toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008
Ҳужжат 09.07.2000 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелдаги 396-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотганлиги сабабли мазкур Кодекс ҳам ўз кучини йўқотган.
УМУМИЙ ҚИСМ
I бўлим. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1 боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар
Ушбу Кодекс солиқ тизимининг ҳуқуқий асосларини, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгилайди, солиқ ишларини юритиш тартиботини ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни тартибга солиб туради.
2-модда. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан, солиқлар ҳамда йиғимлар соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидан ўрин олган нормалари ушбу Кодексга мувофиқ бўлиши лозим.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Кодексдагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг амал қилиши
Солиқ солиш бу ҳаракат содир этилган пайтда муомалада бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни енгиллаштирадиган ёки бартараф этадиган қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни белгилайдиган ёки кучайтирадиган қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас.
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир ишлар ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амал қилиб турган қонун ҳужжатлари асосида юритилади.
4-модда. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг асосий принциплари
Ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.
Солиқ солиш—юридик шахсларга нисбатан мулкчилик шаклидан қатъи назар, қонун олдида тенглик, жисмоний шахсларга нисбатан эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглик асосида амалга оширилади.
Белгиланаётган солиқлар ва йиғимлар товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) ёки пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида эркин муомалада бўлишини бевосита ёки билвосита чеклаб қўйиши ёхуд солиқ тўловчининг иқтисодий фаолиятини бошқача тарзда чеклаб қўйиши ёки унга ғов бўлиши мумкин эмас.
Олинган манбаларидан қатъи назар, барча даромадларга солиқ солиниши шарт.
Солиқ имтиёзларини белгилаш ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2 боб. СОЛИҚЛАР ТИЗИМИ
5-модда. Солиқлар ва йиғимлар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланади ва бекор қилинади, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
умумдавлат солиқлари;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади.
Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ёки у ваколат берган давлат органи томонидан белгиланади.
6-модда. Умумдавлат солиқлари
Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
6) экология солиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади.
7-модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) мол-мулк солиғи;
2) ер солиғи;
3) реклама солиғи;;
4) автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
(7-модда биринчи қисмининг 41 пункти Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон , 20-модда )
5) савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;
6) юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим;
7) автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим;
8) ободончилик ишлари учун йиғим.
Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан жорий этилади ва республиканинг бутун ҳудудида ундирилади. Бу солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг миқдорлари (ставкаси ушбу Кодекс билан белгиланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг 3—8-бандларида назарда тутилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этилади. Бу маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг энг юқори миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Янги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан мувофиқлаштирилиши лозим.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.
8-модда. Айрим тоифадаги корхоналарга солиқ солиш хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган кичик корхоналар акциз солиғини ушбу Кодексда белгиланган тартибда тўлаганлари тақдирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи кичик корхоналарга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда)солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи бундан мустасно)ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулот учун акциз солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар. Ягона ер солиғи тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(8-моддага Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни билан бешинчи қисм киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Солиқлар ва йиғимлар ҳисоблаб чиқариладиган пул бирлиги
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги—сўмда ҳисоблаб чиқарилади.
10-модда. Солиқни ҳисобга олиш
Юридик шахсларнинг даромадлари ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар, тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади.
3 боб. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
11-модда. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари
Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш;
2) ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва асосларда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш;
3) бюджетга ортиқча миқдорда тушган солиқлар ва йиғимлар суммасини қайтариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиш;
4) солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар билан танишиш;
5) солиқ органлари ўтказган текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш, текширувларнинг натижаларидан норози бўлган тақдирда солиқ органига ўзининг ёзма эътирозларини ўн кунлик муддат ичида тақдим этиш;
6) солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори солиқ органларига ёки судга шикоят қилиш;
7) солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш.
Солиқ тўловчилар ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эгадир.
12-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари
Солиқ тўловчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) белгиланган тартибда ва муддатларда солиқ органларида рўйхатдан ўтиш, юридик манзили ўзгарган ёки қайта рўйхатдан ўтган тақдирда эса, бу ҳақда солиқ органига ўн кунлик муддат ичида хабар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(12-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
2) солиқлар ва йиғимларнинг тегишли суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш;
3) бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоб ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш;
4) молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиш;
5) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек солиқлар ва йиғимлар юзасидан имтиёзлар ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш;
6) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш масалаларини текшириш учун солиқ органларининг мансабдор шахсларини даромад олиш ёки солиқ солиш объектларининг сақланиши билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришига рухсат бериш;
7) солиқ органларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисидаги талабларини бажариш.
Солиқ тўловчилар ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз зиммаларига юклатилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар.
МАХСУС ҚИСМ
II БЎЛИМ. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ
4 боб. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ВА СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ
13-модда. Даромад (фойда) солиғи тўловчилар
Молия йилида солиқ солинадиган даромадга (фойдага) эга бўлган юридик шахслар даромад (фойда) солиғи тўловчилар ҳисобланади.
Юридик шахслар даромад (фойда) солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни мустақил равишда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар юридик шахсларининг бирлашмалари бюджет билан ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин.
14-модда. Резидентлар ва норезидентларнинг солиқ солинадиган даромади (фойдаси)
Ўзбекистонда таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтказилган юридик шахс, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтган, бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашган юридик шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасидаги ва ундан ташқаридаги фаолият манбаларидан олган даромадлари (фойдалари) бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган юридик шахсларга Ўзбекистон ҳудудидаги фаолиятдан олган даромадлари (фойдалари) бўйича солиқ солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган даромад (фойда) солиғининг ҳисобга олиниши
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган даромад (фойда) солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқ тўлаш вақтида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобга олинадиган суммалар миқдори Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган даромад (фойда) солиғи суммасидан ортиқ бўлмаслиги керак.
16-модда. Солиқ солиш объекти
Жами даромад билан ушбу Кодексга мувофиқ белгиланадиган чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган даромад (фойда) солиқ солиш объектидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотди — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й.,1-сон,8-модда)
Устав фондига қўшилган, умумий вазифаларни ҳал этиш учун бирлаштирилган бадаллар, пайлар ва аниқ мақсадга қаратилган бошқа молиявий маблағлар (капитал) ана шу вазифаларни ҳал этиш учун махсус тузилган юридик шахснинг даромадлари ҳисобланмайди ва солиқ солиш объекти бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5 боб. ЖАМИ ДАРОМАД
17-модда. Жами даромаднинг таркиби
Жами даромадга жўнатилган товар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа операциялар учун юридик шахс олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар киради.
Бундай даромадлар жумласига қуйидагилар киради:
1) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан келадиган тушум;
2) асосий воситалар, номоддий активлар, қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари, материаллар ва бошқа активларни реализация қилишдан келадиган даромад;
3) фоизлар кўринишидаги даромадлар;
4) дивидендлар;
5) текинга олинган мол-мулк;
6) мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромад;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) роялти;
8) текин молиявий ёрдам (давлат бюджетидан берилган субсидиялар бундан мустасно);
9) даъво муддати ўтказиб юборилган кредиторлик ва депонент қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
10) илгари чегириб ташланган харажатлар, зарарлар ёки шубҳали қарзларнинг ўрнини қоплаш тариқасида олинган даромадлар;
11) валюта ҳисобварақларидаги курс бўйича мусбат фарқ;
12) фавқулодда даромадлар;
13) бошқа даромадлар.
18-модда. Ўзаро алоқадор юридик шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига (фойдасига) ўзгартиш киритиш
Агар ўзаро алоқадор юридик шахслар тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларни қўлласалар, солиқ тўловчининг даромади (фойдаси) солиқ солиш мақсадида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, нархларда вужудга келган фарққа тенг миқдорда ўзгартирилиши мумкин.
Ўзаро алоқадор юридик шахслар қуйидагилардир:
хорижий давлатларнинг юридик шахслари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган шўъба корхоналари;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари;
айни бир юридик ёки жисмоний шахслар муассислари бўлган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар ва хорижий давлатларнинг юридик шахслари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. ЧЕГИРМАЛАР ВА ЗАРАРЛАР
19-модда. Жами даромаддан чегирмалар
Солиқ солинадиган даромадларни (фойдаларни) белгилашда жами даромаддан қуйидаги чегирмалар амалга оширилади:
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек божхона божлари суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банкларнинг ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг қисқа муддатли кредитлари бўйича фоиз тўловлари суммалари, тўлов муддати ўтган ва тўлов муддати узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича харажатлар (банклар, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар, видеокўрсатув, видео ва аудио ёзув пунктлари, аукционлар, казино, пул ютуғи қўйилган ўйин автоматлари, давлатга қарашли бўлмаган органлар томонидан ўтказиладиган лотерея ўйинлари ҳамда оммавий концерт-томоша тадбирларининг харажатлари бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда киритиладиган рента тўловларининг суммаси;
ижара ҳақи (лизинг тўлови);
Кейинги таҳрирга қаранг.
асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;
чет юридик ва жисмоний шахсларнинг моддий харажатлари ва кўрсатган хизматларининг қиймати;
мажбурий суғурта тўловлари бўйича ўтказиладиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақига ҳисобланган суммалар;
маҳсулотни (хизматларни) сертификатлаш ишларига ҳақ тўлаш харажатлари суммалари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ нормалар бўйича хизмат сафари харажатлари суммалари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ нормалар бўйича вакиллик мақсадларидаги харажатлар суммалари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ нормалар бўйича реклама харажатлари суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш учун харажатлар суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчи балансидаги соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, мактабгача тарбия болалар муассасалари, болаларнинг дам олиш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, халқ таълими муассасалари, уй-жой фондини сақлашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасдиқлаган нормативларга мувофиқ қилинадиган харажатлар суммалари, шунингдек солиқ тўловчилар санаб ўтилган муассасаларни сақлашда улуш қўшиб қатнашиб, ана шу мақсадлар учун қиладиган харажатларининг суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа мажбурий тўловлар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар ва мажбурий тўловлардан ташқари қуйидаги харажатлар ва ажратмалар ҳам жами даромаддан чегириб ташланиши лозим:
1) банклар бўйича:
кредит ресурслари учун тўловлар, операция харажатлари, пул маблағлари ва бойликларни ташиш ҳамда сақлаш харажатлари;
мижозларнинг ҳисобварақлари, шу жумладан жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар;
таваккалчилик операциялари бўйича захира ҳисобидан ўчирилган умидсиз ссуда суммалари;
2) суғурта ташкилотлари бўйича:
қайта суғурта шартномалари бўйича берилган тўлов суммалари;
амал қилиши ҳисобот йили охиригача тугамаган суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича тўлов суммалари;
суғурта ва қайта суғурта мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ва ҳисобланган тўлов суммалари;
ўтган йиллардаги суғурта ҳодисалари бўйича тугалланмаган тўлов суммалари, шу жумладан даъво муддати доирасидаги мажбуриятлар суммалари;
суғурта ҳолатининг рўй берганлиги ҳақида маълум қилинган, лекин зарар миқдори тақдим этилмаган шартномалар бўйича суғурта суммалари;
суғурта ташкилоти суғурта ҳодисалари рўй беришини бартараф этиш ва унинг олдини олишга доир тадбирларни (превентив тадбирларни) молиялашга сарфлайдиган маблағлар суммалари;
суғурта ташкилотларининг захира фондлари бу ташкилотлар устав фондининг йигирма беш фоизига етгунига қадар суғурта ташкилотлари ўз даромадларининг йигирма фоизи миқдорида захира фондларига қиладиган ажратмалар.
Жами даромаддан чегириб ташланадиган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Агар амалга оширилган харажат харажатларнинг бир неча тоифасига киритилган бўлса, у фақат бир марта жами даромаддан чегириб ташланиши мумкин.
