1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ, ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 24 ДЕКАБРДАГИ 277-СОН ҚАРОРИ)
Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида» 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 4 февраль,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 4 февралдаги 33-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш Қоидаларида:
«Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга электр энергияси сотишда шартномада ушбу истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг энг кам даражаси ҳам назарда тутилиши керак»;
«Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга иссиқлик энергияси сотишда шартномада ушбу истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлашнинг энг кам даражаси ҳам назарда тутилиши керак»;