1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг
Қарори
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ВА СУҒУРТА ВОСИТАЧИЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2036]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 3 июндаги 3-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 1 июндаги 25-сонли «Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3898, 13.07.2026 й.) асосан 2026 йил 15 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 18-сон, 147-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
1. Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
104-сон
Департамент бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
41-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104 ва 41-сонли қарорига ИЛОВА
Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) мувофиқ суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
бенефициар мулкдор — якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ва (ёки) манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарори (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича суғурталовчи ва суғурта воситачисининг фаолияти;
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида суғурталовчи ёки суғурта воситачисига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарори (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текширишни амалга ошириш мақсадида улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида мижозлар ҳақидаги маълумотларни суғурталовчи ёки суғурта воситачиси томонидан аниқланиши;
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, шунингдек, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
ташкилот — фаолияти лицензияланадиган суғурталовчи ёки суғурта воситачиси — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида ташкилот томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
шубҳали операция — тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида унинг амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ташкилот томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ташкилотнинг ички ҳужжатларига оғишмай риоя қилинишини таъминлаш.
бенефициар мулкдорни, шунингдек, операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағларини ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқиш манбааларини аниқлаш ва ўрганиш;
мазкур Қоидаларнинг 24-банди ва ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни ушбу операция амалга оширилиши лозим бўлган санадан бошлаб уч иш кунига тўхтатиб туриш ва бундай операция ҳақида у тўхтатилган кунда Департаментни хабардор қилиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш мақсадида ташкилот раҳбарининг буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
5. Ички назорат тизими ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишлари, мижозлар базаси ҳамда мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади. Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шўъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар — улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарори (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;
ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментга хабар бериши;
(5-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
5-2. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади.
(5-2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
6. Ташкилот ўз ташкилий тузилмасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс бошчилик қиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмани ташкил қилиши ёки белгилаши мумкин.
6-1. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс — таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.
(6-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
7. Масъул шахсга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма ходимларига (бўлинма мавжуд бўлган ҳолда) қуйидаги малака талаблари қўйилади:
олий маълумотлилик ва суғурта соҳасида раҳбарлик лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишлик, олий маълумот мавжуд бўлмаганда эса — уч йилдан кам бўлмаган бундай иш тажрибасига эга бўлишлик;
ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик;
б) таркибий бўлинма ходимларига:
олий маълумотлилик ва ташкилотда 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик, олий маълумот мавжуд бўлмаганда эса — ташкилотда уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик;
ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик.
8. Ташкилот ҳар йили 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (бундан кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб юритилади) ташкилотдаги масъул шахсларнинг рўйхатини тақдим этади ва бу рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайди. Молия вазирлиги ҳар йили 20 январга қадар ташкилотлардан олинган рўйхатларни Департаментга беради ва бу рўйхатлардаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайди.
9. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;
ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни амалга оширади, уларнинг махфийлигини таъминлайди;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ички назоратни амалга ошириш мақсадида ташкилотнинг электрон маълумотлар базаларида, маҳаллий ҳисоблаш ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланаётган файл ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.
Масъул шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни ғайриоддий амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга хабар бериш;
12. Мазкур Қоидаларнинг 9, 10 ва 11-бандларининг талаблари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма (у мавжуд бўлган тақдирда) ходимларига ҳам қўлланилади.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар;
масъул шахс жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш муаммоларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбир (шунингдек, халқаро)ларда иштирок этиш (имконият даражасида).
Ўқитиш мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.
14. Ташкилотнинг қолган ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масъул шахс томонидан ўтказилади.
Ўқитиш мансаб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ходимларни таништириш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар.
Ташкилот томонидан ички назорат қоидаларини муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти бу — мазкур жараёнда ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида қатнашиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўқитиш ўтказилади.
Ўқитиш мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.
15. Ташкилот ҳар йили 1 февралга қадар Молия вазирлигига ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(16-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
шахсий суғурта қилиш ёки биргаликда суғурта қилиш шартномасини тузишда — мижозни, суғурталанган шахсни, фойда олувчини, мижоз қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларни ва юридик шахс — мижозни назорат қилувчи мулкдорни ёки шахсни;
қайта суғурта қилиш шартномасини тузишда — мижозни, мижоз қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларни ва юридик шахс — мижозни назорат қилувчи мулкдорни ёки шахсни;
суғурта қилиш ёки қайта суғурта қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув, агентлик келишуви, ташкилот фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маблағларни жойлаштириш (қўйиш) тўғрисида шартнома ва бошқа хўжалик ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузишда — мижозни, мижоз қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларни ва юридик шахс — мижозни назорат қилувчи мулкдорни ёки шахсни.
Бунда, агар мижоз Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаса, унда мижоз ҳудудида жойлашган (рўйхатдан ўтган) давлатнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорликда иштирок этиши ҳақидаги маълумотни аниқлаш лозим бўлади.
Мижозларни лозим даражада текширишни ўтказиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлиши мумкин:
амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳанинг мавжудлиги;
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга кирган пайтда амалда бўлган шартномалар асосида ташкилот билан фуқаролик — ҳуқуқий муносабатларда бўлган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
17. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мижоз томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Мижозни текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга имкон берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санага ҳақиқий бўлиши лозим.
18. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Бенефициар мулкдорни аниқлаш учун ташкилот мижоз бошқа шахс номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлашга мажбур ва шундан кейин мижоз қайси шахс номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
19. Мижоз операцияларни амалга ошириш тўғрисида топшириқ (ариза, илтимоснома) билан бир ёки бир неча марта мурожаат қилганида, ташкилот қуйидагиларга мажбур:
қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ операция бўйича мижозни ёки фойда олувчини идентификациялаш;
ушбу мижознинг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
операция турини ҳамда унинг мижоз — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган фаолият мақсадларига мувофиқлилик даражасини аниқлаш;
операция турини ҳамда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи мижоз — жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фаолият мақсади ва турига мувофиқлилик даражасини аниқлаш.
20. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади.
21. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Бунда, агар мижоз-юридик шахс номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарори (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
22. Ташкилот мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
мижознинг аввалги ташкилот билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.
Мижозни лозим даражада текширишни амалга ошириш учун зарур бўлган идентификациялаш ва бошқа маълумотлар ташкилот томонидан йилида камида бир марта янгиланиши лозим.
22-1. Мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдорни идентификациялашда ташкилот олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва ташкилотларга тақдим қилинадиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
(22-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
22-2. Мижозни ва (ёки) бенефициар мулкдорни қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди, агар ушбу мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдор мазкур Қоидаларга мувофиқ ташкилот томонидан аввал индентификацияланган бўлса.
(22-2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
22-3. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.
(22-3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
23. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:
мижознинг бошқарув органи ёки мижознинг номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўраётган шахснинг ўзи жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
IV. Шубҳали операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:
амалиётга асосан сўралаётган маълумотларни мижоз томонидан тақдим этилиши асоссиз равишда рад этилса, шу жумладан, ўзининг ишонч билдирувчиси тўғрисида (агар мижоз юридик ёки жисмоний шахснинг вакили сифатида иш олиб борса), шунингдек амалга оширилаётган операциянинг махфийлиги масалалари бўйича мижоз ортиқча ташвишланса;
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек, мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф этилиши;
агарда мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаса, мижоз фаолиятининг хусусиятига тўғри келмаса ва таваккалчилик хавфини суғурта қилиш мақсадларига эга бўлмаса;
мижознинг бекор қилинган битим бўйича олиши лозим бўлган суммаларни учинчи шахсларга, шунингдек, норезидент банк ҳисобига қайтаришни таклиф этиши;
мижоз томонидан операцияга (битимга) ташкилот фаолиятининг одатдаги амалиётига тўғри келмайдиган қўшимча ва ўзгартишларнинг киритилиши;
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришларнинг киритилиши;
мижоз томонидан операцияни вакил (воситачи) орқали амалга ошириш ҳақида топшириқ берилиши, агар вакил (воситачи) топшириқни ташкилот билан тўғридан-тўғри (шахсий) алоқа ўрнатмасдан амалга ошираётган бўлса;
кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
юридик ва жисмоний шахс билан тузилган амалдаги ҳаётни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти миқдорини мос равишда ошириш билан бирга суғурта пули миқдорини сезиларли даражада (2 баробардан ортиқ) ошириш бўйича мижознинг таклифи;
мижоз томонидан учинчи шахс фойдасига беш йилгача муддатга икки ва ундан ортиқ ҳаётни суғурта қилиш шартномаларининг даврий тузилиши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида рўйхатдан ўтган хорижий қайта суғурталовчилар иштирокидаги қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича йилнинг бир чорагида энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган сумма миқдорида ёхуд ушбу миқдорга тенг ёки ундан ошадиган эквивалентдаги хорижий валютадаги суғурта мукофотини бериш билан боғлиқ қайта суғурта қилиш операциялари;
йилнинг бир чорагида энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган сумма миқдоридаги нақд пул маблағларини бир марта ёки қисмларга бўлиб ташкилотнинг кассасига мижоз томонидан топширилиши ҳисобидан умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баробаридан кам бўлмаган бир неча операцияларнинг бажарилиши;
битта суғурта қилдирувчига йилнинг бир чорагида энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган сумма миқдорида ёхуд ушбу миқдорга тенг ёки ундан ошадиган эквивалентдаги хорижий валютадаги суммада суғурта қопламалари ёки суғурта пулининг тўланиши;
битта суғурта воситачисига йилнинг бир чорагида энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баробарига тенг ёки ундан ошадиган сумма миқдорида ёхуд ушбу миқдорга тенг ёки ундан ошадиган эквивалентдаги хорижий валютадаги суммада комиссион тўловларнинг тўланиши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида рўйхатдан ўтган хорижий суғурталовчилардан (қайта суғурталовчилардан) қайта суғурта қилиш бўйича комиссиялар ва тантьемаларнинг олиниши.
25. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
26. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.
Бундай ҳолларда ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбур. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан ташкилот тўхтатилган операцияни тиклашга киришади.
28. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ташкилот томонидан Департаментга тақдим этилади.
30-1. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича талаб қилиб олади ва йиғади.
30-2. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.
30-3. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
30-4. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.
30-5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
30-6. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, мижоз билан 1 йилдан ортиқ муддатга амалий иш муносабатлари ўрнатилган ҳолларда ҳар йили, шунингдек мижоз тўғрисидаги маълумотлар ёки у билан ўрнатилган амалий иш муносабатлари характери ўзгариши билан янгиланиб борилиши лозим.
(30-1, 30-2, 30-3, 30-4, 30-5 ва 30-6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2036-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 176-модда)
31. Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
операцияни топшириғи бўйича ва номидан амалга оширилаётган жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахснинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция бўйича фойда олувчи ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
32. Ташкилот пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлаши шарт.
33. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмас.
Ташкилот ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича вазифаларни бажариш жараёнида олинган ахборотнинг эълон қилинмаслигини ёхуд шахсий мақсадларда ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини таъминлайди.
34. Ташкилот томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.