1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА ЯДРОВИЙ-РАДИАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ПЕНСИЯ ЁШИДАГИ ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Қарияларни қадрлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида:
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 56-модда)
2. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлар учун қўшимча равишда қуйидаги имтиёз турлари белгилансин:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганлик бўйича нафақаларни иш стажидан қатъи назар тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.01 Йиллик меҳнат таътиллари]
йиллик таътилдан ўзлари учун қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда камида 12 иш куни давомидаги қўшимча таътил олиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
истиқомат жойида маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда жамоат фойдаланадиган автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек шаҳар атрофида қатновчи темирйўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш.
3. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронларга саломатликни тиклаш учун қуйидаги миқдорларда йиллик бир йўла моддий ёрдам белгилансин:
1 ва 2-гуруҳ ногиронларига — энг оз иш ҳақининг уч карра миқдорида;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й. 3-4-сон 56-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 май,
ПФ-3079-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 97-модда; 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)