Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини тайинлаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармонининг
3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ташкилий-назорат хизмати раҳбари И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.