҳамда олдини олишни ташкил этиш бўйича тизимли тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
в) ижтимоий муҳофаза соҳасида:
ижтимоий муҳофаза соҳасидаги энг муҳим дастурларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс мониторингини ҳамда таҳлилини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг кам таъминланган ҳамда кўп болали оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатилишини амалга оширишдаги фаолияти мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;
«Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жойларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, жисмонан соғлом ва маънавий бой ёш авлодни камол топтириш масалаларидаги фаолиятини ташкил этиш;
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг чуқур ва мустақил фикрлайдиган, демократик қадриятларни, бозор иқтисодиётини пухта ўзлаштирган жисмонан соғлом, маънавий етук ёшларни камолга етказишдаги фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг узоқ муддатли ва кенг кўламли иқтисодий ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш;
давлат ва жамоат тузилмаларининг хориждан республикага келадиган мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган ҳолда ва мақсадли тақсимлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланилиши мониторингини олиб боришдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
г) фан ва инновациялар соҳасида:
мувофиқлаштирилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига юкланган давлат илмий-техника ва инновация дастурлари амалга оширилиши мониторинги ва таҳлилини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг илмий ва технология салоҳиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳ қилишнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ мамлакатни илмий-техник ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг савияси, сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, улардан амалиётда кенг фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва инновациялар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
(6-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
фан соҳасини бошқариш ва молиялаштириш принципларини такомиллаштириш, бозор механизмларини илмий ва инновацион фаолиятдаги бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар, илмий ташкилотлар ва муассасаларнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «г» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
д) маданият ва спорт соҳасида:
маданият ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
маданият ва спорт соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этиш;
маданият, оммавий спорт соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний соғлом, маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатишни, уларнинг ҳарбий қисмларга қабул қилинишини, шунингдек резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларига қайтиб келишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларида ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш;
спортда юксак ютуқларни ривожлантириш ҳамда Олимпия ўйинларида, жаҳон чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан муносиб қатнашишга қодир бўлган юқори классли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш;
санъат, кино, кино- ва видеофаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлаш;
е) Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш соҳасида:
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги Давлат дастурининг тизимли ва комплекс жорий этилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг амал қилиши соҳасида мониторинг ва таҳлилни таъминлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
жамоат ташкилотларига ва ҳаракатларига, маҳалла қўмиталарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мамлакатимизда рўй бераётган кенг кўламли ўзгартиришларнинг моҳиятини очиб бериш бўйича аҳоли ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ва ташвиқот-тарғибот ишларининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишни ташкил этиш. Бизнинг миллий манфаатларимизни таъсирчан ва изчил ташвиқ ва тарғиб қилишни, мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлашни, миллий анъана ва урф-одатларимизни сақлаб қолишни, қабул қилинган қонунлар, давлат дастурлари, кенг кўламли ислоҳотлар, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари моҳиятини тушунтириш ва шарҳлашни ташкил этиш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
тегишли тармоқларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, таълим ва кадрлар тайёрлаш; соғлиқни сақлаш; ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият ва спорт; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилиши ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва комплекс раҳбарига тасдиқлаш учун киритади, Департамент мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатларнинг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ижрода бўлган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шунингдек халқаро шартномалар бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича фаолиятини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига бўйсунади.
4. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳалари бўйича иш режаларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
халқаро шартномаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банкини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш.
6. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади ва уларни тайёрлайди;
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш тўғрисида, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
қонун ҳужжатларининг тизимли ҳисобини юритади, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома ишларини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда Ҳукумат қарорларини талқин қилиш ва қўллаш бўйича тушунтиришларни тайёрлайди ва уларни тайёрлашда иштирок этади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларини, унинг мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шунингдек қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома материаллар билан таъминлашни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар материалларини тайёрлашда ва қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси буйруқлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламини нашр этишга тайёрлайди;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа органлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазирнинг кўриб чиқиши учун Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишлари режалари лойиҳаларини киритади;
Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишлари режаларининг бажарилиши мониторинги олиб борилишини, кўрсатиб ўтилган режаларнинг амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мунтазам хабардор қилинишини ташкил этади;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари улар томонидан муҳокама этилишида қатнашади, тегишли қонун лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ишини мувофиқлаштиради;
в) халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалалар белгиланган тартибда эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади;
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни тайёрлашда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари топшириғига кўра Бошқармага тегишли соҳага кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган Ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталар мажлисларида иштирок этади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва тузиш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;
г) халқаро шартномаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро шартномалар лойиҳалари белгиланган тартибда эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ва улар юзасидан хулосалар тайёрланишини ташкил қилади;
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига ва ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлаш масалаларида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
шартномаларни тайёрлаш ва тузиш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;
д) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда амалга оширилиши мониторингини олиб бориш соҳасида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш масалалари бўйича ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантиришни, юритишни ва мунтазам равишда янгилаб боришни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажаришнинг аҳволи тўғрисида туркумлаштирилган маълумотлар банкини ва таҳлилий базани шакллантириш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш масалалари бўйича таҳлилий ва маълумотнома материалларни тайёрлайди.
Бошқарма белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
тегишли материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириғига кўра давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
8. Бошқарма:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кўриб чиқиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилиши учун тайёрланадиган ва киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасининг комплекслилиги ва сифати учун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши мониторингини олиб бориш таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради.
IV. Бошқарманинг тузилмаси
9. Бошқарма таркибига ҳуқуқий экспертиза бўлими ҳамда халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими киради.
Бошқарма тузилмаси Бошқарма бошлиғи, ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири, халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими мудири, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек икки нафар инспектордан иборат бўлади.
Бошқарма тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
10. Бошқарма ишларига бошлиқ раҳбарлик қилади.
11. Бошқарма бошлиғи, бўлимлар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
12. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, бошлиқнинг, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Бошқарманинг иш режалари ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлим мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идораларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида режали, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
13. Бошқарма бошлиғи:
Бошқармага бевосита раҳбарликни амалга оширади, бўлимлар мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ташкил этилишини, шунингдек Бошқарма соҳасига кирувчи масалалар бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари тайёрланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича иш режалари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилади;
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банки шакллантирилишини ва мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;
Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ва улар бўйича республика Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек уларни рағбатлантириш ёки уларга танбеҳ бериш бўйича таклифлар киритади;
Бошқарманинг бўлим мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқлаш учун киритади;
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
14. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланадиган бўлим мудирларидан бири бажаради.
15. Бўлим мудири ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
бўлимга бевосита раҳбарлик қилади ва Бошқарма зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бўлимдаги ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини ташкил этади, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга виза қўяди ва улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда ва экспертизадан ўтказишда бевосита қатнашади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрланишини таъминлайди;
тегишли масалалар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
республика қонунчилигини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчиликнинг тегишли соҳаларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Бошқарма бошлиғига тақдим этади;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ҳамда ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Бошқарма бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш тўғрисида Бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади.
Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини бўлимнинг Бошқарма бошлиғи томонидан белгиланадиган бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Бошқарманинг бош мутахассиси ўзига биркитилган масалалар бўйича:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрлайди;
халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
халқаро шартномаларнинг туркумлаштирилган маълумотлар базасини юритади, уларни мунтазам равишда янгилаб боради;
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқишга тайёрлаш, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама этиш учун йиғилишлар ўтказади.
17. Бошқарманинг етакчи мутахассиси ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материаллар ўз вақтида тайёрланиши, уларни ишлаб чиқишнинг сифати ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосалари тайёрлайди;
материалларни Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига, тегишли бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига тақдим этади;
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича тегишли маълумотнома ва таҳлилий материалларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири ёки тегишли бош мутахассис билан келишган ҳолда ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
18. Инспекторлар Бошқармада ва бўлимларда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатлар ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғма жилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг саккизинчи хатбоши ва қарорга 7-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда) I бўлимининг 6 ва 7-бандлари, II бўлимининг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)» 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 14 январдаги 6-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 2 майдаги 82-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарори) 2008 йил 20 майдаги 100-сон қарорига илованинг 5-банди 2-кичик банди, 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 523-модда; 2011 й., 36-сон, 367-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда, 36-сон, 409-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; 2017 й., 18-сон, 323-модда)