ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишда прокуратура органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
1. Мансаб даражасига эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
2. 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳамда давлат хизматчиларининг мансаб маошларига устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)ни 25 фоизгача кўпайтириш ҳисобига ўрта ҳисобда 1,3 баравар оширилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
3. Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 декабрь,
ПФ-3178-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24(60)-сон, 196-модда)