Асосий воситалар сотиб олиш ва уларни монтаж қилишга, номоддий активлар сотиб олишга қилинган харажатлар, шунингдек бошқа капитал харажатлар амортизация тариқасида кейинги даврларда жами даромаддан чегириб ташланиши лозим.
20-модда. Умидсиз қарзлар бўйича чегирмалар
Солиқ тўловчи (банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно) даъво муддати ўтганидан сўнг даромадлари товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) реализация қилиниши билан боғлиқ бўлган, илгари жами даромадга қўшилган умидсиз қарзлар бўйича чегирма қилиниш ҳуқуқига эга бўлади.
21-модда. Молиявий жазо чоралари ва пеня суммалари
Молиявий жазо чоралари ва ҳисобланган пеня суммалари жами даромаддан чегириб ташланмайди.
22-модда. Асосий воситалар, қимматли қоғозлар ва бошқа активлар реализация қилинганида кўрилган зарарлар
Тадбиркорлик фаолиятида уч йилдан ортиқ фойдаланилган асосий воситалар реализация қилинганида вужудга келган зарарлар жами даромаддан чегириб ташланади.
Қимматли қоғозлар реализация қилинганида вужудга келган зарарлар жами даромаддан чегириб ташланмайди.
Иш ҳайвонлари ва кўп йиллик дарахтлардан фойдаланганда вужудга келган зарарлар фақат ана шу активлардан фойдаланишдан олинган даромаддан чегириб ташланади.
23-модда. Амортизация бўйича чегирмалар
Асосий воситалар амортизация қилинади, ер бундан мустасно.
Асосий воситаларнинг солиқ солинадиган давр мобайнида белгиланган нормалар доирасида ҳисобланган амортизация ажратмалари суммалари жами даромаддан чегириб ташланади.
Амортизация ажратмаларининг суммалари асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва ушбу моддада белгиланган амортизация нормалари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Амортизация муддати тугаганидан сўнг эскириш ҳисобланмайди.
Асосий воситаларни узоқ муддатга ижарага олган юридик шахслар ҳам ўзларига қарашли, ҳам ижарага олинган асосий воситалар юзасидан амортизация ажратмаларини ҳисоблайдилар. Бу ҳолда ижарага берувчи ижарага берилган асосий воситалар учун амортизация ажратмаларини ҳисобламайди.
Асосий воситаларнинг амортизация нормалари:

Асосий воситалар гуруҳлари

Амортизация нормаси

1. Енгил автомобиллар, такси, йўлларда фойдаланиладиган автотрактор техникаси, махсус асбоб-ускуна, инвентарь ва жиҳозлар. Компьютерлар, периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари 20 фоиз
2. Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автотиркамалар. Саноатнинг барча тармоқлари, металл қуйиш корхонаси учун машиналар ва ускуналар, темирчилик-пресслаш ускуналари, қурилиш ускуналари, қишлоқ хўжалик машиналари ва ускуналари. Офислар учун мебель 15 фоиз
3. Темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти воситалари. Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар: иссиқлик техника ускуналари, турбина ускуналари, электр двигателлари ва дизель-генераторлар. Электр узатиш ва алоқа қурилмалари. Трубопроводлар 8 фоиз
4. Бинолар, иншоотлар ва иморатлар‎ 5 фоиз‎
5. Бошқа гуруҳларга киритилмаган, амортизация қилинадиган активлар‎ 10 фоиз‎
24-модда. Номоддий активлар бўйича чегирмалар
Номоддий активларга қилинган харажатлар жами даромаддан эскириш тарзида ҳар ойда, юридик шахс томонидан уларнинг бошланғич қиймати ва улардан унумли фойдаланиш муддати (бироқ юридик шахснинг фаолият муддатидан ортиқ бўлмаган муддат) асосида ҳисоблаб чиқарилган нормалар бўйича чегириб ташланади.
Унумли фойдаланиш муддатини аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар бўйича амортизация нормалари беш йилга (бироқ юридик шахснинг фаолият муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга) мўлжаллаб белгиланади.
25-модда. Геологик тадқиқотлар ва табиий ресурсларни қазиб олишга тайёргарлик кўриш харажатлари бўйича чегирмалар
Солиқ тўловчининг геологик тадқиқотлар ва табиий ресурсларни қазиб олишга тайёргарлик ишлари учун қилган харажатлари жами даромаддан амортизация сифатида, амортизация ажратмалари нормаси бўйича — ўн беш фоиз миқдорида чегириб ташланади.
26-модда. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар
Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли бўлмаган тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлари бўйича чегирмалар қилинмайди.
Агар маданий, спорт ва бошқа тадбирлар учун харажатлар солиқ тўловчининг асосий фаолияти доирасида ўтказиладиган бўлса, ушбу модданинг қоидалари унга нисбатан қўлланилмайди.
27-модда. Ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар
Давлатга қарашли бўлмаган пенсия фондларига, ихтиёрий тиббий суғуртага ва ихтиёрий суғуртанинг бошқа турларига ажратмалар жами даромаддан чегириб ташланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ
28-модда. Юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солинадиган солиқ ставкалари
Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига (фойдасига) энг юқори—ўттиз беш фоизлик ставка бўйича солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар йили Давлат бюджети тасдиқланаётган вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик шахсларнинг даромадларига (фойдасига) солинадиган солиқ ставкасини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган энг юқори миқдоридан кўпайтирмай белгилаган ҳолда уни қайта кўриб чиқиши мумкин.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қуйидагилар учун даромадига (фойдасига) солинадиган солиқнинг камайтирилган ставкаларини белгилаши мумкин:
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун—асосий фаолияти бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларбоп товарлар, аёллар гигиенаси ашёлари, бадиий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун;
(28-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи юридик шахслар учун.
29-модда. Резидентнинг дивидендлар ва фоизлар бўйича оладиган даромадларига (фойдасига) солинадиган солиқ ставкалари
Юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.
Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар солиқ солишдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида илгари солиқ ундирилган дивидендлар ва фоизларни олган резидент-юридик шахс тўлов манбаининг солиқни тўлаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни жами даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эгадир.
Банклар ва бошқа резидент молия-кредит ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, балки банк ва бошқа резидент молия-кредит ташкилотида белгиланган тартибда солиқ солинади.
30-модда. Тўлов манбаида норезидентларнинг даромадларига (фойдасига) солинадиган солиқ ставкалари
Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаидан олинган, доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадига (фойдасига) манбада чегирмаларсиз қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:

дивидендлар ва фоизлар‎

15 фоиз ‎
таваккалчиликларни суғурта ‎ қилишга ва қайта суғурта қилишга тўланган суғурта мукофотлари 10 фоиз‎
Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасида ҳаракат қилишда халқаро алоқа учун телекоммуникациялар ёки транспорт хизматлари (фрахтдан даромадлар)‎ 6 фоиз ‎
роялти, ижарадан олинган даромадлар, хизматлар кўрсатиш, шу жумладан бошқарув, маслаҳат хизматлари кўрсатишдан келадиган даромадлар ва бошқа даромадлар, даромад солиғи солинган даромадлар (фойда) бунга кирмайди‎ 20 фоиз‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-боб. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
31-модда. Юридик шахсларни даромад (фойда) солиғидан озод қилиш
Қуйидаги юридик шахслар даромад (фойда) солиғидан озод қилинади:
1) ходимлари умумий сонининг камида етмиш беш фоизини ўрта мактаблар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) протез-ортопедия буюмлари, инвентари ишлаб чиқаришга, шунингдек ногиронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган юридик шахслар—асосий фаолият тури бўйича;
3) ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслардан ташқари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) даволаш муассасалари қошидаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;
5) жазони ижро этиш муассасалари;
6) тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар*, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларидан (фойдаларидан) ташқари;
*ушбу Кодексда солиқ солиш мақсадларида «тижорат билан шуғулланмайдиган ташкилотлар» дейилганда қуйидагилар тушунилади:
фақатгина давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молияланадиган, харажатларни қоплаш учун тасдиқланган сметалар доирасида бюджетдан дотация оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
хайрия бирлашмалари, уюшмалари ва фондлари, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар:
а) тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар олишни кўзламайдиган, таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган ижтимоий-хайрия ёки бошқа мақсадларда тузилган ташкилот ва бирлашмалар;
б) молиявий ва бошқа маблағларни муайян ташкилотлар ходимлари, муассислари ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари йўлида тақсимламайдиган ва инвестиция қилмайдиган ташкилот ва бирлашмалар (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш бундан мустасно).
7) шаҳар йўловчилар транспорти (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш билан боғлиқ хизматлари бўйича;
8) юридик шахслар тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган даромадлар (фойдалар) бўйича;
9) юридик шахслар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш ва қуриш ишларини амалга оширишдан олинган даромадлар (фойдалар) бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) юридик шахслар «Ўзуйжойжамғармабанк» билан тузилган шартномалар бўйича ўз ходимлари учун уй-жой харид қилишга ишлатиладиган даромадлар (фойдалар) бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11) янги ташкил қилинган деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусий корхоналар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашдан, халқ истеъмоли товарлари, бинокорлик материаллари ишлаб чиқаришдан олган даромадлари (фойдалари) бўйича рўйхатдан ўтган вақтидан эътиборан икки йил муддатга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
12) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янги ташкил этилган, туризм фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар тузилган пайтдан бошлаб биринчи даромад орттиргунга қадар, лекин узоғи билан рўйхатдан ўтган вақтдан эътиборан уч йилгача. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар фойда олган биринчи йили эллик фоиз, иккинчи йили етмиш беш фоиз, учинчи йилдан бошлаб юз фоиз миқдорда солиқ тўлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13) қуйидагилар олган даромадлари (фойдалари) юзасидан:
а) патент эгаси (лицензиар) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан, шунингдек буларга лицензия сотишдан олган даромади юзасидан — амал қилиш муддати доирасида фойдалана бошлаган санадан эътиборан:
ихтиролар ва селекция ютуғидан патент бўйича — беш йил давомида;
ихтиролардан дастлабки патент бўйича — уч йил давомида;
селекция ютуғидан гувоҳнома бўйича — уч йил давомида;
саноат намунасидан патент бўйича — уч йил давомида;
саноат намунасидан дастлабки патент бўйича — икки йил давомида;
б) лицензиат (лицензия шартномаси нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахс) саноат мулки объектларидан фойдаланишдан олган даромади юзасидан — фойдалана бошлаган санадан эътиборан:
ихтиролар ва селекция ютуғидан патент бўйича — беш йил давомида;
ихтиролардан дастлабки патент бўйича — уч йил давомида;
селекция ютуғидан гувоҳнома бўйича — уч йил давомида;
саноат намунасидан патент бўйича — уч йил давомида;
саноат намунасидан дастлабки патент бўйича — икки йил давомида;
фойдали моделдан гувоҳнома бўйича — икки йил давомида;
товар белгиси ва хизмат белгисидан — бир йил давомида (лицензиар маҳсулотини ишлаб чиқарганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
14) чет эл инвестициялари иштирокидаги янги ташкил этилиб, экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар чиқарадиган корхоналар:
агар ишлаб чиқариш ҳажмининг йигирма беш фоиздан ортиғи болаларбоп маҳсулотлардан иборат бўлса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан беш йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича ундирилади;
агар чет эл сармоясининг улуши корхона устав фондининг эллик фоизи ва ундан кўпини ташкил этса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан икки йил муддатга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15) устав фондида чет эл сармоясининг улуши эллик фоиз ва ундан кўпни ташкил этадиган чет эл инвестицияси иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари — ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга йўналтириладиган даромади (фойдаси) бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16) Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар сарфлайдиган чет эл инвестицияси иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари, рўйхатдан ўтган вақтидан эътиборан дастлабки етти йил давомида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлашга (узум ва мевалардан винолар, ўткир ичимликлар тайёрлашдан ташқари), халқ истеъмоли товарлари ва бинокорлик материаллари, тиббиёт асбоб-ускуналари, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машиналар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга, иккиламчи хом ашё ва маиший чиқиндиларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга ихтисослашган, устав фондидаги чет эл капитали ўттиз фоиздан ортиқ бўлган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар—рўйхатдан ўтган вақтидан эътиборан икки йил давомида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18) посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган корхоналар маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган пайтдан эътиборан уч йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича ундирилади. Ушбу имтиёз посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида янги ташкил этилаётган, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоси бўлган ҳамда ишлаб чиқариш-техникавий аҳамиятга молик маҳсулот, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек қурилиш фаолиятини таъмирлаш, маиший ва коммунал хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи кичик ва ўрта бизнес хусусий корхоналарига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(31-модда биринчи қисмининг 18-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда )
19) янги ташкил этилган юридик шахслар (савдо, воситачилик, таъминот, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчиларидан ташқари) ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг йигирма беш фоизи миқдорида ва иккинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар. Кейинги йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ миқдорда тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) хусусий тижорат банклари ташкил этилган пайтдан эътиборан икки йил муддатга, бўшатиб олинган маблағларни моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва инфраструктурани ривожлантиришга йўналтирган ҳолда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(31-модда биринчи қисми 20-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.,9-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21) ички ишлар органлари ҳузуридаги соқчилик бўлинмалари;
(31-модда биринчи қисмининг 21-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22) мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(31-модда биринчи қисмининг 22-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада янги ташкил этилган корхоналарга берилган имтиёзлар аввалдан амал қилиб турган юридик шахслар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмалари негизида тузилган юридик шахсларга (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари), шунингдек корхоналар ҳузурида тузилган юридик шахсларга нисбатан, башарти улар корхонадан ижарага олинган асбоб-ускуналарда ишлаётган бўлсалар, қўлланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг 11, 12, 14, 17—20-бандларида назарда тутилган юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврнинг бир йили ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(31-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.,9-сон, 241-модда)
Корхоналар ҳисобот йилининг якунлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини оширишдан олган эркин алмаштириладиган валютага тенг тушумларининг суммаси даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёз воситачилик ташкилотларига нисбатан, шунингдек экспорт қилинадиган хомашё товарлари: пахта толаси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, газ конденсати, табиий газ, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, ип газлама ишлаб чиқарадиган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) камайтирилиши
Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган даромади (фойдаси) қуйидаги суммага камайтирилади:
экология, саломатлик ва хайрия фондлари, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига бадаллар суммасига, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестицияларга (асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга) шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган харажатлар суммасига, ҳисобланган эскиришдан тўлиқ фойдаланиш шарти билан, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия фондларининг мулкида бўлган корхоналар даромадидан (фойдасидан) шу бирлашмалар ва фондларнинг уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун йўналтириладиган ажратмалари суммасига;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишга кетган харажатларнинг ўттиз фоизи суммасига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
футболни ривожлантиришга кўмаклашиш, футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланадиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) беш фоизигача миқдорда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг даромадлари бўйича солиқ солинадиган база захира фонди устав фондининг йигирма беш фоизига етгунига қадар даромаднинг (фойданинг) йигирма фоизигача миқдорда захира фондига ўтказиладиган ажратмалар суммасига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишловчилари умумий сонининг уч фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи суммаси қуйидаги тарзда: белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига даромад (фойда) солиғи бир фоиз камайтирилади.
9-боб. НОРЕЗИДЕНТЛАР ҲАМДА ЧЕТ ЭЛЛИК ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА (ФОЙДАСИГА) СОЛИҚ СОЛИШ
33-модда. Норезидентнинг доимий муассаса орқали оладиган даромади (фойдаси)
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган солиқ тўловчи-норезидент Ўзбекистон Республикасида бўлган, доимий муассаса билан боғланган манбалардан олинган даромадлари (фойдаси)дан ушбу Кодексда ана шундай даромадга (фойдага) нисбатан назарда тутилган чегирмалар суммасига камайтирилган солиқни тўловчи ҳисобланади.
34-модда. Даромад (фойда) солиғининг тўлов манбаида ундирилиши
Норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадига, агар даромад манбаи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, жами даромаддан чегирма қилмай, ушбу Кодекснинг 30-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўлов манбаида солиқ солиш тўловнинг Ўзбекистон Республикаси ичида ёки унинг ҳудудидан ташқарида амалга оширилганидан қатъи назар қўлланилади.
35-модда. Чет эллик юридик шахсларга солиқ солиш хусусиятлари
Чет эллик юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солинади.
Чет эллик юридик шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундириш ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин, башарти тегишли чет давлатда ҳам Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига нисбатан худди шундай чора-тадбирлар кўрилган бўлса.
Чет эллик юридик шахслар билан битимлар тузиш чоғида бундай битимларнинг шартларига Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга оширадиган солиқ тўловчилар ҳамда бошқа шахслар чет эллик юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича харажатларини ўз зиммасига олишини назарда тутадиган солиқ ҳақидаги изоҳларнинг киритилишига рухсат берилмайди.
Норезидент-юридик шахснинг доимий муассасасига даромад (фойда) солиғига қўшимча равишда ушбу доимий муассасанинг чет элга ўтказадиган даромадидан ўн фоиз миқдорида солиқ олинади.
10-боб. СОЛИҚНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҚОИДАЛАРИ
36-модда. Узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар ва чегирмалар
Узоқ муддатли контрактларга тааллуқли даромадлар ва чегирмалар уларнинг амалда бажарилган қисми бўйича молия йили давомида ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли контрактнинг амалда бажарилганлиги молия йили охиригача қилинган харажатларни ушбу контракт бўйича жами харажатлар билан таққослаш орқали аниқланади.
37-модда. Товар моддий захираларни баҳолаш ва ҳисобга олиш
Солиқ солиш мақсадида товар-моддий захираларни баҳолаш ва ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Товар-моддий захираларни қўшимча баҳолаш суммаси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реализация қилинишига қараб, солиқ солинадиган даромад (фойда) таркибига киритилади.
38-модда. Асосий воситалар лизинги
Агар ижарага берувчи амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларни лизинг шартномаси бўйича ижарага берса, бундай операция солиқ солиш мақсадида ижарачи томонидан мол-мулкни харид қилиш деб қаралмоғи лозим.
Амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларнинг ижараси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келса, лизинг ҳисобланади:
ижара муддати асосий воситалар хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса;
ижарачи асосий воситаларни қатъий белгиланган нархда ёки ижара тугаганидан сўнг белгиланадиган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати уларнинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;
ижарага олинган бутун давр учун тўловларнинг жорий суммаси ижарага олинган воситалар қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.
Ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари лизинг шартномасини узайтириш ҳуқуқи амалга оширилиши мумкин бўлган даврга ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39-модда. Активлар реализация қилинганида улар қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар ва кўриладиган зарарлар
Активлар реализация қилинганида уларни реализация қилишдан олинган тушум билан бу активларнинг қиймати ўртасидаги мусбат фарқ активлар қийматининг ўсишидан олинган даромад ҳисобланади.
Активларни реализация қилишдан олинган тушум билан бу активларнинг қиймати ўртасидаги манфий фарқ активларни реализация қилишдан кўрилган зарар ҳисобланади.
Активлар қийматига уларни олиш, ишлаб чиқариш, қуриш, монтаж қилиш ва ўрнатиш харажатлари, шунингдек уларнинг қийматини орттирадиган бошқа харажатлар қўшилади, солиқ тўловчи чегириш ҳуқуқига эга бўлган харажатлар бундан мустасно.
Агар активларнинг фақат бир қисми реализация қилинса, унда активларнинг реализация қилиш пайтидаги қиймати қолган ва реализация қилинган қисмлари ўртасида тақсимланади.
40-модда. Активларни текинга ёки камайтирилган қиймат бўйича топширишдан олинадиган даромадлар
Активлар текинга ёки камайтирилган қиймат бўйича топширилганида топширувчи шахсга қарашли активларнинг қиймати вужудга келган харажатлар асосида, олувчи шахснинг даромадлари эса—кирим қилинган баҳолаш қиймати бўйича, лекин топширилаётган активларнинг таннархидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
11-боб. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИНИНГ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ, ҲИСОБОТИ ВА ТЎЛАНИШИ
41-модда. Даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ортиб борувчи якун билан чиқарилган даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобларни, агар қонун ҳужжатларида бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, солиқ рўйхатидан ўтган жойдаги солиқ органларига йил чоракларига оид ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларида топширадилар.
Юридик шахс тугатилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчидан камроқ бўлган давр учун ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишни ёзма хабарнома топшириш йўли билан талаб қилиши мумкин бўлиб, хабарномада бунинг сабаби ва ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китоблар қачон ва қайси давр учун тақдим этилиши лозимлиги кўрсатилади.
Юридик шахсни тугатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш комиссияси (тугатувчи) беш кунлик муддатда бу ҳақда солиқ органини ёзма равишда хабардор қилади.
Юридик шахсни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг солиқ тўловчи ўн беш кун ичида солиқ органига ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиши шарт.
Даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларида белгиланган шакл ва тартибда тақдим этилади.
42-модда. Даромад (фойда) солиғини тўлов манбаида ушлаб қолиш
Даромад (фойда) солиғини тўлов манбаида ушлаб қолишни қуйидагилар амалга ошириши шарт:
юридик шахсларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи юридик шахслар;
норезидент юридик шахсларга ушбу Кодекснинг 30-моддасига мувофиқ тўловларни амалга оширувчи юридик шахслар.
Даромад (фойда) солиғини ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун даромад тўловчи юридик шахс жавобгардир. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганда даромад тўловчи юридик шахс ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у билан боғлиқ жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қуйидагиларни бажариши шарт:
солиқни тўлов амалга оширилган ой тугаганидан сўнг беш кун ичида бюджетга ўтказиши;
даромад олувчи юридик шахсларнинг рўйхат рақами, уларнинг номи, даромадининг умумий суммаси ва ҳисобот йилида ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани молия йили тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида солиқ органларига тақдим этиши, шунингдек даромад олувчи юридик шахсларга уларнинг талабига кўра юбориши лозим.
43-модда. Даромад (фойда) солиғини тўлаш
Юридик шахслар даромад (фойда) солиғини даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган кундан бошлаб беш кун ичида, ушбу Кодекснинг 41-моддасига мувофиқ ўтган ҳисобот даврининг молиявий натижалари асосида тўлайди.
Йилнинг ҳисобот чорагида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпроқ миқдорда даромад (фойда) олган юридик шахслар даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар ойнинг 10 ва 25-кунларида йилнинг чораги бўйича даромад (фойда) солиғи суммасининг олтидан бир қисми миқдорида тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар жорий тўловлар суммасини ҳисоблаб чиқариш учун йилнинг жорий чораги биринчи ойининг 5-кунигача ўзлари солиқ рўйхатидан ўтган жойдаги солиқ органига йилнинг тегишли чорагида олиш мўлжалланган даромад (фойда) ҳамда белгиланган даромад (фойда) солиғи ставкаси асосида маълумотнома тақдим этадилар.
Йил мобайнида тўланган даромад (фойда) солиғи суммалари тегишли ҳисобот йили учун солиқ тўловчига ҳисоблаб чиқарилган солиқ ҳисобига ўтказилади.
III БЎЛИМ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
12-боб. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ВА СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ
44-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўловчилар
Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўловчилардир.
45-модда. Резидент ва норезидент жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромади
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятдан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган солиқнинг ҳисобга олиниши
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқни тўлашда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобга олинадиган суммалар миқдори жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан ошмаслиги лозим.
