1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
ХХР ЭКСИМБАНКИ ИШТИРОКИДА «ФАРҒОНА, МАРҒИЛОН ШАҲАРЛАРИ ВА СУВ ЙЎЛИДАГИ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Фарғона ва Андижон вилоятлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (ХХР) томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларга тақдим этиладиган маблағлардан фойдаланиш билан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида танлов натижалари бўйича танланган «China National Chemical Engineering Group Corp.» (XXP) корпорацияси билан минтақалараро сув қувурини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан қуриш учун 44,98 млн. АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган;
мазкур шартномани молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга берилган, шундан беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 44,97 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини ҳамда Фарғона вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК) маблағларини қайта молиялаш йўли билан амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
«Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентликлар ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
«Фарғона сув таъминоти» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
кредит бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар инвестиция даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХХР Эксимбанки билан қарз битими ва ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаш бўйича Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК билан қарз битимини тузсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — тақдим этилган кафолат учун тўлов ундирилмаган ҳолда Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК мажбуриятлари бўйича кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 685-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
6. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ХХР Эксимбанки қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминловчи маблағларни жамлаш ва қайтариш тўғрисида белгиланган тартибда Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 2 май,
ПҚ-855-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 258-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)