1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 31 МАРТДАГИ ФАРМОНИНИНГ 2-БАНДИДА КЎЗДА ТУТИЛГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сонли Фармонининг 2-бандида кўзда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2005 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 январь,
ПФ-3020-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 33-модда)