47-модда. Солиқ солиш объекти
Жами йиллик даромад билан ушбу Кодексга мувофиқ белгиланадиган чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган солиқ солинадиган даромад солиқ солиш объектидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-боб. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАДИ
48-модда. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади таркиби
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар, шу жумладан:
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар;
жисмоний шахсларнинг мулкий даромади;
жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромад киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйича қилинган ишлардан ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича оладиган даромадлари киради.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга қуйидагилар ҳам киради:
1) ходимларга сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати билан бундай товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш нархи ёки уларнинг таннархи ўртасидаги манфий фарқ;
2) иш берувчи томонидан ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, ходимларнинг чиқимларини қоплаш учун қилинган харажатлар;
3) ходим иш берувчига тўлаши керак бўлган, аммо иш берувчининг қарори билан ҳисобдан чиқарилган қарз суммалари;
4) иш берувчи ўз ходимларининг ҳаёти ёки соғлиғини ихтиёрий суғурталаш бадалларини тўлаш учун қилган харажатлар;
5) иш берувчининг жисмоний шахсдан ушлаб қолиниши керак бўлган тўловлар юзасидан тўлаган суммаси;
6) иш берувчининг ўз ходимларининг бевосита ёки билвосита даромадларини ташкил этадиган бошқа харажатлари.
Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган нормалар доирасида бериладиган хизмат сафари тўловларининг суммалари жами йиллик даромадга киритилмайди.
50-модда. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромади
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадига фоизлар, дивидендлар бўйича олинган даромад, мол-мулкни ижарага беришдан келадиган даромад киради
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-боб. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАРИДАН ЧЕГИРМАЛАР
52 модда. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромаддан чегирмалар
Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромаддан солиқ солинадиган даромадларни аниқлаш вақтида мазкур ялпи даромадни олиш (топиш) учун қилинган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланади.
Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромаддан чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Жисмоний шахсларнинг шахсий истеъмол билан боғлиқ бўлган харажатлари тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромаддан чегириб ташланмайди.
53 модда. Молиявий жазо чоралари ва пенялар суммалари
Молиявий жазо чоралари ва ҳисобланган пенялар суммалари жами даромаддан чегириб ташланмайди.
54-модда. Жисмоний шахсларга бериладиган чегирмалар
Жисмоний шахс молия йили давомида ҳар бир ишлаб даромад олган ой учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида чегирма қилиниш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-боб. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ
55-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари
Жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа даромадлари суммаларидан солиқ қуйидаги миқдорда ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдоригача даромад суммасининг 15 фоизи
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдоридан
‎(+1 сўм) беш баравари миқдоригача
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдоридан олинадиган солиқ + уч баравардан ошадиган сумманинг 25 фоизи
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан
‎(+1 сўм) ўн баравари миқдоригача‎
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ +беш баравардан ошадиган сумманинг 36 фоизи‎
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан
‎(+1 сўм) ва ундан юқори миқдордан
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ +ўн баравардан ошадиган сумманинг 40 фоизи‎
(55-модданинг биринчи қисми жадвали Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ солиш мақсадлари учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида ҳисобланади (йил бошидан эътиборан тегишли давр учун энг кам иш ҳақининг ойлик миқдорлари суммаси).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун, шунингдек табиий-иқлим шароитлари ёмон жойларда ишлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловлар бўйича имтиёзли даромад солиғи ставкаларини белгилашга ҳақли.
56-модда. Резидентнинг дивидендлар ва фоизлар бўйича даромадларига солинадиган солиқ ставкаси
Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ставкалар бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.
57-модда. Норезидент жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида солинадиган солиқ ставкаси
Норезидент жисмоний шахсларнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олган даромадларига уларни тўлаш манбаида чегирмаларсиз, ушбу Кодекснинг 30-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича солиқ солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўлов манбаида солиқ солиш, тўлов Ўзбекистон Республикаси ичида ёки унинг ташқарисида амалга оширилганидан қатъи назар, татбиқ этилади.
16-боб. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
58-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари
Қуйидагилар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига киритилмайди:
а) давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик бўйича нафақалар ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларидан (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаларидан) ташқари, шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ҳамда бошқа ёрдам турлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) олинадиган алиментлар;
в) олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув юртлари ҳамда улар базасида ташкил этилган бизнес мактаблари, шу жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари томонидан ўз талабаларига ва ўқувчиларига тайинланадиган стипендиялар, шунингдек ушбу модданинг «а» кичик бандида кўрсатилган жамғармаларнинг маблағларидан таъсис этиладиган стипендиялар;
г) ҳунар-техника билим юртларининг ҳамда улар базасида ташкил этилган бизнес мактабларининг ўқувчилари бажарган иш учун уларга ушбу билим юртлари ва бизнес мактаблари берадиган тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) давлат пенсиялари, шунингдек уларга устамалар;
е) шахслар қон топширганлик учун, донорликнинг бошқа турлари учун, она сути топширганлик учун оладиган суммалар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари қон йиғиб топширганликлари учун оладиган суммалар;
ж) майиб бўлиш ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши билан боғлиқ ҳолда, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан кўрилган зарарни қоплаш юзасидан олинадиган суммалар;
з) фуқароларнинг хорижда ишлашга юборилиши муносабати билан давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларидан чет эл валютасида оладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар—қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида ўзларига қарашли бўлган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган суммалари, тадбиркорлик фаолияти доирасида мол-мулк сотишдан олинган даромадлар бундан мустасно;
к) шахсларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирган қорамол, қуён, нутрия, балиқ, паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишланган ҳолда, шунингдек асаларичилик маҳсулотларини ва бундай хўжаликда етиштирилган табиий ёки қайта ишланган деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олган даромадлари суммаси. Фуқарода шахсий ёрдамчи хўжалик мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси билан тасдиқланади;
л) бир йил мобайнида юридик шахслардан олинган энг кам иш ҳақи миқдорининг олти бараваригача бўлган суммадаги қимматли совғалар қиймати, шунингдек халқаро ҳамда республика танлов ва мусобақаларида олинган соврин буюмлар қийматининг суммаси;
м) мерос қилиб қолдириш ва ҳадя қилиш натижасида олинган суммалар ва мол-мулк қиймати, фан, адабиёт ва санъат асарлари муаллифларининг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) оладиган муаллифлик ҳақи суммалари бундан мустасно;
н) давлат заёмларининг облигациялари ва лотереялар бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар;
о) фуқароларнинг суғурта бўйича оладиган суммалари;
п) бир йил мобайнида берилган моддий ёрдам суммалари:
табиий офатлар, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари—тўлалигича;
вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзолари вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари—энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
бошқа ҳолларда—энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;
р) банклардаги омонатлар ва давлат хазина мажбуриятлари бўйича фоизлар ва ютуқлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
с) фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олиш, «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг шахси кўрсатилган уй-жой облигацияларини харид қилишга ва шу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга йўналтирилган суммалари, шунингдек акциялар бўйича олинган ҳамда дивиденд тўлаган акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган дивидендлар. Мазкур мол-мулк сотилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
т) патент эгаси бўлган жисмоний шахснинг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан ёки фойдаланиш бошланган санадан эътиборан амал қилиш муддати доирасида уларга лицензиялар сотишдан, шунингдек лицензиат саноат мулки объектларидан фойдалана бошлаган санадан эътиборан ушбу фойдаланишдан олган даромади суммаси:
ихтиролар ва селекция ютуғидан патент бўйича—беш йил давомида;
ихтиролардан дастлабки патент бўйича фойдаланишдан—уч йил давомида;
селекция ютуғидан гувоҳнома бўйича—уч йил давомида;
саноат намунасидан патент бўйича—уч йил давомида;
саноат намунасидан дастлабки патент бўйича—икки йил давомида;
фойдали моделдан гувоҳнома бўйича—икки йил давомида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
у) болалар лагерлари ва бошқа соғломлаштириш лагерларига, ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт муассасаларига бориш учун болалар ва ўсмирларга бериладиган йўлланмалар қийматини, шунингдек ўз ходимларининг амбулатория ёки стационар тиббий хизматдан фойдаланиш қийматини тўлиқ ёки қисман компенсациялаш тартибида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз ходимларига ёки улар учун тўлаган суммалар. Кўрсатиб ўтилган тўловлар жумласига ногиронларнинг соғломлаштириш ва санаторий-курорт муассасаларига берилган йўлланмалари қийматини, даволаниш ва тиббий хизматдан фойдаланиш, ногиронликнинг олдини олиш мақсадида техника воситалари сотиб олиш учун ҳамда ногиронларнинг саломатлигини тиклаш учун қилинган харажатларни тўлиқ ёки қисман тўлаш тартибида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тўлаган суммалар ҳам киради;
ф) амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасидаги товон тўловлари, меҳнат шартномасини бекор қилиш пайтида фойдаланилмаган таътил учун бериладиган товонлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқдан озод қилиш
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлашдан қуйидаги жисмоний шахслар озод қилинадилар:
1) тўлалигича:
а) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарининг бошлиқлари ва аъзолари ҳамда консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса,—Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;
б) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса,—Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;
в) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса,—ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;
г) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса,—ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;
д) ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахслари—агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса, ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича;
е) Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ва божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига мансуб шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар—хизматни ўташ (хизмат вазифасини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўлов суммалари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) қисман, ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида:
а) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, уччала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар, уруш ногиронлари ёхуд 1941—1945 йиллардаги уруш даврида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия бўлиш ёки шикастланиш оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган бошқа ногиронлар, собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти бўйича мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилган бошқа ногиронлар;
б) хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, фуқаролар уруши ва 1941—1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941—1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;
в) Ленинград қамали пайтида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача бўлган даврда Ленинград шаҳрида ишлаган фуқаролар;
г) ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида яраланиш, контузия бўлиш ва шикастланиш оқибатида ногирон бўлиб қолганлар;
д) болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари;
е) қаҳрамон оналар, ўн ва ундан ортиқ боласи бўлган аёллар;
ж) собиқ СССРни ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия бўлиш ёхуд шикастланиш оқибатида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва рафиқалари;
з) хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;
и) Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатида жабр кўрган шахслар;
к) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар;
л) икки ва ундан ортиқ боласи бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар;
м) болалигидан ногирон бўлган ва доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онасидан бири;
н) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртлари томонидан қишлоқ хўжалик ишларига юборилган фуқаролар—ушбу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари бўйича.
Жисмоний шахсларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи улар ҳисобот йили учун тегишли ҳужжатларни тақдим этганида вужудга келади.
17-боб. НОРЕЗИДЕНТЛАР ҲАМДА ЧЕТ ЭЛЛИК ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ
60-модда. Норезидентнинг доимий муассасадан оладиган даромадлари
Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган норезидент жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари бўйича солиқ тўловчи ҳисобланади.
61-модда. Чет эллик жисмоний шахсларга солиқ солиш хусусиятлари
Чет эллик жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солинади.
Чет эллик жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундириш тегишли чет давлатда Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахсларига нисбатан ҳам худди шундай чора-тадбирлар кўрилган ҳолларда ўзаро келишув асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин.
Чет эллик жисмоний шахслар билан битимлар тузиш чоғида, бундай битимларнинг шартларига Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга оширадиган солиқ тўловчилар ҳамда бошқа шахслар чет эллик жисмоний шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича харажатларини ўз зиммасига олишини назарда тутадиган солиқ ҳақидаги изоҳларнинг киритилишига рухсат берилмайди.
18-боб. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИНГ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ, ҲИСОБОТИ ВА ТЎЛАНИШИ
62-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар ва даромадлар ҳақидаги декларациялар
Асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган резидент-жисмоний шахс доимий истиқомат жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромад ҳақида декларация тақдим этади. Тамом бўлган календарь йилида фақат асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида меҳнат вазифаларини бажаришдан даромад олган жисмоний шахслар шу йил учун олинган даромадлар ҳақида декларация тақдим этмайдилар.
Чет эллик жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасига келган кунидан эътиборан бир ой мобайнида мўлжалдаги даромадлар ҳақида декларация топширади. Чет эллик жисмоний шахснинг фаолияти календарь йили мобайнида тўхтаган ва у Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган бўлса, амалда олинган даромадлар ҳақида жўнаб кетишдан камида бир ой олдин декларация тақдим этилиши керак.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс олинган даромадлар ва қилинган харажатлар тўғрисидаги декларацияни белгиланган тартибда қуйидаги муддатларда тақдим этади:
шундай даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой ўтганидан кейин беш кун ичида;
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача.
Ўзбекистон Республикасидаги жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчидан камроқ бўлган давр учун ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этишни ёзма хабарнома топшириш йўли билан талаб қилиши мумкин бўлиб, хабарномада бунинг сабаби ва ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда жами йиллик даромад ва қилинган чегирмалар тўғрисидаги декларация қачон ва қайси давр учун тақдим этилиши лозимлиги кўрсатилади.
Жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган тақдирда солиқ тўловчи беш кунлик муддатда бу ҳақда солиқ органини ёзма равишда хабардор қилади.
Жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг солиқ тўловчи ўн беш кун ичида солиқ органига ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда даромадлар ҳақидаги декларацияни тақдим этиши шарт.
Ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда даромадлар ҳақидаги декларациялар қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва тартибда тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.
63-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлов манбаида ушлаб қолиш
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлов манбаида ушлаб қолишни қуйидагилар амалга ошириши шарт:
ишлайдиган жисмоний шахсларга меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича тўловларни амалга оширувчи юридик шахслар;
нодавлат пенсияларини тўловчи юридик шахслар;
жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи юридик шахслар;
норезидентларга ушбу Кодекснинг 30-моддасига мувофиқ тўловларни амалга оширувчи юридик шахслар.
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун даромад тўловчи юридик шахс жавобгардир. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганда даромад тўловчи юридик шахс ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у билан боғлиқ жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинганда солиқ қуйидаги муддатларда тўланади:
даромад тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси шу мақсадларда пул маблағлари олиш учун банкка ҳужжатлар тақдим этиш билан бир вақтда бюджетга ўтказилади;
тўловни натура ҳолида ёки маҳсулотни реализация қилишдан, ишлар бажариш ёхуд хизмат кўрсатишдан тушган тушумдан тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида бюджетга ўтказилади.
Ушбу модданинг биринчи қисми кўрсатилган юридик шахслар:
иш ҳақини тўлаш чоғида жисмоний шахснинг талабига кўра унга унинг даромади суммаси ва тури, шунингдек ушлаб қолинган солиқ суммаси (агар солиқ ушлаб қолинган бўлса) кўрсатилган маълумотномани бериши;
асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар тўғрисида жисмоний шахснинг рўйхат рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, ҳисобот йилида қилган даромадининг умумий суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда молия йили тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида солиқ органларига тақдим этиши шарт;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(63-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан учинчи ва тўртинчи қисмларга алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлаш
Резидент жисмоний шахслар жами йиллик даромад ҳақидаги декларация маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечикмай, даромад солиғи йил мобайнида қайта ҳисобланганда эса, декларация солиқ органига тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида тўлайдилар.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромад солиғини қуйидаги тартибда тўлайдилар:
тўловчи йилнинг ҳар чорагида ўтган йилги даромадлар бўйича ҳисоблаб чиқарилган йиллик солиқ суммасининг йигирма беш фоизини, солиқни биринчи марта тўлайдиган тўловчи эса,—жорий йилда олиш мўлжалланган даромад бўйича солиқ органи унга ҳисоблаб берган сумманинг йигирма беш фоизини тўлайди. Йил мобайнида тўловчининг даромади анчагина кўпайган ёки камайган тақдирда солиқ тўловчи солиқ тўлашнинг бошланмаган муддатлари бўйича даромад солиғи суммаларини қайта ҳисоблаб чиқариши мумкин;
йил ўтиши билан йиллик солиқ суммаси амалда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Ана шу сумма билан йил мобайнида тўланган сумма ўртасидаги фарқ кейинги йилнинг 15 мартидан кечикмай, тугаган даромад манбаи бўйича эса, ўн беш кунлик муддатда тўловчидан ундириб олиниши ёки унга қайтариб берилиши керак.
Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқнинг йил мобайнида тўлаб борилган суммалари тегишли ҳисобот йили учун солиқ тўловчига ҳисоблаб чиқарилган солиқ ҳисобига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
641-модда. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун солиқнинг қатъий суммасини белгилаган ҳолда солиқ солишнинг алоҳида тартибини тайинлаши мумкин.
(641-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV-БЎЛИМ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ
19-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
65-модда. Қўшилган қиймат солиғи
Қўшилган қиймат солиғи товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), уларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир.
66-модда. Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчиларидир.
Товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилувчи юридик шахслар ва жисмоний шахслар импорт қилинаётган ана шу товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳисобланади
Кейинги таҳрирга қаранг.
(66-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 20-модда)
67-модда. Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация ва импорт қилиш обороти қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти солиқ солинадиган оборотдир, қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинган ва ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.
(67-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 20-модда)
20-боб. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ОБОРОТНИ БЕЛГИЛАШ
68-модда. Реализация бўйича солиқ солинадиган оборот миқдори
Реализация бўйича солиқ солинадиган оборот миқдори реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати асосида, қўлланиладиган нархлар ва тарифлардан келиб чиқиб, акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан белгиланади.
Товарлар (ишлар, хизматлар) айирбошланган ёки текин берилган тақдирда, солиқ солинадиган оборот миқдори солиқ тўловчида айирбошлаш ёки бериш пайтида таркиб топган нархлар даражасидан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан, бироқ амалда таркиб топган харажатлардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
69-модда. Реализация бўйича солиқ солинадиган оборотга тузатиш киритиш
Харидорлар ҳисоб-китоб ва йўл ҳужжатлари бўйича ҳақ тўланганидан сўнг товарларни қайтарган, шунингдек буюртмачилар илгари ҳақи тўлаб қўйилган ишлар ёки хизматлардан воз кечган ҳолларда, даъво қўзғатишнинг бир йиллик муддатига риоя қилинган тақдирда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотларига бундай операциялар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси миқдорида тузатиш киритилади.
Агар кафолатли хизмат муддати белгиланган товарлар ана шу муддат ичида уларни тайёрлаган корхонага қайтарилса, бундай товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ёки қайтариш харидорлар ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича дастлабки ҳақни қачон тўлаганликларидан ва солиқ қачон бюджетга тушганлигидан қатъи назар, амалга оширилади.
70-модда. Импортга солинадиган солиқ миқдори
Импорт қилинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) солинадиган солиқ миқдорига товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган бож қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикасига товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилишда тўланадиган акциз солиғи, божхона божлари суммалари киритилади.
21-боб. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
71-модда. Қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшилган қиймат солиғидан қуйидагилар озод қилинади:
1) суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширадиган суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш операциялари, шу жумладан бундай операциялар билан боғлиқ хизматлар;
2) ссудалар бериш ва ўтказиш;
3) пул омонатлари, жорий ҳисобварақлар, тўловлар, ўтказмалар, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга дахлдор операциялар;
4) қонуний тўлов воситаси бўлган чет эл валютаси ва пуллар муомаласига дахлдор операциялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;
5) қимматли қоғозлар муомаласига дахлдор операциялар, уларни тайёрлаш ва сақлаш операциялари бундан мустасно;
6) махсус вакил қилинган органлар томонидан бажариладиган ва давлат божи, йиғимлар ундириладиган ҳаракатлар;
7) болаларни мактабгача тарбия муассасаларида боқишга, беморлар ва қарияларни парвариш қилишга доир хизматлар;
8) дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари;
9) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни олганлик учун патент божлари, рўйхатга олиш йиғимлари ва лицензия тўловлари;
10) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқариш ва ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулотлари, даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотлари;
11) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган товарларни божсиз олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилинаётган товарлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
12) ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини реализация қилиши;
13) почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар ва конвертлар сотиш;
14) алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари;
15) Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг илмий-техника дастурлари доирасида давлат контрактлари бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари;
16) шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўл ва автомобиль транспортида (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари;
17) аҳолига кўрсатиладиган уй-жой-коммунал ва уй-жойдан фойдаланиш хизматлари;
18) халқ таълими соҳасидаги ўқув-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ хизматлар, шунингдек олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги таълим учун ҳақ;
19) сақлаб туриш бўйича ваколатли давлат органига қимматбаҳо металларни реализация қилиш оборотлари;
20) диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари;
21) тиббий санаторий-курорт, соғломлаштириш ва туристик-экскурсия хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг асосий (соҳа) фаолияти бўйича кўрсатадиган хизматлари, болалар дам олиш лагерларининг хизматлари;
22) хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг қиймати;
23) гидрометеорология ва аэрология ишлари;
24) геология ва топография ишлари;
25) умумий фойдаланишдаги йўлларни ишлатиш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келадиган тушум;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26) нашриётларнинг, газета ва журналлар таҳририятларининг, матбаа корхоналарининг, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятга доир маҳсулотлари ва хизматлари;
(71-модданинг биринчи қисми 26-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
27) стенография хизматлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
28) ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экология экспертизаси хизматлари;
29) архив ҳужжатларини илмий-техникавий жиҳатдан қайта ишлаш, таъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланишга, иш юритишни такомиллаштиришга доир хизматлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
30) давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари;
31) республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда иморат қурувчиларга сотиладиган бинокорлик материаллари;
32) қурилиш ва махсус монтаж ишларини амалга оширувчи пудрат, таъмирлаш-қурилиш, махсус монтаж ташкилотлари хусусий уй-жой қурилишида бажарган иш ҳажмлари;
33) жисмоний ва юридик шахслар учун уй-жой қуриш бўйича «Ўзуйжойжамғармабанк» билан тузилган шартномаларга кўра уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
34) экспорт қилинаётган товарларни, шунингдек чет мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш бўйича хизматлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
35) ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(71-модда биринчи қисмининг 35-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 20-модда)
36) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодиса ёки фалокатлар юз берганида ёрдам кўрсатиш учун олиб келинадиган мол-мулк, шунингдек инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб келинадиган товарлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(71-модда биринчи қисмининг 37-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38) Ўзбекистон Республикаси тузган шартномалар (битимлар) бўйича халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл молиявий ва иқтисодий ташкилотлари берган қарзлар ва грантлар ҳисобига юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган қурилмалар, материаллар (ишлар ва хизматлар).
(71-модда биринчи қисмининг 38-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39) ички ишлар органлари ҳузуридаги соқчилик бўлинмаларининг хизматлари.
(71-модда биринчи қисмининг 39-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40) мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
41) бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бюджетдаги ташкилотлар буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ускуналар, товарлар (ишлар ва хизматлар);
(71-модданинг биринчи қисми 40 ва 41-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(71-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
72-модда. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагиларга ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади:
агар ҳукуматлараро тузилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) эркин конвертация қилинадиган валютадаги экспортига, шу жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига етказиб берилишига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(72-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик корхоналарига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материалларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет эл тарафи томонидан ўзаро дўстлик принципи қўлланган тақдирда, чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек бу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг, шу жумладан улар билан биргаликда яшаётган оила аъзоларининг, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар ҳамда республикада доимий яшаётган бўлмасалар, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга (ишларга, хизматларга).
