1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
БУХОРО ВА САМАРҚАНД ШАҲАРЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ВА ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИГА ЎЗ ВАҚТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Корхоналар томонидан кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун тарифларнинг мақбул даражасини сақлаб қолган ҳолда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг ва «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармасининг самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилояти аҳолисини сув билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари остида жалб қилинган кредитлар ва қарзлар бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.01 Умумий ва махсус, биргаликдаги ва танҳо, бирламчи ва иккиламчи сувдан фойдаланиш]
«Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасининг 1, 1а ва 1б-иловаларга* мувофиқ техник-иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлган тузатиш киритилган ТИА;
«Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» лойиҳасининг 3-иловага* мувофиқ техник-иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлган тузатиш киритилган ТИҲ;
«Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси субқарзларини «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан тўлаш жадваллари 4, 4а, 5, 5а-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
«Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳаси бўйича «Асака» банкининг «Instituto de Credito Oficial» (ICO) Испания давлат кредит агентлигининг имтиёзли кредитини қайта молиялаштириш йўли билан берилган кредитларини ҳамда «Сосьете Женераль» банки маблағларини «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан тўлаш жадваллари 6 ва 6а-иловаларга* мувофиқ;
«Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» лойиҳаси бўйича Франция Ҳукуматининг «Натексис» банки кредитини «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан тўлаш жадвали 7-иловага* мувофиқ;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари остида жалб қилинган кредитлар ва қарзларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни тўлаш улушларининг тақсимланиши 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси субқарзлари, Франция Республикаси Ҳукуматининг кредити бўйича «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг тўлов мажбуриятлари 2009 йилгача асосан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий бюджетларига прогноздан ортиқча даромадлар ва харажатларни тежаш ҳисобига асосан бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.20.00 Воситачилик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
жалб қилинган хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича 2009 йилда асосий қарзни қоплаш, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлаш учун, тўлов улушларини 8-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда тасдиқланган Давлат бюджети параметрлари доирасида республика бюджети ҳисобига маблағлар ажратилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
2010 йилдан бошлаб келгуси йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда жалб қилинган хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича асосий қарзни қоплаш, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлашга «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг ушбу мақсадлар учун йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий бюджетлари параметрларида тўлов улушларини 8-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда маблағларни назарда тутсин;
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасининг субқарзлари бўйича «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра муддати ўтказиб юборилган қарзларининг таркибини, тўловни 2015 йилдан бошлаб 7 йил мобайнида тўлаш шарти билан, фоизлар қўшмасдан, ўзгартирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. «Асака» банки «Асака» банкининг ICO Испания давлат кредит агентлигининг имтиёзли кредитини ва «Сосьете Женераль» банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан берилган кредитлар бўйича «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармасининг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларининг таркибини, тўловни 2015 йилдан бошлаб 2 йил мобайнида тўлаш шарти билан, фоизлар қўшмасдан, ўзгартирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
5. Муддати ўтказиб юборилган дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси субқарзлари, Франция Ҳукуматининг «Натексис» банки кредити ва «Асака» банкининг ICO Испания давлат кредит агентлигининг имтиёзли кредитини ва «Сосьете Женераль» банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан берилган кредитлари бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган тўловлар юзасидан қўшилган пеняни ҳисобдан чиқариш масаласини кўриб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси билан субқарз битимларига, шунингдек «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 июлдаги 401-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 202-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)