1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Сут ва сут маҳсулотлари бозорини янада ривожлантириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
«Вимм-Билл-Данн-Продукты Питания» компанияси (Россия Федерацияси) «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси «Тошкент-Сут» очиқ акциядорлик жамиятининг 76,98 фоиз акцияларини сотиб олганлиги ҳамда ўз шуъба компанияси — «VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонасини ташкил этганлиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
2005—2009 йиллар мобайнида «Вимм-Билл-Данн-Продукты Питания» компанияси замонавий юқори ишлаб чиқариш технологиялари, асбоб-ускуналар ва интеллектуал мулк, «Тошкент-Сут» ОАЖнинг ҳосил бўлган (1,5 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги) кредиторлик қарзларини тўлаш ва бошқа маблағлар сифатида 7,3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция қўйишни мўлжаллаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш бўйича «VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонаси компанияси лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2005—2009 йиллардаги Инвестиция дастурига киритсин.
3. Қуйидагилар:
«VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонаси ва унинг расмий дистрибьюторларига «Вимм-Билл-Данн» компаниясининг маҳсулотларини, нақд пулларни ҳар куни белгиланган тартибда инкассация қилиш шарти билан, аҳолига нақд пулга автофургонлардан сотишга;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
«VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонасига фермер, деҳқон хўжаликларидан ва жисмоний шахслардан сутни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси корхоналари учун белгиланган тартибда нақд маблағларга мустақил равишда сотиб олишга рухсат этилсин.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, «VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 июнь 2006 йилги 133-сонли қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2005 йил 1 январдан бошлаб «VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонасини маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини тўлашдан беш йил муддатга озод қилсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари чорвачилик хўжаликлари ташкил этиш учун ер участкалари ажратишда ҳамда чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномалар беришда «VBD Toshkent» МЧЖ хорижий корхонасига кўмаклашсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З.Усмонов ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.