1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 31 МАЙДАГИ 251-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини моддий-хом ашё ресурслари билан таъминлаш ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биржа орқали сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«кўргазма-ярмарка савдолари — биржаларнинг ихтисослаштирилган савдо майдончаларида улар томонидан тасдиқланадиган қоидаларига мувофиқ товарлар олдиндан мажбурий кўздан кечирилиши ҳисобга олинган ҳолда ёки мижозлар — жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган кўргазма-ярмарка савдоларининг электрон тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида амалга оширилади».
«кўргазма-ярмарка савдолари электрон тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида ва савдо майдончаларида, шу жумладан ихтисослаштирилган қурилиш материаллари бозорлари ҳудудларида улгуржи савдо қилиш ҳуқуқи фақат товар-хом ашё биржалари аъзоларига, уларда савдони амалга ошириш ҳуқуқига тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда берилади».
б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«жисмоний шахслар, шунингдек биржа аъзолари бўлмаган юридик шахслар кўргазма-ярмарка савдоларида брокерлар орқали ёки биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ мустақил равишда иштирок этиши мумкин».
«ишлаб чиқарувчиларга ва биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сотиш, шунингдек битимлар бўйича электрон ҳисоб-китобларни электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш имконини берадиган Интернет орқали савдо тизимига тўғридан-тўғри кириш режимида кўргазма-ярмарка савдоларида иштирок этиш имкониятини таъминлаш;
биржа аъзоларига ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали биржа савдолари тизимига кириш, савдолар натижаларига кўра тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар бўйича электрон ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини бериш;
биржа аъзоларига кўргазма-ярмарка савдолари тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида белгиланган тартибда биржа савдоларига кириш имконини назарда тутиш тавсия этилсин».
«кўргазма-ярмарка савдоларида биржа орқали сотиш тақиқланмаган ва сотишга махсус тартиб жорий қилинмаган товарларнинг барча турлари (ишлар, хизматлар) сотилиши мумкин».
«Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг биржа битимларидан ундириладиган воситачилик йиғимлари чекланган миқдорларига декларация тўлдиришда, биржа товарларининг моддий балансларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан мониторингни амалга оширадиган Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг юқори ликвидли товарлар турларини сотиш бўйича хизматлари учун 0,075% миқдоридаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади»;
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ходимларнинг чекланган умумий сони 100 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биржанинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин».