1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ВА ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ, ОҲАНГАРОН ВА БУРЧМУЛЛА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ УСТАВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2001 ЙИЛ 22 ИЮНДАГИ 262-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тоғда яшовчи аҳоли, чегара хизматлари ва Угом-Чотқол давлат миллий боғи ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 22 июндаги 262-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
3-илованинг 12-бандига «ўрмон кордонлари» сўзларидан кейин «кичик кўприклар» сўзлари қўшилсин;
4-илованинг 12-бандига «ўрмон кордонлари» сўзларидан кейин «кичик кўприклар» сўзлари қўшилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 26 январь,
20-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 39-модда)