toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДА АГРОСАНОАТ ФИРМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастури тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон қарорини бажариш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 7 апрелдаги ПФ-4102-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг биринчи хатбошидаги «3 йил муддатга» сўзлари «5 йил муддатга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 апрель,
107-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 190-модда)