Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ходимларнинг иш ҳақини ўртача 1,25 баравар оширишни назарда тутувчи Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасини 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-иловага мувофиқ тармоқ тариф сеткаси 2010 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет параметрларини шакллантиришда Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда 2010 йилдан бошлаб ободонлаштириш ходимлари иш ҳақига харажатларни назарда тутсин.
5. Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари — шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари
Иккинчи гуруҳ Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари
Бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар
Бошқарма бошлиғи
2,577
2,416
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
2,416
х
Бош муҳандис
2,416
2,26
Бўлим (кадрлар бўлимидан ташқари), хизматлар, участка бошлиғи
2,106
1,956
Бош бухгалтер
2,26
1,956
Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер
2,106
х
Кадрлар бўлими бошлиғи
1,805
1,661
Етакчи мутахассислар: муҳандис (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, вертикал режалаштириш ва йўл қопламалари бўйича лойиҳаловчи, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳаловчи электрик, сув таъминоти бўйича лойиҳаловчи
6-разрядли ишчилар: электр-газ пайвандловчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёрлари, созловчи-механик, таъмирловчи чилангар, токарь
1,661
х
5-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), насос қурилмалари машинисти, токарь, юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи
1,522
1,522
4-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), токарь, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмалари машинисти, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон назоратчиси, ирригатор
1,39
1,39
3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, электромоторлар моторчиси, созловчи механик, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, қабристон назоратчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар
1,264
1,264
2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, электромоторлар моторчиси, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар
1,149
1,149
1-разрядли ишчилар: авточилангар, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, электромоторлар моторчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар
1,044
1,044
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар
Кассир, омбор мудири
1,112
1,011
Раҳбарнинг котибаси
1,218
х
Енгил автомобиль ҳайдовчиси
1,0 — 1,011
х
Қоровул
1,0
1,0
Бинони йиғиштирувчи
1,0
1,0
Ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи
1,0
1,0
Изоҳ. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда)
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади.
7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон)
иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида;
тунги вақтларда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида;
бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент
1 йилдан 3 йилгача
0,5
3 йилдан 5 йилгача
0,8
5 йилдан 10 йилгача
1,0
10 йил ва ундан кўп
1,5
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдяги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда)
Узоқ муддат хизмат қилганлиги учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент
1 йилдан 3 йилгача
0,3
3 йилдан 5 йилгача
0,6
5 йилдан 10 йилгача
0,8
10 йил ва ундан кўп
1,0
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқиладиган бошқа қўшимча тўловлар ва устамалар миқдори ушбу Низом кучга кирган пайтдан бошлаб тармоқ тариф сеткаси бўйича белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқилади.
IV. Мукофотлаш ва моддий ёрдам
12. Ҳар бир бошқармада ташкил этиладиган бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш ва моддий ёрдамнинг манбаи ҳисобланади.
Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ушбу бошқарма томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобига ҳосил қилинади.
13. Ходимларни мукофотлаш умуман бошқарма бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунлари бўйича амалга оширилади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бошқарма фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
14. Қуйидагилар ходимлар меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ишлаб чиқариш топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бириктирилган хизмат кўрсатиш доирасига ва бошқарманинг юритишидаги ободонлаштириш объектларига хизмат кўрсатишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш;
хизмат кўрсатиш доирасини зарур тарзда сақлаш масалалари бўйича аҳолининг асосланган танбеҳ ва шикояти йўқлиги.
15. Асослаш ҳамда молия-хўжалик фаолияти бўйича бухгалтерия ва тезкор ҳисобга олиш маълумотлари илова қилинган ҳолда бошқарманинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг билдиргиси ходимга мукофот ёзиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.
16. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор бошқарма раҳбарининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан комиссия раиси – бошқарма раҳбари, раҳбарнинг ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бошқарма бўлинмаси раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
17. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Комиссиянинг мажлислари, қоидага кўра, ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса – заруриятга кўра ўтказилади.
Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.
18. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.
Меҳнат шартномаси тўхтатилиши (ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бузилиши сабабли меҳнат шартномаси тўхтатилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиш, ҳарбий хизматга чақириш ёки бошқа узрли ҳолатлар муносабати билан мукофот ёзиладиган тўлиқ ишланмаган даврда мукофот амалда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тайинланади.
19. Ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, ички меҳнат тартиби қоидалари бузилишида айбдор бўлган, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган бузишларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум қилиш (мукофотни камайтириш), ушбу бузишларга йўл қўйилган ёки бузишлар аниқланган давр учун амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо беришда ходим ушбу жазо берилган давр учун мукофотдан тўлиқ маҳрум қилинади.
Йўл қўйилган бузишлар ва камчиликлар учун ходимларга мукофот камайтирилиши ёки тўланмаслиги мумкин. Пасайтирувчи кўрсаткичлар рўйхати касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
20. Бошқармада камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла нафақа тўланади.
21. Ходимларга мукофот тўлаш комиссиянинг баённомаси асосида бошқарма раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
V. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик
22. Бошқарма раҳбари ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олиш ташкил этилиши, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилганлиги, мукофотлар ёзилганлиги учун шахсан жавоб беради.