(72-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22 боб. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ СТАВКАЛАРИ, УНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
73-модда. Қўшилган қиймат солиғининг ставкалари
Қўшилган қиймат солиғи йигирма фоиз ставка бўйича тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий аҳамиятга молик айрим озиқ-овқат товарлари бўйича қўшилган қиймат солиғи камайтирилган ставкаларда тўланиши мумкин. Ставкалар ва бундай товарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(73-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
74-модда. Қўшилган қиймат солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган суммасини белгилаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан ушбу Кодекснинг 75-моддасига мувофиқ ҳисобга ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.
(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Товарлар импорти бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси уларнинг солиқ солинадиган оборотидан ҳамда ушбу Кодекснинг 70 ва 73-моддаларида назарда тутилган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
75-модда. Қўшилган қиймат солиғининг бюджетга бериладиган бадалларни белгилашда ҳисобга ўтказиладиган суммаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобот даврида амалда келиб тушган, шунингдек импорт қилинган, солиқ солинадиган оборот, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидир. Олинган, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича солиқ суммаси ҳисобга ўтказилмаслиги керак.
(75-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
76-модда. Ҳисобварақ фактуралар
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни юклаб жўнатаётган, ишлар бажараётган ва хизматлар кўрсатаётган солиқ тўловчи ушбу товарларни олаётган (ишлардан, хизматлардан фойдаланаётган) шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда тайёрланган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Қўшилган қиймат солиғини тўловчи бўлмаган харидорлар товарларни чакана савдодан сотиб олган тақдирда, ҳисобварақ-фактуранинг қонун ҳужжатларида белгиланган соддалаштирилган шаклидан фойдаланиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшилган қиймат солиғини тўловчи бўлмаган шахс «қўшилган қиймат солиғисиз» деган белги қўйилган ҳисобварақ-фактурани ёзиши шарт. Ушбу Кодекснинг 21 бобига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ёзилган ҳисобварақ-фактураларга нисбатан ҳам шундай талаб қўйилади.
(76-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ҳисобварақ-фактура товарлар юклаб жўнатилган, ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган санадан кечиктирмай ёзилади.
23-боб. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТЛАРИ
77-модда. Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари
Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи бўйича тасдиқланган шаклдаги ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78-модда. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатлари
Солиқ тўловчи солиқни ушбу Кодекс 77-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиладиган кундан кечиктирмай тегишли давр (ой) учун реализация бўйича амалдаги оборот асосида тўлайди.
Тамом бўлган ойда солиқ бўйича тўлов суммаси энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан ошиб кетган солиқ тўловчи охирги ойлик ҳисоб-китоб бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг учдан бир қисми миқдорида ўн кунлик тўловлар (ойнинг 15, 25-кунлари ва навбатдаги ойнинг 5-куни) тўлайдилар, реализация бўйича амалдаги оборотлардан келиб чиқиб ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача қайта ҳисоб-китоб қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Импорт қилинаётган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи божхонада расмийлаштирилгунга қадар ёки расмийлаштириш пайтида тўланади.
79-модда. Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга ўтказишни тартибга солиш
Агар бундан олдинги ҳисобот даврида ҳисобга ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, кўрсатилган ортиқча сумма ҳисобот давридан кейинги даврда ҳисобга ўтказилади.
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотлар бўйича сотиб олиш пайтида тўланган солиқ суммаси ҳисобга ўтказилмайди, балки харажатлар таркибига киритилади.
Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда олинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) қўшилган қиймат солиғи ҳисобга ўтказилмайди ва унинг соф даромади ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V БЎЛИМ. АКЦИЗ СОЛИҒИ
24-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
80-модда. Акциз солиғи солиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган товарларга ва импорт қилинган, акциз тўланадиган товарларга акциз солиғи солинади.
Акциз тўланадиган товарларнинг экспортига акциз солиғи солинмайди, Ўзбекистон Республикасига товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига нисбатан солиқ солиш режимини қўллайдиган давлатларга товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинадиган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
81-модда. Акциз солиғи тўловчилар
Ўзбекистон Республикасида акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқараётган ёки бундай товарларни импорт қилаётган юридик ва жисмоний шахслар бюджетга акциз солиғи тўлайдилар.
82-модда. Акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари
Акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
25-боб. АКЦИЗ ТЎЛАНАДИГАН ТОВАРЛАР
83-модда. Солиқ солиш объекти
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, акциз тўланадиган товарлар учун уларнинг қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолдаги (акциз солиғи суммасини ўз ичига олган) қиймати ёки товарнинг физик ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Агар товар ишлаб чиқарувчи акциз тўланадиган товарни натурал ҳақ ёки совға сифатида берса, солиқ тўловчида товарни топшириш пайтида таркиб топган, лекин амалда қилинган харажатлардан кам бўлмаган нархлар даражасидан келиб чиқиб ҳисобланган қиймат солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари, товарлар ўз хом ашёсидан ёки берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, қўлланилади.
Берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган товарлар бўйича акциз солиғи уларни буюртмачига бериш пайтида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қоидаларига мувофиқ белгиланган нархлар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
84-модда. Акциз солиғини тўлаш муддатлари
Акциз солиғи бюджетга, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ойнинг акциз тўланадиган товар реализация қилинган ўн кунлиги тугаганидан кейин уч кундан кечиктирмай ўтказилиши лозим.
Солиқ тўловчи акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобларни солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги тегишли солиқ органига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Акциз солиғини ҳисобга ўтказиш
Акциз тўланадиган товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи тўланган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тақдирда, мазкур хом ашё бўйича тўланган акциз солиғи суммаси товарга солинадиган акциз солиғи суммасини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга ўтказилиши лозим.
26-боб. АКЦИЗ ТЎЛАНАДИГАН ИМПОРТ ТОВАРЛАР
86-модда. Солиқ солиш объекти
Акциз тўланадиган импорт товарлар учун божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бож қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.
87-модда. Акциз тўланадиган импорт товарлар учун акциз солиғи тўлаш муддати
Акциз тўланадиган импорт товарлар учун акциз солиғи божхонада расмийлаштирилгунга қадар ёки расмийлаштириш пайтида тўланади.
88-модда. Акциз тўланадиган импорт товарларни акциз солиғидан озод қилиш
Акциз тўланадиган импорт товарларни акциз солиғидан озод қилиш божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
VI БЎЛИМ. МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ
27-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
89-модда. Мол-мулк солиғи тўловчилар
Солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар мол-мулк солиғи тўловчилардир.
90-модда. Солиқ солиш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар учун асосий воситаларнинг ва номоддий активларнинг ўртача йиллик баланс қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади, қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк қилиб олинган ернинг қиймати бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(90-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Жисмоний шахслар учун:
уларнинг мулки бўлган уй-жойлар, квартиралар, чорбоғ ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар қиймати;
уларнинг мулки бўлган автомобиллар, моторли қайиқлар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари двигателларининг қуввати солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-боб. МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР
91-модда. Мол-мулк солиғи ставкалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига тўрт фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси норматив муддатда ўрнатилмаган ёки фойдаланилмаётган ускуналар учун солиқнинг оширилган ставкаларини белгилашга ҳақли.
(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича солиқ солинади.
92-модда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганида солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг қийматига камайтирилади:
солиқ тўловчининг балансида бўлган уй-жой-коммунал ва ижтимоий-маданий соҳа объектларининг;
табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадида ва ёнғинга қарши хавфсизлик учун фойдаланиладиган объектларнинг;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларнинг селекцияси, балиқ етиштириш, овлаш ва уни қайта ишлаш учун фойдаланиладиган объектларнинг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳсулот ўтказгичлар, алоқа йўллари (шу жумладан автомобиль йўллари), алоқа ва энергия узатиш линияларининг, шунингдек уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб туриш мақсадида қурилган иншоотларнинг;
алоқа йўлдошларининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тўхтатиб қўйилган асосий ишлаб чиқариш фондларининг;
шаҳар йўловчилар транспортининг (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташийдиган умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортининг (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари);
йўл хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишларида банд бўлган транспорт воситаларининг;
давлат дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун кадрлар тайёрлашда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг;
(92-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл кредити ҳисобига олинган ускуналарнинг, шу кредитни қоплаш муддатига, лекин беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга;
(92-модданинг биринчи қисми ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг қуйидаги мол-мулкига солиқ солинмайди:
нотижорат ташкилотларнинг мол-мулкига, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган мол-мулк бундан мустасно;
халқ таълими ва маданият муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулкка;
уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалигининг мол-мулкига;
қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш, уларнинг селекцияси ва уларни сақлаш, балиқ етиштириш, овлаш ва уни қайта ишлаш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав фондида чет эл сармоясининг улуши камида беш юз минг АҚШ долларини ташкил этадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янги ташкил этилган, туризм фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг мол-мулкига, ташкил этилган вақтидан эътиборан дастлабки фойда олгунига қадар, лекин улар рўйхатдан ўтган вақтдан эътиборан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга. Ана шу юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврдан кейин бир йил ўтгунига қадар тугатилган тақдирда солиқ суммаси уларнинг бутун фаолияти даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиганлари бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(92-модданинг иккинчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
янги ташкил этилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, рўйхатдан ўтган пайтидан эътиборан икки йил мобайнида. Солиқ бўйича мазкур имтиёз тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлари негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек корхоналар ҳузурида ташкил этилган юридик шахсларга нисбатан, башарти улар ана шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналарда ишлаётган бўлсалар, қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг мол-мулкига — башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(92-модданинг иккинчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Маҳаллий ҳокимият органлари мол-мулки ўз ҳудудида жойлашган солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёзлар бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
93-модда. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги мол-мулкига солиқ солинмайди:
1) қуйидагиларнинг транспорт воситаларига:
хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, шунингдек собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941—1945 йиллардаги уруш ҳамда собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операциялар қатнашчиларининг; хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг;
мотоаравачалар ва қўлда бошқариладиган автомобиллари бўлган ногиронларнинг;
«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахсларнинг;
2) қуйидагиларнинг иморатлари, бинолари ва иншоотларига:
«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахсларнинг;
1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва партизанлари, уларга тенглаштирилган шахслар, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органлари таркибида хизмат қилган шахсларнинг, ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда штатдаги лавозимларни эгаллаган шахслар, Ленинград шаҳри қамалида бўлганларнинг ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари, хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг;
қаҳрамон-оналар, шунингдек ўн нафар ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларнинг;
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар олаётган фуқароларнинг (шу жумладан, у ерга вақтинча ёки хизмат сафарига юборилган шахсларнинг);
пенсионерларнинг, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг;
муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг — хизматни ўташ даврида;
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ёки фронтда бўлиш туфайли орттирилган касаллик оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва бошқа турмуш қурмаган рафиқаларининг (эрларининг);
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари жумласидан бўлган ногиронларнинг, ички ишлар органларининг хизмат вазифаларини адо этаётганда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ногирон бўлиб қолган бошлиқлар ва оддий хизматчилар жумласидан бўлган шахсларнинг.
Ушбу моддада назарда тутилган имтиёзлар мол-мулк эгасининг танловига қараб, мол-мулкнинг ҳар бир тури бўйича фақат бир объектга тааллуқли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-боб. МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
94-модда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар бюджетга ҳар ойнинг 20-кунидан кечиктирмай, йиллик тўлов суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўланади.
Солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига мол-мулкнинг ҳисобот даври учун амалдаги ўртача қийматидан келиб чиқиб, йилнинг чораклари бўйича ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатида топширадилар.
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
95-модда. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлган шахслар зарур ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этадилар.
Иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи уларнинг ҳар йил 1 январдаги ҳолати юзасидан коммунал хизмат кўрсатиш идоралари берадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида, бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда эса — мазкур объектларнинг мажбурий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун қўлланиладиган баҳо асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Транспорт воситаларига солинадиган мол-мулк солиғи давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли органларнинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Янги олинган транспорт воситалари учун мол-мулк солиғи улар олинган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир неча мулкдорнинг улушбай асосидаги умумий мулки бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи ҳар бир мулкдор томонидан ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади. Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ улар барпо этилган ёки олинган йилдан кейинги йилнинг бошидан эътиборан тўланади.
Мерос бўйича ўтган мол-мулкдан солиқ меросхўрлардан мерос очилган пайтдан бошлаб ундирилади. Мол-мулк йўқ қилинган, бутунлай вайрон бўлган ҳолларда мол-мулк солиғи ундириш улар йўқ қилинган ёки бутунлай вайрон бўлган ойдан эътиборан тўхтатилади.
Мол-мулкка мулк ҳуқуқи календарь йил давомида бир мулкдордан бошқасига ўтганда солиқни биринчи мулкдор ўша йилнинг 1 январидан бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошигача тўлайди, янги мулкдор эса — мулк ҳуқуқини қўлга киритган ойдан эътиборан тўлайди. Календарь йил давомида имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда мол-мулк солиғи ана шундай ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан қайта ҳисоблаб чиқилади.
Мол-мулк солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномалари тўловчиларга солиқ органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади. Солиқ тенг улушларда икки муддатда —15 июнь ва 15 декабрдан кечиктирмай тўланади.
VII БЎЛИМ. ЕР СОЛИҒИ
30-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
96-модда. Ер солиғи тўловчилар
Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи тўловчилардир.
97-модда. Юридик шахслар учун ер солиғи солиш объекти
Юридик шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
2) қишлоқ ёки ўрмон хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга берилган ер участкалари;
3) корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ёки қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун берилган ер участкалари;
4) корхоналар, бинолар ёки иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтиши билан бирга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари.
98-модда. Жисмоний шахслар учун ер солиғи солиш объекти
Жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:
1) турар жойлар этагида ва жамоат ерларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган ер участкалари;
4) хизмат юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган чек ерлар;
5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой, дала ҳовли билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
31-боб. ЕР СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР
99-модда. Ер солиғи ставкалари
Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг айби билан ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади.
Берилган ерлардан икки йил давомида фойдаланмаган жисмоний шахслардан ер солиғи уч баравар миқдорида ундирилади.
100-модда. Ижарага берилган ер участкаларига солиқ солишнинг хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкаларини ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи ўрнига бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар.
(100-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ижара ҳақи тарафларнинг келишувига биноан белгиланади, лекин бу ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги, ерлардан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда эса—бир ставкаси миқдорида бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Солиқ солинмайдиган ер участкалари
Солиқ солинмайдиган ер участкаларига қуйидаги ерлар киради:
1) шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, ариқ тармоқлари, қабристонлар ва бошқалар);
2) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигининг, жамоа гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;
3) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик ерлар (давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар, ов қилишга мўлжалланганлари бундан мустасно, табиат ёдгорликлари), иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар;
4) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, сағаналар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар);
5) сув фонди ерлари (дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, денгизлар, музликлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув ҳавзалари соҳилидаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар);
6) электр узатиш линиялари, подстанциялар, умумдавлат алоқа линиялари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар;
7) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, темир йўлларнинг умумий тармоғи, умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен) ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар;
8) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш ва соғломлаштириш жойлари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари, ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) магистрал сув қувурлари, нефть ва газ қувурлари, иссиқлик трассалари, магистрал канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, шунингдек сув таъминоти ва канализацияга тегишли бошқа объектлар эгаллаган ерлар;
(101-модданинг биринчи қисми 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
10) самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан уларни ерда бошқариш йўлкалари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган ерлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар—қурилишнинг норматив муддати даврига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган объектлар эгаллаган ерлар;
(101-модданинг биринчи қисми 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
12) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар;
13) илмий ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ва ўрмон фондидаги ерлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ўқув юртларига қарашли тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган ерлари;
14) янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилаётган суғориладиган ерлар—лойиҳада назарда тутилган муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан кўпи билан беш йилга;
15) захирадаги ерлар;
16) рекреацион аҳамиятга молик ерлар (аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасаларга берилган ерлар: ўрмон боғлари, боғлар, хиёбонлар, пляжлар ва бошқалар);
17) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар (касалликларнинг олдини олиш ва одамларни даволаш ишини ташкил этиш учун қулай табиий омилларга эга бўлган ерлар);
18) якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ерлар—ер участкалари берилган пайтдан эътиборан икки йил муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
19) солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар эгаллаган ерлар.
(101-модданинг биринчи қисми 19-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ерлардан ўз ўрнида фойдаланилмаган тақдирда ушбу моддада белгиланган имтиёзлар қўлланилмайди.
102-модда. Ер солиғи тўлашдан озод қилинган солиқ тўловчилар
Қуйидаги юридик шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар, ер участкаларидан тадбиркорлик фаолияти йўлида фойдаланаётганларидан ташқари;
(102-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
2) маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари, бўйсунувидан қатъи назар, ўз зиммаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун уларга ажратилган ер участкалари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) деҳқон (фермер) хўжаликлари—давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил муддатга;
4) чет эл инвестициялари иштирокидаги, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар—рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(102-модданинг биринчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
7) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янги ташкил этилган туристик фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар — ташкил этилган пайтдан эътиборан биринчи фойда олгунига қадар, бироқ бу муддат улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан уч йилдан ошмаслиги лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(102-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3 ва 4-бандларида кўрсатилган юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврдан кейин бир йил ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундирилади.
Қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
1) яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринар врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;
2) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлганлар, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланганлар, 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
3) хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;
4) ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари—хизмат муддатига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) I ва II гуруҳ ногиронлари;
6) ёлғиз пенсионерлар;
7) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар;
8) концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари, Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар;
9) кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари бўйича — ер участкалари берилган вақтдан эътиборан беш йилгача.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган имтиёзлар якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ер участкалари берилган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
32-боб. ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
103-модда. Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ер участкаси жойлашган ҳудуддаги солиқ органига жорий йилнинг 1 февралигача тақдим этилади.
Йил давомида юридик шахсларда ер участкаларига мулк ҳуқуқи, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи, ердан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган тақдирда, шунингдек улар фойдаланаётган ер майдони кенгайган ёки ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилган ҳолларда улар ер участкаси ажратилган ёки имтиёзлар тўхтатилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай солиқ органларига ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт.
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилганидан кейинги ойдан эътиборан тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган), ҳақи тўлаб қайтариб олинган, сотилган тақдирда солиқ ундириш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган), ҳақи тўлаб қайтариб олинган, сотилган ойдан эътиборан тўхтатилади (камайтирилади).
Юридик шахсларга ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланганда улар бундай ҳуқуқ пайдо бўлган ойдан эътиборан солиқ тўламайдилар. Ер солиғи бўйича имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда улар бундай ҳуқуқ тўхтатилганидан кейинги ойдан эътиборан ер солиғи тўлай бошлайдилар.
Юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалик корхоналаридан ташқари) солиқ йилнинг ҳар чорагида, тенг улушларда чоракдаги иккинчи ойнинг 15-кунигача тўланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари ер солиғини бир йилда бир марта—ҳисобот йилининг 15 декабригача тўлайдилар.
104-модда. Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Жисмоний шахсларга ер солиғини тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органлари томонидан ҳар йили жорий йилнинг 1 майидан кечикмай топширилади.
Жисмоний шахслар ер солиғини жорий йилнинг 1 ноябригача тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII БЎЛИМ. ЕР ОСТИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ
33-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
105-модда. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар қазиб олишни, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
106-модда. Солиқ солиш объектлари
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектлари қуйидагилардан иборатдир:
фойдали қазилмалар (шу жумладан қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар) қазиб олиш ҳажми;
техноген ҳосилаларнинг (минерал хом ашё қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш чиқиндиларининг) ҳажми;
фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари ҳажми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
рангли тошлар хом ашёси, палеонтология қолдиқлари ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаш учун бериб қўйилган ер қаъри участкаси майдони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34-боб. ЕР ОСТИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ, БУНДАЙ СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ҲАМДА ИМТИЁЗЛАР
107-модда. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
108-модда. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқдан қуйидагилар озод қилинади:
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганувчи шахслар;
геология, минералогия ва бошқа алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларда илмий ишлар олиб борувчи шахслар;
бюджетдаги муассасалар ва ташкилотлар — ер ости иншоотлари қурганлик ва улардан фойдаланганлик учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзларига берилган ер участкалари доирасида ўзларининг хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда кенг тарқалган фойдали қазилмалар қазиб олишни ҳамда ер ости иншоотлари қуришни амалга ошираётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
метрополитен — ер ости иншоотларидан фойдаланганлик учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим нодавлат муассасалари — ер ости иншоотлари қурганлик ва улардан фойдаланганлик учун, рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(108-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар балансида бўлган ва улар томонидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларга ер остидан фойдаланганлик учун солиқ солинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(108-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
109-модда. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчилар ер остидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига қуйидаги тартибда тақдим этадилар:
фойдали қазилмалар қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун—йилнинг ҳар чорагида, йил чораги бўйича молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай.
минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун — бир йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ:
фойдали қазилмалар қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун—ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирманчи кунигача;
минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун — бир йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган ҳолларда—йилнинг ҳар чорагида, йил чораклари бўйича ва йиллик ҳисоботларни топшириш муддатида тўланади.
IX БЎЛИМ. ЭКОЛОГИЯ СОЛИҒИ
35-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
110-модда. Экология солиғи тўловчилар
Товарлар ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар экология солиғи тўловчилардир.
111-модда. Солиқ солиш объекти
Товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) таннархи (муомала харажатлари) солиқ солиш объектидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
112-модда. Экология солиғи ставкаси
Экология солиғи бир фоизли ставка бўйича тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
113-модда. Экология солиғи бўйича имтиёзлар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар экология солиғидан озод қилинади:
ишловчилари умумий миқдорининг камида эллик фоизи ногиронлар бўлган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланаётганлари бундан мустасно;
мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа;
(113-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда;
36-боб. ЭКОЛОГИЯ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
114-модда. Экология солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва бу солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари
Экология солиғи солиқ тўловчи томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва бу солиқ юзасидан ҳисоб-китоблар йил чораклари бўйича ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда солиқ органларига тақдим этилади.
115-модда. Экология солиғини тўлаш муддатлари
Экология солиғи йилнинг ҳар чорагида, бу солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
X БЎЛИМ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ
37-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
116-модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз фаолиятида бевосита сувдан фойдаланувчи юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир.
117-модда. Солиқ солиш объекти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш ва техника эҳтиёжлари учун ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.
