1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш йўли билан ногиронларга ижтимоий ёрдам бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) ташкил этилсин.
Махсус комиссия (Хаитов) икки ҳафта муддатда Махсус комиссиянинг иш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 июнь,
166-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ногиронларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул берилиши керак бўлган, улар томонидан ўз ҳисобига сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий ва бошқа реабилитация чора-тадбирларининг алоҳида турлари, шакллари, ҳажми, муддати ва амалга ошириш тартибини ўз ичига оладиган тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган ногирон учун мақбул бўлган реабилитация чора-тадбирлари комплекси;
компенсация — ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногирон томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.
5. Компенсация Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) қарорига мувофиқ тўланади.
6. Ногирон ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) компенсация олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармасига ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига (кейинги ўринларда соғлиқни сақлаш ҳудудий органи деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Махсус комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг белгиланган тартибда реабилитация техник воситаси билан таъминлаш учун ногирон ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
реабилитация техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
реабилитация техник воситасининг техник паспорти нусхаси.
7. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар уч кун мобайнида соғлиқни сақлаш ҳудудий органи томонидан Махсус комиссиянинг ишчи органига берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
8. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тушгандан кейин ишчи орган икки кун муддатда компенсация тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
9. Ҳужжатлар ишчи органдан тушган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ногирон ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш ёхуд компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
10. Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Махсус комиссия раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
11. Компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор:
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳолларда қабул қилинади.
12. Махсус комиссия томонидан компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
13. Компенсация тўлашни рад этиш учун асос бўлган тегишли сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи Махсус комиссияга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Компенсация тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилмаган янги талаблар қўйилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
14. Ариза берувчи компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
17. Реабилитация техник воситасининг ўртача қиймати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилда белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари асосида буюртмалар жойлаштирилган тегишли реабилитация техник воситаси нархига тенг бўлган суммада белгиланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Хизматларнинг ўртача қиймати жорий йилда ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган реабилитация техник воситаларини таъмирлашга тарифлар ва баҳолар асосида белгиланади.
18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Махсус комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Компенсация белгиланган тартибда ногирон яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.
20. Компенсация Махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тўланади.
21. Ишчи орган йилнинг ҳар чорагида белгиланган муддатларда Молия вазирлигига туманлар (шаҳарлар) бўйича ногиронларга сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари
Қўчқоров Ж.А.
—
Молия вазирининг биринчи ўринбосари
Аннақиличев С.М.
—
Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари
Илхомов Б.Н.
—
Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи
Жалолов Х.С.
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий экспертиза республика инспекцияси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи
Мухаммадиев Р.И.
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик хизмати бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам бўлими бошлиғи, Махсус комиссия котиби
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)