1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ
Қарори
ПОЧТА АЛОҚАСИ ОПЕРАТОРЛАРИ, ПРОВАЙДЕРЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда 2032-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ 28-сонли «Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3061, 28.08.2018 й.) асосан 2018 йил 30 ноябрдан ўз кучини йўқотади).
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 4-сон, 139-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда) мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
1. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
10-8/4270-сон
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
33-09-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270,3-09-сон қарорига ИЛОВА
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) мувофиқ пул маблағларининг почта ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш (топшириш)да почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўлган ёки почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчини аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағларининг почта ўтказмалари билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
ички назорат — пул маблағларининг почта ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш (топшириш)ни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларининг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолиятидир;
идентификациялаш — фойдаланувчиларнинг лозим даражадаги текширувини амалга ошириш мақсадида улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан аниқланиши;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан шубҳали деб топилган, содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағларининг почта ўтказмалари билан операциялар;
шубҳали операция — пул маблағларининг почта ўтказмалари билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга оширишда почта алоқаси операторлари, провайдерларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчи (бундан кейин — фойдаланувчи) — почта алоқаси хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
пул маблағларининг почта ўтказмаси (бундан кейин — пул ўтказмаси) — почта алоқаси оператори ёки провайдерининг почта алоқаси ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда пул маблағларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмати;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
2. Ички назоратни амалга ошириш мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қаратилган пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
почта алоқаси операторлари, провайдерларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
бенефициар мулкдорларни, шунингдек, операцияларни бажаришда фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва ўрганиш;
ушбу Қоидаларнинг 20-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор этиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
пул ўтказмалари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотнинг, шунингдек, идентификациялаш маълумотлари ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган фойдаланувчилар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборот билан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро алмашинуви;
сўровнома бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
4. Почта алоқасининг операторлари, провайдерлари ички назоратни ташкил этиш, мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун таркибий бўлинмани шакллантириш ёки масъул шахсларни белгилашга жавобгар бўладилар.
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларга тақдим этиладиган малака талаблари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
5. Ички назорат тизими почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, фойдаланувчилар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
6. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини ҳар йили 15 январгача Департаментга тақдим этадилар.
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қуйидаги функцияларни бажарадилар:
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ташкилот раҳбарига белгиланган (йилда бир мартадан кам бўлмаган) муддатларда тақдим этадилар;
фойдаланувчиларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ёки хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларнинг ўз вақтида Департаментга юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларини бажарилишини таъминлайдилар;
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайдилар.
8. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ташкилотлари ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлар нусхаларини олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операцияга нисбатан кейинги хатти-ҳаракатлар (шу жумладан, фойдаланувчи ёки операция тўғрисидаги қўшимча ахборотни олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида операция ўтказилишини тўхтатиб туриш) бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш.
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
9. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
10. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни ўқитиш ҳамда малакасини ошириш ташкил этилади ва ўтказилади.
11. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бир йилда камида бир марта фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижаларининг таҳлили ўтказилади. Таҳлил натижалари бўйича, агар фойдаланувчи томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни ёки терроризмни молиялаштиришни амалга ошириш хавфи юқори деб баҳоланса, у ҳолда ушбу фойдаланувчи томонидан пул ўтказмалари бўйича ўтказиладиган операцияларга кучайтирилган эътибор қаратиши зарур.
пул ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматларни кўрсатишда;
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳалар мавжуд бўлганда;
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигига шубҳа мавжуд бўлганда.
13. Фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш хизматлар кўрсатишнинг барча босқичларида амалга оширилиши шарт.
Фойдаланувчини ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
14. Фойдаланувчининг операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ билан бир ёки бир неча маротаба мурожаат қилганда почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни бажаришга мажбур:
мазкур Қоидалар ёки бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ операция бўйича фойдаланувчини ёки наф олувчини идентификациялаш;
фойдаланувчининг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
операциянинг турини ва унинг фойдаланувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фаолияти мақсади ва турларига мувофиқлик даражасини аниқлаш;
операция турини ҳамда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фойдаланувчи — жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш.
18. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида почта алоқаси операторлари, провайдерлари бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, фойдаланувчи мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва мумкин бўлган чора-тадбирларни қўллаши лозим.
19. Почта алоқаси оператори, провайдери фойдаланувчилар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини беради.
IV. Шубҳали операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
20. Пул маблағларини қабул қилиш, ўтказиш ва тўлаш бўйича операция қуйидаги ҳолларда шубҳали деб топилиши мумкин:
зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан ишонч билдирувчи шахс (агар фойдаланувчи ишончли вакил сифатида иштирок этса) тўғрисидаги маълумотларнинг фойдаланувчи томонидан тақдим этилишининг асоссиз рад этилиши (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардан ташқари);
фойдаланувчининг амалга ошириладиган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
операцияни амалга оширишда фойдаланувчи талаби билан қилинаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
амалга оширишнинг мақсади қонун ҳужжатларида ўрнатилган назорат жараёнлари бош тортиш деб тахмин қилишга асос бўладиган операцияларнинг кўп маротаба бажарилишини аниқлаш;
агар фойдаланувчи бир ёки 30 календарь куни давомида умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 1000 баробарига тенг бўлган суммадан ошадиган пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса;
агар фойдаланувчи чалкаш ёки ғайриоддий характерга эга бўлган пул ўтказмаларини жўнатаётган ёки олаётган бўлса (умумий суммасига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир ёки 30 календарь куни давомида 10 ва ундан ортиқ пул ўтказмаларини турли манзиллар бўйича жўнатиш);
агар пул ўтказмасини қандайдир сабабларга кўра адресатга ёки жўнатувчига топширишнинг имконияти бўлмаса;
агар фойдаланувчи — юридик шахс ўзаро ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан ўтказишни талаб қилса;
агар фойдаланувчи ёки операция иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
операцияларни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари жиноий келиб чиқишга эгалиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги.
21. Операциянинг шубҳали деб топилиши ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидаларда ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, фойдаланувчининг шахси, пул ўтказмасининг мақсадлари ва миқдори билан ҳамда шубҳали операцияларни тўғри аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
22. Пул ўтказмалари билан бажариладиган ҳар қандай операция, бу операциянинг тарафларидан бири:
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
террорчиликни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши лозим.
Бундай ҳолларда почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбурдирлар. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, почта алоқаси оператори, провайдери тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади.
23. Фойдаланувчи операцияси шубҳали деб топилганидан кейин мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс фойдаланувчига нисбатан кўриладиган кейинги ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилади, шу жумладан:
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар қилиш;
фойдаланувчи билан боғлиқ операцияларни ўтказишга алоҳида эътиборни қаратиш зарурлиги;
қонун ҳужжатларига ёки фойдаланувчи билан тузилган шартномага мувофиқ у билан муносабатларни тўхтатиш.
24. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан Департаментга шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.
Шубҳали операцияга нисбатан ҳар бир хабар тўғрисидаги ахборот мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус дафтарга киритилади.
25. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари, шунингдек, тегишли операцияга нисбатан шубҳаларни тасдиқлаши ёки олиб ташловчи ҳар қандай ахборотни дарҳол Департаментга хабар бериши зарур.
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, топшириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
26. Қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларга мувофиқ Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қуйидагилар ҳужжатлар билан расмийлаштирилади:
операция тури ва уни бажариш асослари;
операцияни бажариш санаси ва қандай суммага бажарилганлиги;
операцияни бажараётган фойдаланувчини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
топшириғига кўра ва номидан операцияни бажараётган фойдаланувчини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
фойдаланувчини номидан операцияни бажарувчи, бу шахснинг вакили (ишончли вакили)ни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
пул маблағлари билан операциялар бўйича олувчини ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
27. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул маблағлари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки фойдаланувчилар билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари шарт.
28. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг операциялари тўғрисидаги хабарлар Департаментга тақдим этилганлиги тўғрисида хабардор қилишга ҳақли эмаслар.
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари уларнинг ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларни бажариш жараёнида олинган ахборотнинг ошкор этилмаслиги (ёки шахсий мақсадларда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслик)ни таъминлайдилар.
29. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя қилинишининг мониторинги ва назорати Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.