1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби;
2.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАР РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1813-1]
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 5 майдаги 47-сонли буйруғи билан тасдиқланган Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига (2008 йил 22 май, рўйхат рақами 1813 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 193-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 март,
36-сон
Молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли буйруғига ИЛОВА
з) 470-банднинг биринчи хатбошида «солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа ажратмалар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й.,17-сон,219-модда)