1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.02.00 Чиқариш тўғрисидаги қарор;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.03.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси чиқарилиши ва проспектини рўйхатдан ўтказиш;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси қошидаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
АКЦИЯЛАР ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИ ВА КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАР ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 июлда 1911-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли қарори билан тасдиқланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) 18-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1.Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи (2009 йил 6 февраль, рўйхат рақами 1911) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К.ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 июнь,
2009-36-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 19 июндаги 2009-36-сон буйруғига ИЛОВА
Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«в) эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари тўғрисидаги ахборот:
Чиқарилиш(лар)нинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, рўйхатдан ўтказиш органи, чиқарилиш(лар)нинг тартиб рақами, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, жойлаштириш тугаган санаси, чиқарилишдаги умумий сон;
«д» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жойлаштирилган қисмининг фоизи ва овозлар сони (акциялар учун)».
а) «Эгалари (юридик шахслар)» жадвалида «УКдаги улуши» деган сўзлар «Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «Эгалари жисмоний шахслар)» жадвалида «УКдаги улуши» деган сўзлар «Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) «Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари» жадвалида «УКдаги улуши» деган сўзлар «Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 349-модда)