38-боб. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР
118-модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
119-модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар
Қуйидаги юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинадилар:
тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар, тадбиркорлик фаолияти учун сув ресурсларидан фойдаланувчилар бундан мустасно;
ер ости маъданли сувларидан даволаш мақсадида фойдаланувчи соғлиқни сақлаш муассасалари, улар маъданли сувдан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланган ҳоллар бундан мустасно;
фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ва сувдан дори воситалари тайёрлаш учун фойдаланувчи юридик шахслар;
атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида ер ости сувларини чиқазиб олаётган юридик шахслар—ана шу ер ости сувлари учун, ишлаб чиқариш ва техника эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бундан мустасно;
сув учун бюджетга ҳақ ўтказган юридик шахслардан сув олган истеъмолчилар;
фойдали қазилмалар қазиб олиш ва шахтадан сувларни қочириш вақтида ер ости сувларини чиқазиб олган юридик шахслар—ана шу ер ости сувлари учун, ишлаб чиқариш ва техника эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бундан мустасно;
гидроэлектростанциялар — агрегатларни ишлатишда сувдан фойдаланганлик учун;
бирламчи тарзда фойдаланганлик учун ҳақи тўланган сувдан иккиламчи тарзда фойдаланувчи юридик шахслар;
асосий фаолият тури бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи юридик шахслар—шўрланган ерларни ювиш мақсадида сувдан фойдаланганлик учун;
ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчилар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(119-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника негизини мустаҳкамлашга, асбоб-ускуна, жиҳозлар, дидактик материал, болалар ўйинчоқлари ва адабиёт олишга сарфласа.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(119-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
39-боб. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ВА ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ
120-модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ юридик шахс томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва бу солиқ бўйича ҳисоб-китоблар йил чораклари бўйича ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда солиқ органларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
121-модда. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддатлари
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ амалда олинган сувнинг ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йилнинг чораги давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлайдиган солиғининг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналар солиқни йилнинг ҳар чорагида бир марта, йил чораклари бўйича молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалик корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни бир йилда бир марта—жорий йилнинг 15 декабрига қадар тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI БЎЛИМ. СОЛИҚ ИШИНИ ЮРИТИШ
40-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
122-модда. Солиқ соҳасидаги муддатни белгилаш
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар календарь сана ёки йиллар, йил чораклари, ойлар, ўн кунликлар ва кунлар билан ҳисобланадиган давр ўтиши билан белгиланади.
Солиқ соҳасидаги муддат календарь санадан ёки муддатнинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа юз берганидан кейин келадиган кундан ўта бошлайди.
Солиққа доир ҳаракат муддатнинг сўнгги куни соат йигирма тўртгача амалга оширилиши мумкин. Бироқ, агар бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши лозим бўлса, муддат ушбу ташкилотда белгиланган қоидаларга кўра тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тугайди.
Молиявий ҳисоботлар, солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар, ёзма аризалар ва хабарномалар алоқа ташкилотларига муддатнинг сўнгги куни соат йигирма тўртгача топширилган бўлса, ўз вақтида топширилган ҳисобланади. Бундай ҳолда алоқа корхонаси штемпелида акс этган сана солиқ тўлаш билан боғлиқ ҳаракат бажарилган вақт деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
123-модда. Молия йили
Календарь йил молия йилидир.
124-модда. Даъво қилиш муддати
Солиқ тўловчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ортиқча тўланган солиқлар, йиғимлар ва жарималар суммасини бюджетдан қайтариб олиш учун даъво қилиш муддати фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Солиқлар, йиғимлар ва жарималарни бюджетга тўлаш ва ундиришга доир эътирозларни тақдим этиш учун даъво қилиш муддати қуйидагича белгиланади:
даромадлар тўғрисида декларациялар тўлдирган, молиявий ҳисоботларни тақдим этган солиқ тўловчиларга нисбатан—уч йил;
солиқ суммаси 20 фоиздан кўпроқ камайтириб кўрсатилганлиги (яширилганлиги) аниқланганда—беш йил.
Даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб турилади, тугатилади ва тикланади.
125-модда. Маълумотларнинг махфийлиги
Солиқ тўловчи ҳақидаги маълумотлар фақат солиқ тўловчининг ўзига ёки унинг вакилларига, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда солиқ органига тақдим этилади.
Солиқ тўловчи ҳақидаги маълумотлар суднинг, прокуратуранинг, тергов ва суриштирув органларининг юритишида бўлган ишлар муносабати билан уларнинг талабларига мувофиқ ҳам тақдим этилади.
Солиқ органининг мансабдор шахси, шунингдек бошқа шахслар ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан солиқ тўловчи ҳақида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор этишлари, шу жумладан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан ёки улар хизматдан бўшатилганидан кейин ҳам ошкор этишлари тақиқланади.
Хизмат бурчига кўра солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларга эга бўлган мансабдор шахслар маълумотларнинг махфийлигини ошкор этганликлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
126-модда. Идентификация рақами
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, давлат рўйхатидан ўтган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатга олинган пайтдан эътиборан ўн кун мобайнида идентификация рақами олиш учун солиқ органига мурожаат қилади. Норезидентлар (шу жумладан тегишли давлат органларида аккредитация қилинган норезидентлар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият бошлаганидан эътиборан ўн кун мобайнида ҳисобга туриш ва идентификация рақами олиш учун солиқ органларига мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа солиқ тўловчилар—жисмоний шахслар бўйича идентификация рақамларини расмийлаштириш солиқ органлари томонидан хонадонларни айланиб чиқиш пайтида амалга оширилади.
Солиқ органи ҳар бир солиқ тўловчига идентификация рақами беради.
Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладиган барча ҳужжатларда ўзининг солиқ тўловчи тариқасидаги идентификация рақамини кўрсатиши шарт. Солиқ органи солиқ тўловчига юборадиган унинг солиқ мажбуриятларига тааллуқли барча хабарномаларида солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатади.
(126-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
127-модда. Солиқлар ва йиғимлар суммасини ҳисоблаб чиқариш
Солиқ органи солиқлар ва йиғимлар суммасини солиқ тўловчининг ҳисоб-китоблари ва даромадлар тўғрисидаги декларациясида кўрсатилган миқдорда, шунингдек тегишли давлат органлари тақдим этадиган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқаради. Агар солиқ органи бу сумма нотўғри белгиланган деб топса, у ҳисоблаб чиқарилган суммани қайта кўриб чиқишга ва солиқ тўловчига тегишли хабарнома топширишга ҳақлидир.
Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этмаган ёки уларнинг суммасини кўрсатмаган бўлса, солиқ органи ўзидаги мавжуд маълумотлар асосида солиқлар ва йиғимлар суммасини ҳисоблаб чиқаришга ва солиқ тўловчига хабарнома топширишга ҳақлидир.
Солиқ органи даъво қилиш муддати ичида солиқлар ва йиғимлар суммасини ҳисоблаб чиқаришга ҳамда илгари ҳисоблаб чиқарилган суммани қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
128-модда. Солиқлар ва йиғимларни тўлаш
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш юридик шахслар томонидан нақд пулсиз тартибда тегишли суммани бюджет таснифининг тегишли бўлими ва параграфига ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар томонидан эса, нақд пул билан ва пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Нақд пулсиз тартибда маблағ тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кун, нақд пул тўлашда эса—амалда тўланган кун солиқлар ва йиғимлар тўланган сана ҳисобланади.
129-модда. Солиқлар ва йиғимлар суммаларини қайтариш
Солиқ тўловчи солиқлар ва йиғимларни ортиқча суммада тўлаган тақдирда, агар унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаса, бу суммалар солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига кўра ўттиз кун ичида қайтариб берилади ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб киришда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммалари мазкур товарларни республикадан олиб чиқиб кетишда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтарилади.
Солиқлар ва йиғимлар бюджетга қуйидаги тартибда ўтказилади:
асосий сумма;
ҳисоблаб чиқарилган пеня;
жарималар.
130-модда. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш
Солиқ органи қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарори билан ундирувни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, солиқлар ва йиғимлар тўламаган солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.
Божхона органи солиқ органининг қарори асосида бюджет олдида қарзи бўлган солиқ тўловчининг экспорт ва импорт қилаётган товарларини солиқ органининг даъвосини таъминлаш тартибида суд қарори чиқарилгунга қадар тўхтатиб туради.
41-боб. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
131-модда. Солиқ муносабатларида низоларни қараб чиқиш
Солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасидаги низолар юқори солиқ органлари ва суд томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
132-модда. Солиқ муносабатлари субъектларининг жавобгарлиги
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солиқ тўловчиларга нисбатан ушбу Кодексда назарда тутилган молиявий жазо чоралари қўлланилади, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг мансабдор шахслари эса, шунингдек маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.
Солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш уни солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
133-модда. Солиқ тўловчини жавобгарликдан озод қилиш
Агар солиқлар ва йиғимларнинг бирон тури бўйича ортиқча тўланган суммалар бошқа тур бўйича боқиманданинг ўрнини қопласа, солиқ тўловчи солиқлар ва йиғимларни тўламаганлик ёхуд тўлиқ тўламаганлик учун жавобгарликдан озод қилинади.
Солиқ тўловчи солиқ органи ҳужжатлар (ҳисобварақлар) асосида текширув ўтказгунига қадар мустақил равишда ўз хатоларини тузатса, у жавобгарликдан озод қилинади, пеня тўлаш бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
134-модда. Солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни ундириш
Жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни ҳамда тўланмаган жарималарни ундириш суднинг қарори асосида амалга оширилади.
Юридик шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни, шунингдек молиявий жазо чораларининг суммалари ва пеня суммаларини ундириш солиқ органлари томонидан баҳссиз равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
135-модда. Молиявий жазо чоралари
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солиқ тўловчига нисбатан қуйидаги миқдорда молиявий жазо чоралари қўлланилади:
1) юридик шахсларнинг (шу жумладан норезидентларнинг) солиқ органида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солишга олиб келади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар фаолият ўттиз кунгача амалга оширилган бўлса—энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида, лекин бундай фаолият натижасида олинган даромаднинг (фойданинг) ўн фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
агар фаолият ўттиз кундан ортиқ муддатда амалга оширилган бўлса—энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, лекин бундай фаолият натижасида олинган даромаднинг (фойданинг) эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
2) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг солиқ органида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаши энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга олиб келади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) даромад (фойда) яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган даромаднинг (фойданинг) бутун суммаси ва яна шунча сумма миқдорида жарима ундирилади. Солиқ солинадиган бошқа объектлар яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган солиқ солиш объекти учун олинадиган солиқ суммаси ва яна шунча сумма миқдорида жарима ундирилади. Солиқ тўловчи юқоридаги хатти-ҳаракатларни молиявий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил ичида такроран содир этган тақдирда ундан тегишли сумма ва яна шу сумманинг икки баравари миқдорида жарима ундирилади;
4) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган декларациялар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун солиқ тўловчидан тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади;
5) бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги ёки уни белгиланган тартибни солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларнинг бузилишига олиб келадиган тарзда бузган ҳолда юритганлик учун солиқ тўловчидан қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумманинг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади;
6) фаолият турлари билан лицензиясиз шуғулланганлик учун шу фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ва яна шунча миқдорда жарима ундирилади;
7) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ҳисоб-китобда акс эттирмаган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш операцияларини ўтказганлиги учун улардан ана шу товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати миқдорида жарима ундирилади;
8) солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня ундирилади, тўлов куни ҳам шунга киради. Пеня ундириш солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларни белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(135-модданинг биринчи қисми 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча марта бузган тақдирда ҳар бир қонунбузарликка нисбатан алоҳида молиявий жазо чоралари қўлланилади.
Агар солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун молиявий жазога тортилган шахс жазони ижро этиш тугаган кундан эътиборан бир йил мобайнида солиқ бўйича такроран қоидабузарлик содир этмаган бўлса, у жазога тортилмаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда, 5-сон, 89-модда, 9-10-сон, 182-модда; 2002 йил, 1-сон, 20-модда, 4-5-сон, 74-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда, 5-сон, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 37-сон, 407-модда, 51-cон, 514-модда, 2005 й., 21-сон, 148-модда, 37-38-сон, 278-модда, 279-модда, 280-модда; 39-сон, 293-модда; 51-сон, 376-модда; 52-сон, 383-модда; 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 224-модда; 41-сон, 405-модда; 51-52-сон, 502-модда; 2007 й., 1-2-сон, 1-модда; 29-30-сон, 294-модда; 297-модда; 37-38-сон, 377-модда; 380-модда)