1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИ АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАРЗДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5607-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.02.00 Ёшга доир пенсия]
1. Иш стажининг тўлиқ пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган миқдоридан ортиқ қисмини ҳисоблаб чиқишдаги мавжуд чеклашлар 2002 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинсин.
2. Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича оналарга бериладиган ойлик нафақалар миқдори 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб энг кам иш ҳақининг 170 фоизи, 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб эса 200 фоизи миқдорида белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 586-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1383-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 25 январь,
ПФ-3017-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 32-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 586-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)