Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Тижорат транспортларини ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири билан интеграциялашув асосида республика автомобилсозлик саноатини янада барқарор ривожлантириш, юк ташувчи MAN автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали ишлаб чиқарилаётган автомобилсозлик маҳсулотлари турларини кенгайтириш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмининг ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилади:
1. «Ўзавтосаноат» АЖ ва «МAN Nutzfahrzeuge AG» компанияси (Германия) ўртасида 2009 йил 10 июнь куни масъулияти чекланган жамият шаклида устав капитали 3 миллион евро бўлган «JV MAN Auto — Uzbekistan» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида Битим имзоланганлиги;
«JV MAN Auto — Uzbekistan» қўшма корхонасини устав капиталидаги «Ўзавтосаноат» АК улуши 51 фоизни, «МAN Nutzfahrzeuge AG» эса 49 фоизни ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ талабига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда кириш визалари берилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖнинг аризасига кўра, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилиши, шунингдек, чет эллик мутахассислар ва оила аъзоларининг вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилиниши ва вақтинча прописка муддатини давлат божи тўлашдан озод этган ҳолда узайтитирилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖга қўшма корхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассислар ва юқори малакали ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар берилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.