1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи савдо фаолиятини халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни янада шакллантириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги таклифларига кўра:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллий хўжалик юритувчи субъектлар ўзлаштираётганлиги муносабати билан, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланмаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини ҳар йили тасдиқлаб борсин;
иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари доирасида божхона тўловларидан озод этилган импорт қилинадиган товарларнинг аввал тасдиқланган рўйхатларини, уларда фақат республикада ишлаб чиқарилиши ҳали ўзлаштирилмаган товарларнигина қолдиришни назарда тутган ҳолда бир ой муддатда танқидий қайта кўриб чиқсин.
4. 2009 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ–823-сонли қарори 3-банди ва қарорнинг 1-иловаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ–1024-сонли қарорининг 12-2-иловаси.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.