toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Турон шойиси» санаторий-профилакторий комплексини Марғилон шаҳридаги 22-сон ногирон болалар ихтисослаштирилган мактабига бериш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ногирон болаларнинг ўқиши ва дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Турон шойиси» очиқ акциядорлик жамияти, Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси, 32-уйда жойлашган «Турон шойиси» санаторий-профилакторий комплексини «Турон шойиси» очиқ акциядорлик жамияти балансидан Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси балансига Марғилон шаҳридаги 22-сон ихтисослаштирилган мактабининг ногирон болалари учун бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги «Турон шойиси» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда:
бир ой муддатда «Турон шойиси» санаторий-профилакторий комплексининг белгиланган тартибда балансдан балансга берилишини ва қабул қилиб олинишини таъминласинлар;
берилаётган «Турон шойиси» санаторий-профилакторий комплекси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган 2004 — 2009 йилларда бузиладиган, мукаммал реконструкция қилинадиган, мукаммал ва жорий таъмирланадиган умумтаълим мактаблари ўрнига янги умумтаълим мактабларини қуришнинг асосий кўрсаткичлари доирасида 2006 йилда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига киритсинлар, берилаётган комплексни кейинчалик реконструкция қилсинлар ва унинг негизида ақлий жиҳатдан заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 2-иловадан 183-позиция («Турон шойиси» санаторий-профилакторий комплекси) чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.
2005 йил 7 январь,
6-сон