1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.10.00 Маҳсулот тақсимотига оид битимлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«ЛУКОЙЛ ОВЕРСИЗ ХОЛДИНГ ЛТД» КОМПАНИЯСИ БИЛАН МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИБ БОРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг 2009 йил 21 январдаги 1-сон қўшимча Битимига ҳамда Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг 2009 йил 21 январдаги 2-сон қўшимча Битимига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.10.00 Маҳсулот тақсимотига оид битимлар]
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича:
асосий иқтисодий кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ аниқланган;
инвестор Битим кучга кирган санадан бошлаб 5 йил мобайнида 21,8 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги минимал ишлар дастурини ҳисобга олган ҳолда 369,6 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги капитал харажатларни таъминлаш мажбуриятини олган.
Бунда белгиланганки:
Битим кучга кирган санадан бошлаб инвестор томонидан 5 йил мобайнида капитал харажатларни белгиланган ҳажмларда таъминлаш мажбуриятларини бажармаслик Битимни жиддий равишда бузиш ҳисобланади ва Битимни тўхтатиб қўйиш учун асос бўлади;
Контракт майдонини разведка қилишга доир минимал ишлар дастурини бажармаслик Контракт майдонини разведка қилишга оид Битимни жиддий равишда бузиш ҳисобланади ва Битимни тўхтатишга асос бўлади, молиялаштирилмай қолган миқдорда жарима тўланади, унинг суммаси эса қопланмайди.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ–567-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 март,
ПҚ-1078-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги ПҚ-1078-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича
АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
Лойиҳани амалга ошириш муддати
—
36 йил
Лойиҳа иштирокчилари
—
Ўзбекистон Республикаси
—
«Союзнефтгаз Восток Лимитед» компанияси
Инвесторнинг лойиҳа бўйича капитал сарф-харажатлари, жами
—
1196,0 млн АҚШ доллари
жами, шу жумладан:
2007 — 2009 йилларда
—
369,6 млн АҚШ доллари
хусусан:
Инвестор томонидан олиб бориладиган геология-қидирув ишларининг минимал дастури (геология-қидирув ишларигача бўлган ишлар ҳам)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги ПҚ–1078-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 январдаги ПҚ–567-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ–567-сонли Қарори:
«Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлмиш оператор пудратчилари (етказиб берувчилари) Битимни амалга ошириш бўйича операциялар доирасида уларнинг ҳисобварағига тушадиган, Битимни амалга ошириш мақсадида улар томонидан импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига камайтирилган валюта тушумини мажбурий равишда сотадилар»;
в) Қарорнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Оператор маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги бошқа битимлар бўйича операторлик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эга, қачонки унга маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги бундай битимлар бўйича тегишли инвесторлар томонидан ва уларнинг шартларига мувофиқ шундай вазифа топширилган бўлса».
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 107-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)