Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Адлия органларининг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Информатика институти балансидаги умумий майдони 1120 кв. метр бўлган, Тошкент шаҳри, А.Муҳитдинов кўчаси, 26-уйда жойлашган бинонинг бир қисмини Адлия вазирлиги балансига текин бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинонинг бир қисмини белгиланган тартибда Вазирлик балансига қабул қилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 420-сон қарорига 1-илованинг
7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.