1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Қарори
КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ФУҚАРОЛИК ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Судлар томонидан кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули ҳисобланган кафиллик, гаров шартномадаги ва кафолатдаги тарафлар ҳамда учинчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК), «Гаров тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига қаратилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 9-бобида кўзда тутилган битимлар тўғрисидаги умумий нормалар, шунингдек гаров, кафиллик шартномалари ва кафолатни тартибга солувчи ФКнинг 22-бобидаги қоидалар мазкур шартномаларнинг махсус қонунларга зид бўлмаган қисмигагина қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
3. Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Шу муносабат билан судлар кредит ташкилотлари ва қарз олувчиларнинг тарафларни кредит шартномасини бажаришга мажбурлаш тўғрисидаги даъволарини кўришда тарафларнинг тузилган ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келган пайтни инобатга олишлари лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
4. Кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Судлар назарда тутишлари керакки, юқори фоиз ставкаларини белгилаш, кредитни қайтариш ёки фоиз тўлашни кечиктирганлик учун жарима санкцияларини қўллаш, кредит валютаси курсининг ўзгариши кредит ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келадиган вазиятнинг жиддий ўзгариши деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Бунда суднинг кредит шартномаси бўйича барча қопланмаган кредит суммаси ва бошқа тўловларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги қарори кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор бўлишига олиб келишини инобатга олиш керак.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
5. Қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
6. Кредит маблағларини ундириш тўғрисидаги талаблардан келиб чиқадиган низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гаров, кафиллик шартномалари ҳамда кафолат, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардан ташқари, уларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишли даъволар мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
7. ФКнинг 114-моддаси иккинчи қисмига кўра қарз (кредит) шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда судлар қарз маблағларидан фойдаланган тараф кредитордан олган маблағларини қайтариши, шунингдек улардан фойдаланган ҳамма даври учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши лозим эканлигини ҳисобга олишлари керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
8. Кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкин, агар уни ундириш талаб қилинган бўлса.
Кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.01 Неустойка]
9. Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин.
Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли сифатида қаралиши лозим.
Муқаддам кечиктирилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун (мажбуриятларнинг бажарилиши узайтирилган қисми ижроси кечиктирилганлиги учун) жавобгарлик чоралари судлар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар бўйича қўлланилади. Агар кредит шартномасида мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кўрсатилмаган бўлса, кредит ташкилотлари ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллашни талаб қилишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
10. ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 734-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозим.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланади. Кўрсатилган, қарз суммасини қайтаришни кечиктириш муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пул маблағларидан фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз ушбу суммага ҳисобланади.
Агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка (жаримадан ташқари) ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
11. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар кредит маблағларининг тегишли суммасига ва шу маблағлардан фойдаланганлик учун фоизларга тўланади.
Суднинг бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни қарздордан ундириш тўғрисидаги қарори фоизлар ҳисобланган пул суммаси, шунингдек тегишинча даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб ҳисобланган фоизлар суммаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
12. Кредит шартномаси шартларининг кредит ташкилоти томонидан бузилганлиги муносабати билан юзага келган зарарни ундириш юзасидан қарз олувчиларнинг даъволари бўйича низоларни кўришда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, мажбуриятлар бузилиши оқибатларига: даъвогар томонидан олинмай қолган мулк ва пул маблағлари; кўрилган зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда); даъвогар амалдаги қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ умид қилишга ҳақли бўлган бошқа мулкий ҳуқуқлар киритилиши мумкин. Даъвогар зарарни ундириш учун мажбуриятларнинг бузилиши ҳолатини, йўл қўйилган бузилиш ва юзага келган зарар ўртасида сабабий боғланиш мавжудлигини, шунингдек талаб қилинаётган зарарлар (олинмай қолган фойда) миқдорини исботлаши керак.
