1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.20.00 Жамғарма иши. Банк томонидан нақд пул берилиши;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНКЛАРДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 18 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сонли «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги 360-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 70-модда) 10-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлаш банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган оралиқ тугатиш балансида акс эттирилган омонатларнинг қолдиғидан келиб чиққан ҳолда банк ва Фонд маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда амалга оширилади»;