1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ 35 ФОИЗДАН ОРТИҚ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1079-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг «Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акцияларини сотиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни тасдиқлаш ҳақидаги 2001 йил 24 сентябрдаги 5 ва 2001-12-сонли қарори (2001 йил 6 ноябрь, рўйхат рақами 1079) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 декабрь,
18-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 декабрь,
2008-46-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 63-модда)