1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.03 Хусусий корхона;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
«НАВОИЙ» ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ДИРЕКЦИЯСИ» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
1. «Навоий» эркин иқтисодий зона дирекцияси» Давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига биркитилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция давлат бошқа корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
10. «Навоий» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИЗ» деб аталади) фаолиятини, шу жумладан «Навоий» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, «Навоий» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш, шунингдек «Навоий» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматлардан фойда олиш Дирекция фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
11.4. Белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик уларнинг натижаларини эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) тақдим этади;
(11-банднинг 11.4 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
11.7. «Навоий» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
(11.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолиятнинг қонун ҳужжатларида лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.
III. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисоб беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Дирекция ходимлари меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида «Навоий» ЭИЗ бўйича қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқарувнинг энг янги услубларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, мамлакатимиздаги ва хорижий барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
23. Директор «Навоий» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
24. Директор «Навоий» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
25. Дирекциянинг устав фонди «Навоий» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мулклар ва бошқа активлардан иборат бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
26. Дирекция устав фондининг миқдори 4,89 млрд. сўмни ташкил қилади.
V. Дирекция устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекция устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
VI. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Муассис номидан Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини назорат қилади.
мулкдан Дирекция фаолиятининг мақсадларига номувофиқ тарзда фойдаланилганда тасарруф этиши мумкин.
VII. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш фойдаланилишида ва бошқарувида бўлган ер участкалари, бинолар ва ишноотларни ижарага топширганлик учун тушумларнинг бир қисми;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
VIII. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
33. Дирекцияда қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва Маъмурий кенгаш қарорига кўра фойдаланилади.
34. Муассис ўз қарори билан мурувват мақсадларига ҳамда бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
35. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
IX. Захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби
36. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
X. Ҳисоботлар тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
39. Директор ҳар чоракда фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисоб беради.
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
XII. Дирекциянинг филиаллари ва ваколатхоналари
42. Дирекция Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
43. Дирекциянинг филиаллари ва ваколатхоналари Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади.
44. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ваколатхоналар ва филиаллар Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида ҳамда ҳудудида ўзлари жойлашган мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади.
45. Дирекция филиали ёки ваколатхонасининг раҳбари Маъмурий кенгаш билан келишган ҳолда Директор томонидан тайинланади ва улар берган ишончнома асосида фаолият кўрсатади, ишончнома ушбу раҳбар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда Директор томонидан бекор қилиниши керак.
46. Дирекция томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича Дирекция жавоб беради.
XIII. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
47. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
48. Дирекцияни тугатиш унинг фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.