1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.02.00 Нақд пул эмиссияси, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш. Инфляция;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Пул массасини бошқаришни такомиллаштириш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, молия интизомига риоя этиш ва олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари давлат қимматли қоғозлари ҳисобланади ва юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилади;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Марказий банк облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли норматив-методик ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқласин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/14-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3080, 25.10.2018 й.).
пул массасини тезкор бошқариш мақсадида валюта ва пул депозитлари, давлат қимматли қоғозлари ва бошқа биринчи тоифали активлар таъминоти остида, пул бозорида вужудга келаётган фоиз ставкалари асосида тижорат банкларига уч ойгача бўлган муддатга кредитлар берсин ва жалб қилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
3. Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банкларининг пластик карточкалар бўйича миллий ва хорижий валюта ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминловчи Ягона банклараро процессининг марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Тижорат банклари пластик карточкалар воситасида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган банкоматлар ва жиҳозларни импорт қилишда божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 2005 йил 1 январгача озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
4. Тижорат банклари:
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда иш ҳақи тўлашда, чакана савдони амалга оширишда, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловда якка тартибдаги ва корпоратив пластик карточкаларни кенг жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи минибанклар, банк кассалари ва банкоматлар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсин;
ликвидли мол-мулкларни, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини, транспорт воситаларини ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активларини гаровга қўйган ҳолда кредитлар бериш амалиётини кенгайтирсин;
кредитлар беришда таваккалчиликни ва гаровнинг бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қайтаришлик, муддатлилик ва ўзини ўзи қоплаш тамойилларига қатъий риоя қилсин;
кредитлар муддатини узайтириш амалиётини кескин чекласин, фақат кечиктирилган муддат даврида қайтарилиши учун маблағлар тушишининг аниқ манбалари бўлган кредитларнинг тўлов муддатини кечиктиришга рухсат берсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
5. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредит бўйича уларнинг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк, қарз олувчининг розилигидан қатъи назар, кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан банк мулкига ўтади.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредитлар бўйича қарзлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тижорат банкларига:
қарздорларнинг иккиламчи ҳисоб рақамига, шу жумладан уларнинг бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб рақамига ижро этилиши мажбурий бўлган инкассо талаблари қўйиш;
Ҳукумат кафолати остида берилган кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни иш ҳақи, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар навбати билан ўтказилгандан сўнг амалга ошириш;
қарздорнинг пул маблағлари етишмаган тақдирда кредит бўйича қарзларни қарздорнинг розилигига кўра унинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ёки хўжалик суди орқали қарздорнинг мол-мулкига қаратиш йўли билан ундириш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди банк кредитлари бўйича қарзлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундиришни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
6. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва амалга ошириш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан тижорат банклари кредитларининг таъминоти учун берилган кафолатларни бажариш механизми тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлашнинг ягона шартларини шакллантириш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида янги ташкил этилаётган хусусий тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдорига бўлган талабни 1,25 млн. АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти ҳажмида белгиласин.
2002 йилнинг 1 июнидан бошлаб тижорат банклари томонидан ўз маблағларини ва жалб этилган маблағларни ички активларга жойлаштириш миқдори тўланган устав капитали ва банкнинг ички мажбуриятлари миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги талабни жорий этсин.
8. Хўжалик юритувчи субъектларга шакллантирилган устав жамғармаси миқдоридан ортиқ бўлмаган ҳажмда ўз облигацияларини чиқариш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йилнинг иккинчи яримидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг, биринчи навбатда республиканинг молиявий аҳволи барқарор, юқори ликвидли активларга ва катта миқдордаги пул оқимларига эга бўлган йирик корхоналари ва компанияларининг корпоратив облигацияларини чиқариш чора-тадбирларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
10. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 март,
ПФ-3047-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 51-модда; 6-7-сон, 108-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 202-модда; 2006 й., 46-47-сон, 452-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда)