ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 мартда 1921-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3637, 07.07.2025 й.) асосан 2025 йил 10 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1997 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 14 март,
69-мҳ-сон
Адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) ваколатларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
адвокатлар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги тўғрисидаги интизомий иш юритишни кўриб чиқиш учун тузилади.
2. Малака комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг (бундан кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг (бундан кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) қўшма қарорлари билан адвокатлар ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг миқдорда тузилади.
3. Малака комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.
4. Малака комиссиялари масалаларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилишда ҳудудий бошқармалар ва адлия органлари, уларнинг юқори турувчи тузилмалари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролардан мустақилдир.
5. Малака комиссияларининг моддий-техника ва молиявий таъминоти ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
II. Малака комиссияларининг ваколатлари
6. Малака комиссиялари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
зарур бўлганда, манфаатдор шахслар ва тегишли ташкилотлардан қўшимча ҳужжатларни сўраб олади;
талабгорлар томонидан малака имтиҳонлари топширилиши натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
талабгорлар томонидан адвокат қасамёди қабул қилиниши натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) қарорларини ижро этишга мажбурдир.
III. Малака комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш
8. Малака комиссияларининг таркиби ҳудудий бошқармалар ва адлия органлари раҳбарларининг қўшма қарорлари билан адвокатлар ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг миқдорда 8 — 10 кишидан, шу жумладан малака комиссияларининг ҳамраислари ва аъзолари уч йил муддатга тасдиқланади.
Малака комиссияларининг ҳамраислари малака комиссиялари таркибига киритилган адвокатлар ва адлия органлари ходимлари орасидан белгиланадилар ҳамда малака комиссияларининг мажлисларида навбат билан раислик қиладилар, малака комиссиясининг мажлисида раислик қилиши лозим бўлган ҳамраиснинг узрли сабабларга кўра ҳозир бўлмаганлик ҳоллари бундан мустасно.
9. Бир шахс бир вақтнинг ўзида малака комиссиясининг ва Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Малака комиссиялари аъзолигига адвокатлардан номзодлар адвокатларнинг тегишли давлат реестрига киритилган ва адвокатлик фаолияти бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган адвокатлар орасидан тақдим этилади. Адвокат сурункасига икки муддат малака комиссиясининг аъзоси бўлишга ҳақли эмас.
10. Малака комиссиясининг аъзоси бўлган адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш кўриб чиқилиши ёки малака комиссияси аъзоси бўлган адлия органлари ходимидан малака имтиҳони ва адвокат қасамёди қабул қилинаётганда улар малака комиссияси мажлисида қатнашишга ҳақли эмас.
Малака комиссиясининг мажлиси, агар унда малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Кворум бўлмаган ҳолда малака комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
Олий малака комиссиясининг қарорига биноан малака комиссияларининг мажлисларида Олий малака комиссиясининг аъзолари кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.
11. Малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади. Ҳудудий бошқармалар малака комиссиясининг ҳамраислари билан келишган ҳолда комиссия мажлиси ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.
12. Малака комиссиясининг қарорлари унинг мажлисида қатнашаётган малака комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан, очиқ овоз бериш орқали манфаатдор шахслар иштирокисиз қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Малака комиссиясининг қарорлари улар қайси мажлисда қабул қилинган бўлса, ўша мажлисда раислик қилувчи томонидан эълон қилинади.
13. Малака комиссиясининг ишини юритиш ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан тайинланадиган малака комиссиясининг масъул котиби (бундан кейинги ўринларда масъул котиб деб юритилади) зиммасига юклатилади. Масъул котиб малака комиссиясининг ва Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Масъул котиб:
талабгорлардан ҳужжатларни, шунингдек, адвокатларга нисбатан интизомий иш юритишга тааллуқли ҳужжатларни қабул қилади;
талабгорларга сабабларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни қайтариб беради;
малака комиссияси мажлисида кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлашни амалга оширади ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
малака комиссияси аъзоларини, шунингдек, қайси адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш олиб борилаётган бўлса, ўша адвокатни ва бошқа манфаатдор шахсларни комиссия мажлисининг ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади;
малака комиссияси аъзолари ва манфаатдор шахсларнинг мажлисда ҳозир бўлганлигини текширади, ҳозир бўлмаганлик сабабларини аниқлайди ва бу ҳақда малака комиссиясига ахборот беради;
раислик қилувчининг малака комиссияси мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
14. Малака комиссиясининг мажлисларида баённома юритилади, у мажлисда қатнашган комиссиянинг барча аъзолари, шунингдек, масъул котиб томонидан имзоланади. Малака комиссиясининг қароридан рози бўлмаган малака комиссиясининг аъзоси комиссия мажлисининг баённомасига киритиладиган ўзининг нуқтаи назарини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.
16. Малака комиссияси мажлиси баённомасининг нусхалари бир ҳафталик муддатда Олий малака комиссиясига ва тегишли адлия органига юборилади.
17. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай масъул котиб имзоси билан манфаатдор шахсларга юборилади ёки тилхат олинган ҳолда топширилади. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар ҳудудий бошқарманинг муҳри билан тасдиқланади.
Малака комиссияси мажлиси баённомасидан кўчирмаларда комиссия мажлиси ўтказилган сана ва жой тўғрисидаги маълумотлар, комиссия мажлисининг кун тартибига киритилган қисмидаги, тегишли манфаатдор шахсларга тааллуқли бўлган масала бўйича қарор ва ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартиби баён этилади.
IV. Малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
19. Ҳудудий бошқармага тақдим этилган ҳужжатлар масъул котиб томонидан ҳужжатлар рўйхатини тузган ҳолда қабул қилиб олиниб, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади) ва ҳужжатлар ҳудудий бошқарма томонидан рўйхатга олинади.
20. Масъул котиб мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олганидан эътиборан икки кундан кечиктирмай талабгорнинг судланганлиги ёки судланмаганлиги тўғрисида маълумот олиш учун ички ишлар органларига, шунингдек, талабгорнинг муомалага лаёқатлилиги тўғрисида маълумот олиш учун тегишли органларга сўровнома юборилишини ташкил этади.
21. Малака имтиҳонини топшириш учун материалларни тайёрлаб бўлганидан кейин масъул котиб уларни малака комиссиясининг тегишли ҳамраисига масалани комиссия мажлисининг кун тартибига киритиш учун тақдим этади.
ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини топширмаса ёки уларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этса;
юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаса, шу жумладан, адвокатлик тузилмасида камида олти ойлик стажировкадан ўтмаган бўлса;
талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, унинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган бўлса;
агар талабгор ўз ҳужжатларини қайтариб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат этса.
23. Ҳужжатлар талабгорга сабабларини кўрсатган ҳолда масъул котиб томонидан қайтариб берилади. Ҳужжатлар қайтариб беришнинг барча сабаблари бартараф этилгандан кейин такроран тақдим этилиши мумкин.
V. Талабгорлардан малака имтиҳони қабул қилиш
24. Малака имтиҳони масъул котиб томонидан талабгорлардан зарур ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилади.
Талабгор малака комиссияси мажлисининг ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилинади.
25. Талабгор малака комиссиясининг мажлисига узрли сабабларга кўра ҳозир бўлмаса, комиссия талабгор малака имтиҳонини комиссиянинг кейинги мажлисида топшириши тўғрисида қарор қабул қилади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
Талабгор малака комиссиясининг мажлисида ҳозир бўлмаган бошқа барча ҳолларда у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий бошқармада кўпи билан бир ой сақланади. Ушбу муддат ўтгандан кейин масъул котиб кўрсатилган ҳужжатларни талабгорларга қайтариб беради.
26. Малака имтиҳони барча талабгорлар учун битта хонада, оғзаки ва ёзма шаклларда ўтказилади.
Малака имтиҳони ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
28. Талабгорнинг имтиҳон билетидаги саволларга жавоблар тайёрлаши учун кўпи билан бир соат вақт берилади.
29. Малака имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги билан биргаликда тасдиқлаган рўйхатдаги саволлардан тузилган имтиҳон билетлари асосида ўтказилади.
Имтиҳон билетларида кўпи билан бешта, шу жумладан, ҳуқуқни амалий қўлланилиши соҳасига, улардан камида ярми ҳуқуқнинг турли тармоқлари назариясига оид саволларни ўз ичига олиши керак.
Имтиҳон билетидаги саволларга талабгорнинг жавоблари имтиҳон варақларида акс эттирилади.
ахборот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатларидан, адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситалари ёки бошқа ҳужжатлар ва воситалардан фойдаланиш;
31. Талабгор ўзининг имтиҳон билетидаги саволларга оғзаки жавоб беради. Малака комиссиясининг аъзолари имтиҳон билетидаги саволларга аниқлик киритиш мақсадида талабгорга қўшимча саволлар бериши мумкин.
34. Малака имтиҳонини топшириш натижалари бўйича малака комиссияси қуйидаги қарорларнинг бирини қабул қилади:
талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш тўғрисида;
талабгорни малака имтиҳонини топширмаган деб топиш тўғрисида.
35. Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгорнинг ёзма шаклдаги талабига биноан у малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирма олган кундан эътиборан бир ой ичида ҳудудий бошқармага у томонидан малака имтиҳонини топшириш учун тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилиши мумкин, ариза бундан мустасно.
36. Талабгор томонидан талаб қилиб олинмаган ҳужжатлар малака комиссияси қарор қабул қилган кундан эътиборан уч йил давомида ҳудудий бошқарма архивида сақланади. Ушбу муддат ўтганидан кейин ҳужжатлар белгиланган тартибда йўқ қилиб юборилиши лозим.
37. Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сирининг ва адвокат қасамёдининг адвокат томонидан бузилиши ҳудудий бошқарма ёки адлия органи томонидан аниқланганлиги;
суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.
38. Мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, тегишли ҳудудий бошқарманинг ёки адлия органининг раҳбари малака комиссиясига важларни баён этган ҳолда адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни кўриб чиқиш тўғрисида тақдимнома киритиш орқали мазкур адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатади. Тақдимномага у билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади.
39. Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш тўғрисидаги тақдимнома ҳудудий бошқарма томонидан рўйхатга олинади ва барча ҳужжатлар билан бирга масъул котибга топширилади. Масъул котиб уларни қабул қилиб олган куннинг эртасидан кечиктирмай адвокатни унга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
40. Масъул котиб комиссия аъзолари ва манфаатдор шахсларни комиссия мажлисининг ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади.
41. Масъул котиб қайси адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилган бўлса, ўша адвокатни иш материаллари билан таништириши ва ундан комиссия номига ушбу иш юритиш бўйича ёзма тушунтиришлар беришни талаб қилиши керак. Адвокатнинг тушунтириш беришни рад қилиши интизомий иш юритишни кўриб чиқишга ва интизомий жазо чоралари қўллашга тўсқинлик қилиши мумкин эмас.
42. Ўзига нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилган адвокат:
интизомий иш юритиш қўзғатилишига асос бўлган барча материаллар билан танишиб чиқишга;
интизомий иш юритиш ҳолатлари бўйича ёзма шаклда тушунтиришлар беришга ва қўшимча маълумотлар тақдим этишга;
малака комиссияси ёки Олий малака комиссияси қарор қабул қилгунига қадар (агар бу унинг кўриб чиқиш предмети бўлса), интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашув чораларини кўришга ҳақли.
44. Агар интизомий иш юритишни кўриб чиқишда малака комиссияси интизомий иш юритиш билан боғлиқ айрим масалаларни ўрганиш талаб қилинади деган хулосага келса, бундай ўрганишни ўтказиш комиссиянинг қарори билан унинг аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.
45. Малака комиссияси томонидан адвокатга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинишида, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги, унинг содир этилган ҳолатлари, адвокатнинг олдинги фаолияти ва хулқ-атвори эътиборга олинади.
46. Адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича малака комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
огоҳлантириш тўғрисида;
лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида;
47. Малака комиссиясининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарори, у қабул қилинган кунда ҳудудий бошқарма томонидан тегишли адлия органига ёзма шаклда маълум қилинади, адлия органи ўша куннинг ўзида малака комиссиясининг қарори асосида адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
48. Интизомий жазо чоралари қўллашни рад этиш ва интизомий иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор малака комиссияси томонидан, агар интизомий иш юритишни кўриб чиқиш вақтида у адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни кўриб чиқиш тўғрисидаги тақдимномада баён этилган важлар тасдиқланмади, деган хулосага келса, шунингдек, адвокатнинг интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашувга эришганлиги муносабати билан қабул қилинади.
VII. Талабгордан адвокатлик қасамёдини қабул қилиш
49. Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, белгиланган тартибда лицензия олган талабгор уч ой ичида адвокат қасамёдини қабул қилиши ва якка тартибда ёки лицензияга эга бўлган бошқа шахслар билан биргаликда адвокатлик тузилмасини тузиши ёки фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаларининг бирига кириши шарт.
50. Талабгор адвокат қасамёдини қабул қилиш учун лицензия берилган жойдаги малака комиссиясига тегишли ариза билан мурожаат этади, унга лицензиянинг нусхаси илова қилинади.
51. Талабгор малака комиссияси мажлисининг ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилинади.
«Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга, адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
53. Талабгор адвокат қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, лицензия берилган сана ва унинг рақами, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.
Мазкур ҳужжат малака комиссияси мажлисининг баённомасига илова қилинади.
54. Талабгор адвокат қасамёдини қабул қилганлиги натижалари бўйича малака комиссияси талабгор томонидан адвокат қасамёди қабул қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
VIII. Якунловчи қоидалар
55. Манфаатдор шахслар томонидан малака комиссияларининг қарорлари устидан малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирма олинган кундан эътиборан бир ой ичида Олий малака комиссиясига шикоят берилиши мумкин.
Шикоят Олий малака комиссияси номига ёзилади ва Адвокатлар палатасига бевосита ёки тегишли ҳудудий бошқармалар орқали юборилади.
Малака комиссиясининг қарори устидан шикоят ҳудудий бошқарма орқали берилган ҳолда, ҳудудий бошқарма уч кун ичида шикоятни у билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юбориши шарт.
56. Малака комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
57. Мазкур Низомни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.