1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда 1948-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 октябрь,
29/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт.»;
иккинчи хатбоши «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек, унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси ҳамда бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар мижознинг юридик йиғмажилдида сақланади.».
3. 12-банд қуйидаги таҳрирдаги «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан — таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.».
4. 13-банд қуйидаги таҳрирдаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан — таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек, юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.».
5. 14-банд қуйидаги таҳрирдаги «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
д) ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжат. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.».
6. 16-банд қуйидаги таҳрирдаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.».
7. 17-банддаги «шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ва унга тенглаштирилган ҳужжат) тақдим қилинади» деган сўзлар «шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади ва банк томонидан ушбу ҳужжатлардан нусха олинади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 31-банд қуйидаги таҳрирдаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.».