Судлар зарарни қоплашда мажбуриятларни бажариш имконсизлиги ёки бажармаслик оқибатида етказилган зарарлар миқдорининг ошишида кредитор ёки қарз олувчининг айби бор-йўқлигини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилмаслигидан келиб чиққан зарарни камайтириш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини текширишлари лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
13. Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, гаров ҳуқуқи шартнома билан гаровга қўювчининг мулки (тўла хўжалик юритиши)га келгусида қўшиладиган мол-мулкига ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
14. Судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. Охирги ҳолатда кредит шартномасининг таркибидаги гаров мажбурияти ФКнинг 271-моддаси ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида белгиланган гаровнинг зарур ҳуқуқий шартларини ўз ичига олиши лозим.
Кредит шартномасининг таркибига киритилган гаров мажбурияти, агар қонун ҳужжатларида бундай шартномаларни рўйхатга олиш назарда тутилган бўлса, тегишли мол-мулк гарови шартномасини рўйхатга олиш тартиби каби рўйхатга олиниши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
15. Судлар назарда тутишлари керакки, гаровга қўювчининг оператив бошқариш ҳуқуқида бўлган мол-мулк (кўчар ва кўчмас) фақат мулкдорнинг розилиги билан кредиторга (гаровга олувчига) гаровга берилиши мумкин. Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида шахсга бириктирилган мол-мулкка ундирувни қаратишда, судлар гаровга қўювчи томонидан амалдаги қонун ҳужжатларининг мулкдор ёки у томонидан ваколат берилган орган билан мол-мулкнинг алоҳида турлари гаровини келишиш ҳақидаги талабларига риоя этилганлигини текширишлари зарур.
Мазкур бандда назарда тутилган талаблар, шунингдек қонун ҳужжатларининг гаров шартномасига нисбатан қўйиладиган бошқа талабларига тарафлар томонидан риоя этилмаслиги манфаатдор тарафнинг даъвоси бўйича унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади ва кредит шартномасидаги мажбуриятлар бўйича гаров нарсасига ундирувни қаратишга йўл қўймайди.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
16. Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт (ФКнинг 271-моддаси биринчи қисми).
Гаровга қўювчи асосий мажбурият бўйича қарз олувчи бўлган ҳолларда, агар гаров шартномасида асосий мажбуриятни тартибга соладиган ва тегишли шартларни ўз ичига олган шартномага ҳавола қилиш кўрсатилган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги шартлар келишилган деб тан олинади.
Гаров тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкнинг хусусий аломатлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, бундай шартнома тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
17. Кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси учинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозим.
18. ФКнинг 272-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади.
Низоларни ҳал этишда инобатга олиш лозимки, мазкур қоида бино ёки иншоотни гаровга қўювчи сифатида қатнашаётган шахс тегишли ер участкасининг мулкдори ёки ижарага олувчиси бўлган ҳолларда қўлланилади.
Агар гаров нарсаси ҳисобланган бино ёки иншоот гаровга қўювчининг умрбод эгалигида ва фойдаланувида бўлган ер участкасида жойлашган бўлса, ипотека шартномаси ФКнинг 272-моддаси тўртинчи қисмига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланади.
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак (ФКнинг 271-моддаси тўртинчи қисми, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси).
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
19. Гаров мажбуриятлари билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар гаров бўйича муносабатлар гаров тўғрисидаги шартнома тузилган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган ҳолларда эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келишини ҳисобга олишлари керак.
Айни вақтда шартномага ёки қонунга асосан гаров нарсаси гаровга олувчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи гаров нарсаси берилган пайтдан ва агар бундай топшириш шартнома тузилгунга қадар амалга оширилган бўлса, шартнома тузилган пайтдан вужудга келади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
20. Агар гаров мажбурияти билан боғлиқ низони кўришда жавобгар томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган гаров нарсасининг барча мулкдорлари розилиги олинмаганлиги боис гаровни ҳақиқий эмаслиги ҳақида эътироз билдирилса, суд тегишли талабни тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
21. Гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлади.
Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно (ФКнинг 342, 347-моддалари).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
22. Гаровга олувчининг талабига мувофиқ ундирувни гаров нарсасига қаратишга, кўчмас мулк гаровидан ташқари, суд қарори ёки судга мурожаат қилмасдан ундирувни гаров нарсасига қаратиш асослари юзага келганидан кейин тузилган гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан нотариал тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади ва нотариуснинг ижро хати асосида амалга оширилиши мумкин эмас.
