1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш йўли билан ногиронларга ижтимоий ёрдам бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) ташкил этилсин.
Махсус комиссия (Хаитов) икки ҳафта муддатда Махсус комиссиянинг иш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 июнь,
166-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул берилиши керак бўлган, улар томонидан ўз ҳисобига сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олган чора-тадбирлари комплекси;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
компенсация — ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3. Сотиб олинганлиги учун компенсация тўлаш назарда тутиладиган реабилитация техник воситалари ёки кўрсатилган хизматларга қуйидагилар киради:
кресло-аравачалар;
кичик габаритли аравачалар;
эшитиш мосламалари;
ҳассалар ва қўлтиқтаёқлар;
реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш харажатлари.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситасини сотиб олган;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаган ногиронлиги бўлган шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
5. Компенсация Сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда — Махсус комиссия деб аталади) қарорига мувофиқ тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) Махсус комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
II. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби
6. Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) компенсация олиш учун ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Махсус комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг)]
ногиронлиги бўлган шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури нусхаси;
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг белгиланган тартибда реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминлаш учун ногиронлиги бўлган шахс ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
реабилитация қилишнинг техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
реабилитация қилишнинг техник воситасининг техник паспорти нусхаси.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
7. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар беш кун мобайнида ҳудудий бошқармалар томонидан компенсация тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
9. Ҳужжатлар ҳудудий бошқармалардан тушган санадан бошлаб, икки ҳафта муддатда Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ногиронлиги бўлган шахс ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш ёхуд компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
10. Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Махсус комиссия раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
11. Компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
реабилитация қилишнинг техник воситаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилмаган;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳолларда қабул қилинади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
12. Махсус комиссия томонидан компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий бошқарма тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
13. Компенсация тўлашни рад этиш учун асос бўлган тегишли сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи Махсус комиссияга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Компенсация тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилмаган янги талаблар қўйилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
14. Ариза берувчи компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
16. Компенсация республика бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
17. Реабилитация қилишнинг техник воситасининг ўртача қиймати Ҳудудий бошқармалар томонидан жорий йилда белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари асосида буюртмалар жойлаштирилган тегишли реабилитация техник воситаси нархига тенг бўлган суммада белгиланади.
Хизматларнинг ўртача қиймати жорий йилда ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлашга тарифлар ва баҳолар асосида белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Махсус комиссиянинг қарори асосида ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоб рақамидан ўтказилади.
Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари]
19. Ҳудудий бошқармалар ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация тўлаш учун тушган маблағлар ҳисобини белгиланган тартибда Молия вазирлиги Ғазначилигининг бўлимларида очилган шахсий ҳисобраварақларида юритадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
20. Компенсация Махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тўланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
21. Ишчи орган йилнинг ҳар чорагида белгиланган муддатларда Молия вазирлигига туманлар (шаҳарлар) бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
IV. Якунловчи қоидалар
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Махсус комиссия раиси
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосари
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бош ҳисобчиси, Махсус комиссия котиби
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)