1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 840-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 мартдаги 7-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3615, 29.03.2025 й.) асосан 2025 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 15 декабрда 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 сентябрда 91-сон билан тасдиқланган «Инвестиция фондларининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низомга (1999 йил 25 ноябрь, рўйхат рақами 840) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.