1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш йўли билан ногиронларга ижтимоий ёрдам бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) ташкил этилсин.
Махсус комиссия (Хаитов) икки ҳафта муддатда Махсус комиссиянинг иш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 июнь,
166-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ногиронларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул берилиши керак бўлган, улар томонидан ўз ҳисобига сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий ва бошқа реабилитация чора-тадбирларининг алоҳида турлари, шакллари, ҳажми, муддати ва амалга ошириш тартибини ўз ичига оладиган тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган ногирон учун мақбул бўлган реабилитация чора-тадбирлари комплекси;
компенсация — ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногирон томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.
5. Компенсация Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) қарорига мувофиқ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Махсус комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
II. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби
6. Ногирон ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) компенсация олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органи деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг белгиланган тартибда реабилитация техник воситаси билан таъминлаш учун ногирон ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
(6-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
реабилитация техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
реабилитация техник воситасининг техник паспорти нусхаси.
7. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар уч кун мобайнида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органи томонидан Махсус комиссиянинг ишчи органига берилади.
8. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тушгандан кейин ишчи орган икки кун муддатда компенсация тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
9. Ҳужжатлар ишчи органдан тушган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ногирон ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш ёхуд компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
10. Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Махсус комиссия раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
11. Компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор:
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳолларда қабул қилинади.
12. Махсус комиссия томонидан компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
13. Компенсация тўлашни рад этиш учун асос бўлган тегишли сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи Махсус комиссияга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Компенсация тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилмаган янги талаблар қўйилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
14. Ариза берувчи компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
16. Компенсация республика бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.
17. Реабилитация техник воситасининг ўртача қиймати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан жорий йилда белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари асосида буюртмалар жойлаштирилган тегишли реабилитация техник воситаси нархига тенг бўлган суммада белгиланади.
Хизматларнинг ўртача қиймати жорий йилда ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган реабилитация техник воситаларини таъмирлашга тарифлар ва баҳолар асосида белгиланади.
18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Махсус комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
(18-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
20. Компенсация Махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тўланади.
21. Ишчи орган йилнинг ҳар чорагида белгиланган муддатларда Молия вазирлигига туманлар (шаҳарлар) бўйича ногиронларга сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия
таркиби
А.А.Хаитов
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи, Махсус комиссия раиси
Ш.З.Саидов
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раиси ўринбосари
Ж.А.Қўчқоров
—
Молия вазирининг ўринбосари
М.Х.Ҳожибеков
—
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
Т.Т.Исломов
—
Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари
Б.С.Азизов
—
Иқтисодиёт вазирлигининг Бош бошқармаси бошлиғи
Т.У.Эшиев
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш республика инспекцияси бошлиғи
Ф.Ж.Шодмонова
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бош бухгалтери
М.М.Азизова
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг юридик бўлими бошлиғи
М.С.Содиқова
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Махсус комиссия котиби
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш уларга юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.