toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2012
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАННОН УЙҒУР НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ САНЪАТ ИНСТИТУТИНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сонли «Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг республикадаги театр санъати, кино, телевидение ва санъатнинг бошқа соҳаларида малакали мутахассислар тайёрловчи асосий таълим муассасаси сифатидаги нуфузини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини Ўзбекистон Давлат санъат институти деб қайта номлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг «А.Н.Островский номидаги Тошкент давлат театр-рассомлик институтини Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти деб қайта номлаш тўғрисида» 1990 йил 24 сентябрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1990 й., 9-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 июль,
154-сон.