Судларнинг эътибори қаратилсинки, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ипотекага олувчи ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ўз талабларини суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда, агар бу ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёхуд ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида қаноатлантиришга ҳақли, кўрсатилган модданинг учинчи қисмида санаб ўтилган, талабларни қаноатлантиришга фақат суд тартибида йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг қиймати юзасидан низо вужудга келган ҳолларда, у тарафларнинг илтимосномаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосасига кўра белгиланади. Бунда мутахассис (эксперт) сифатида баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳам жисмоний, ҳам юридик шахс қатнашиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
24. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
25. ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
ФКнинг 281-моддаси саккизинчи қисмига кўра, агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
Судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг асосий шартнома бўйича қарздор бўлмаган гаровга берувчига талаби гаров нарсасининг сотилишидан тушган сумма билан чегараланади,
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
26. Судлар ундирувни гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари керакки, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади (ФКнинг 284-моддаси биринчи қисми). Бунда, агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг мажбуриятларини олади. Гаровга қўювчининг мулклари бир неча шахсга ўтганда ҳуқуқий ворисларнинг ҳар бири гаровга қўйилган мол-мулкнинг унга ўтган миқдорига мутаносиб равишда гаров мажбурияти бўйича жавоб беради.
Гаров нарсасининг бу мол-мулк ишониб топширилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда, шу жумладан кредитор (гаровга олувчи)нинг розилигисиз тасарруф этилиши натижасида унга анча миқдорда зарар етказилганлиги ҳолати аниқланганда судлар қонунда белгиланган тартибда чораларни кўришлари лозим.
гаровга олувчидан гаров нарсасининг жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жиноят ёхуд ҳуқуқбузарлик предмети сифатида олиб қўйилиши муносабати билан;
мажбурият бўйича гаров билан таъминланган қарзнинг гаровга қўювчи кредит ташкилотига янги қарздор учун жавоб беришга розилик билдирмаганида бошқа шахсга ўтказилиши муносабати билан;
гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш жараёни ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишнинг суддан ташқари тартибида тугаганда ва бошқалар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
28. Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидир.
Кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида тузилади, Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
29. Кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаётган бўлса, шу шартномага киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланади.
Айни пайтда судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг (банк ёки бошқа кредит ташкилотининг) ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, қарздор ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномаси уч томонлама битим ҳисобланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
30. Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда еки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми).
Асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари керак.
Кредиторнинг кафилга нисбатан даъвосини кўришда асосий қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳақида кафилнинг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда, суд бундай илтимосномани қаноатлантириши шарт.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
31. Судлар инобатга олишлари лозимки, кафил кредиторнинг талабларига қарши ўз эътирозларини билдиришга ҳақли. Кафилнинг эътироз билдириш имкониятлари фақат қарздорнинг асосий мажбуриятлари бўйича билдириши мумкин бўлган эътирозлари доирасида чекланади (ФКнинг 294-моддаси). Кафилнинг кўрсатилган кредитор талабларига қарши эътирозларга бўлган ҳуқуқи қарздорнинг асосий мажбурият бўйича қарзни тан олганлиги ёки кредитор талабларига қарши қандайдир эътирозлардан воз кечганлиги ҳоллари билан йўқолмайди (ФКнинг 294-моддаси биринчи қисми).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
32. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки кафил билан қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
33. Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор томонидан бу ҳақда кафилни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятини юклаш шартлиги тўғрисидаги норма кафилнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга хизмат қилади. Қарздор томонидан ушбу мажбурият бузилганда, қарздордан кейин кафил ҳам кредитор талабларини қондирса, кафил ўз танловига кўра қарздорга регресс талабларини қўйиш ёки асоссиз олинганни кредитордан ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар кафил регресс талабларни қўйса ва қарздордан кредиторга тўланган суммани олса, қарздор асоссиз олинган сумма учунгина кредиторга мурожаат қилиши мумкин (ФКнинг 296-моддаси).
Асосий қарздор кредиторга нисбатан бўлган эътирозларини, агар қарздор мажбуриятни бажарганлиги тўғрисида кафилни хабардор қилмаган бўлса кафилнинг регресс талабига қарши қўйишга ҳақли эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
34. Судларнинг эътибори қаратилсинки, кафил учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз ўзгартирилган бўлса, асосий мажбуриятга ўзгартириш киритилган пайтдан кафиллик бекор бўлади. Асосий мажбуриятнинг ўзгариши унинг учун жавобгарликнинг ошишига ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келганлигини исботлаш мажбурияти кафилга юклатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши;
кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилиши;
башарти, кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса, кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши;
кредиторнинг қарздор ёки кафил таклиф этган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортиши;
кафиллик берилган (ёки қонун билан белгиланган) муддатнинг ўтиши, агар кредитор шу муддат ичида кафилга даъво қўзғатмаган бўлса (ФКнинг 298-моддаси).
Асосий мажбурият бўйича қарзнинг ўтказилиши муносабати билан кафил, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса, янги қарздор учун жавоб бермайди (ФКнинг 322-моддаси).
Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади (ФКнинг 298-моддаси).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
36. ФКнинг 298-моддаси учинчи қисмига асосан кафилликнинг амал қилиш муддати тугаши кафилликни бекор қилишга асос ҳисобланганлиги учун кредиторнинг кафилга кафиллик шартномасининг амал қилиш муддатидан кейин қўйган талаби мажбурият тугаганлиги асосида рад қилиниши лозим.
Асосий мажбурият бўйича даъво муддатларининг ўтиши кафилни жавобгарликка тортиш имкониятини йўқотади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
37. Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга бир томонлама ёзма мажбурият беради. Бунда шуни назарда тутиш керакки, кафолат бўйича фақатгина банк, бошқа кредит муассасаси, суғурта ташкилоти кафил берувчи бўла олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
38. Судларга тушунтирилсинки, принципал ва кафил ўртасида ёзма келишувнинг йўқлиги кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатланган мажбуриятини ҳақиқий эмас деб топишга олиб келмайди, Кафилда бенефициар олдидаги кафолатланган мажбурият унинг бир томонлама ёзма мажбурияти асосида вужудга келади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
39. Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун берилган кафолатда назарда тутилган мажбурият асосий мажбуриятдан мустақил ҳисобланади. Кафил принципалнинг жавобгарлигидан қатъий назар, бенефициар олдида жавобгар бўлади. Агар кафолат матнида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти бенефициар асосий мажбуриятни бажариш талаби билан принципалга дастлаб мурожаат қилмаган бўлса ҳам, бенефициарнинг талаби бўйича бажарилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
40. ФКнинг 302-моддасида назарда тутилган кафолатнинг чақириб олинмаслиги шуни ифодалайдики, у барча манфаатдор тарафларнинг, хусусан бенефициарнинг розилигисиз ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас, агар унда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса.
Агар кафолат шартларида унинг чақириб олиниши назарда тутилган бўлса, бенефициар томонидан талабнома тақдим этилган тақдирда кафил уни чақириб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
41. Судлар кафилдан кредит суммаларини ундириш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари лозимки, кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги пул мажбурияти кафолатда кўрсатилган сумма билан чекланади. Агар кафолатда кафилнинг жавобгарлигини чеклаш тўғрисида бирор-бир шарт мавжуд бўлмаса, унга ФКнинг 24-бобидаги мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоида ва талаблар қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
42. Судлар кафилдан қарзни ундириш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда шуни эътиборга олишлари лозимки, кафолат ҳужжатли, яъни кафолат ҳужжатларида кўрсатилган ва бенефициарнинг пул суммасини тўлаш ҳақидаги талабномасига қарши бажариладиган битим ҳисобланади. Агар кафолатда бенефициар томонидан тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар кўрсатилмаган бўлса, кафолат бўйича тўлов бенефициар томонидан тақдим этилган тўлов тўғрисидаги оддий талабномага қарши амалга оширилиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
43. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 309-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган кафолат бўйича мажбуриятнинг бекор бўлиш асослари рўйхати тугал ҳисобланмайди. Кафолат ФКнинг 25-бобида назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлишининг умумий асослари бўйича ҳам бекор бўлиши мумкин.