1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.12 (Кучини йукотган) Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари]
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ–475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) билан тасдиқланган 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Дастурининг 2.9-бандига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2014 йил 12 февралдаги 2014-08-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1942-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 94-модда)
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К.ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март,
2009-20-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 18 мартдаги 2009-20-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисида НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини амалга ошириш тартибини ўрнатади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмаси (уюшмаси) (кейинги ўринларда — Бирлашма) — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозорида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган юридик шахс (нотижорат ташкилот);
қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 5 мартдаги 2019-09-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1942-2, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1942-2/2745-сон)
2. Бирлашманинг номи унинг аъзолари асосий фаолият соҳасини кўрсатиши, унга «бирлашма» ёки «уюшма» ёхуд Бирлашма турини кўрсатувчи сўзлари киритилган бўлиши керак.
II. Бирлашма фаолиятини амалга оширишга доир талаблар
3. Бирлашмани ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг мазмунига доир талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддалари.
4. Бирлашма профессионал иштирокчиларнинг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этилади ва ўз фаолиятини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида амалга оширади.
5. Бирлашманинг барча даромадлари фақатгина унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қўлланилади ва унинг иштирокчилари (аъзолари) орасида тақсимланмайди.
6. Бирлашма қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга ва ушбу фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг иштирокчиси бўлишга ҳақли эмас.
Бирлашма аъзолари фаолиятига тегишли масалалар кўрилаётганда ваколатли орган комиссия йиғилишларида эксперт сифатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашишга;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ваколатли органдан Бирлашма аъзолигига кириш истагини билдирган профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни сўрашга ҳақли.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
9. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1741-моддаси.
10. Мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 207-модда; 2014 й., 9-сон, 94-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1942-2/2745-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)