1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.02.00 Қуролланишни чеклаш ва қисқартириш. Қуролсизланиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ТИНЧЛИК ЙЎЛИДА ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ, шунингдек атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Ўзбекистон Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги 1994 йил 8 октябрдаги шартнома билан боғлиқ бўлган кафолатларни қўллаш тўғрисидаги Битим ҳамда Битимга 1998 йил 22 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Қўшимча протокол бўйича;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евратом) ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2003 йил 6 октябрда Брюссель шаҳрида имзоланган Битим бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
2. Атом энергияси бўйича халқаро агентликка (МАГАТЭ) ва Евратомга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотлар тайёрлаш ва уларни (баёнот, ҳисоботлар, хабарномалар, ҳисоботларга қўшимча ва тушунтиришлар) тақдим этиш «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МАГАТЭ ва Евратомни «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилсин.