1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
«ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сонли «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 19 майдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги 220-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 58-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади»;
«Эркин иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади. Эркин иқтисодий зонанинг мақоми, шунингдек унинг қанча муддатга ташкил этилиши мазкур зонани ташкил этиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади.
Эркин иқтисодий зонанинг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади»;
уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаганидан кейин;
уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилмаганда ва мақсадларга эришилмаганда тугатилади.
Эркин иқтисодий зонанинг мақомини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади»;
4) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эркин ишлаб чиқариш зоналари экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш зоналарини, агрополисларни, тадбиркорлик зоналарини, индустриал-иқтисодий зоналарни ва бошқа зоналарни ўз ичига олади»;
«9-модда. Юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Эркин иқтисодий зоналарда инвесторларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча кафолатлари ва имтиёзларига риоя этилиши таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.
Давлат органлари ва бошқа органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг юридик ва жисмоний шахслар фаолиятига асоссиз аралашуви натижасида уларга етказилган зарарнинг ўрни, шунингдек бой берилган фойда ҳамда етказилган маънавий зиён суд тартибида қопланиши ёки компенсация қилиниши керак»;
«14-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар
Эркин иқтисодий зона ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари (юридик ва жисмоний шахслар) мамлакат инвесторлари ва чет эллик инвесторлар учун тенг шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланади»;
10) 15-модданинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эркин иқтисодий зонага меҳнат ресурсларини жалб этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади»;
11) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эркин иқтисодий зонанинг бюджети эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши (бундан буён матнда Маъмурий кенгаш деб юритилади) фойдаланиши ва бошқарувида бўлган ер, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлардан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлардан шакллантирилади»;
номидаги «иқтисодий зонадан» деган сўзлар «эркин иқтисодий зонадан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «Низомда» деган сўз «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 19-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг тегишли суғурта органлари ва чет эл суғурта компаниялари томонидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилади.
Маъмурий кенгашга раис бошчилик қилади. Эркин иқтисодий зонанинг чегаралари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирлиги (туман, шаҳар, шаҳардаги туман) чегарасига тўғри келган тақдирда, Маъмурий кенгаш раисининг вазифаларини ижро этиш тегишли ҳоким зиммасига юкланади»;
алоҳида ҳуқуқий тартиботга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади;
эркин иқтисодий зонада жойлаштириш учун инвесторлар танловини амалга оширади;
эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
эркин иқтисодий зонага инвестицияларни жалб этиш учун қўшимча шартлар белгилайди;
эркин иқтисодий зонанинг ҳар йилги бюджетини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Маъмурий кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Маъмурий кенгашнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари эркин иқтисодий зона ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари (юридик ва жисмоний шахслар) ижро этиши учун мажбурийдир»;
«Эркин иқтисодий зона чегараларида жойлашган давлат мулки объектлари (ер, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар, бинолар, иншоотлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасидаги қарорига кўра оператив бошқариш ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида Маъмурий кенгашга топширилиши мумкин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Маъмурий кенгашга топширилган ер, сув, ер ости бойликлари, бошқа табиий ресурслар ва объектлардан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг муҳофаза қилиниши устидан назоратни таъминлайди»;
18) 24 ва 25-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24-модда. Эркин иқтисодий зона дирекцияси
Дирекция юридик шахс бўлиб, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Дирекция:
алоҳида ҳуқуқий тартиботнинг амал қилишини таъминлайди;
Маъмурий кенгаш томонидан танлаб олинган инвесторлар мажбуриятлари лозим даражада бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлайди;
эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчиларининг (юридик ва жисмоний шахсларнинг) рўйхатдан ўтказилишини амалга оширади;
экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлади.
Дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Дирекция юридик ва жисмоний шахсларнинг оператив хўжалик, молиявий фаолиятига ҳамда бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
25-модда. Эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш
Эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар дирекцияда рўйхатдан ўтади.
Эркин иқтисодий зона ташкил этилиши пайтида унинг ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар дирекцияга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхасини тақдим этади.
Дирекция рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахсга эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва бу ҳақда тегишли давлат бошқаруви органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабар қилади.
Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, дирекция эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик ёки жисмоний шахснинг фаолиятини тугатиш ҳамда унга берилган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли»;
19) 26-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар қайта ташкил этилган ва тугатилган тақдирда, меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинаётган ходимда қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатлар сақланиб қолади»;