Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
2. Ўзбекистон Республикаси 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда; 1997 йил, № 2, 64-модда; 1998 йил, № 5-6, 114-модда) 1-моддаси «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» деган сўзлардан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон ифтихори».
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
3. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони тўғрисидаги матндан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида ғолиблик — чемпионлик унвонига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади».
4. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвонининг кўкрак нишони тавсифи матнидан сўнг қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони оқ эмал билан қопланган бўлиб, стадион тасвири ва яшил рангли футбол майдони акс эттирилган, унинг пастки қисмида олимпия рамзи — бешта ўзаро боғлиқ ҳалқалар жойлашган. Стадиондан юқорида кумуш рангдаги иккита қўл тасвирланган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси рельеф Гербини кўтариб турибди. Нишоннинг юқори қисмида, герб юқорисида «O`ZBEKISTON IFTIXORI» деган ёзув жойлашган. Пастки қисмида яшил шаффоф эмал билан қопланган дафна шохлари жойлашган бўлиб, уларнинг ўртаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги лента билан ўралган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида 1 миллиметр баландликдаги ботиқ шрифтда нишон рақами қўйилган.
Тасвир ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади».