1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ҲАМДА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ВОСИТАЛАРИДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 24 НОЯБРДАГИ ПҚ-1005-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони талабларига мувофиқ ўзининг янгиланган низомини ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 28 январь,
22-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда):
а) 2-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасидаги лойиҳалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомда:
«3. Ўзбекистондаги ТАСИС дастури фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳузуридаги Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси («ЎЗЕИКБЮРО») ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги Департаменти деб аталади) томонидан мувофиқлаштирилади»;
«6. Барча буюртманомалар ТАСИС дастури мақсадлари ва шартларига мувофиқ муайян мезонлар бўйича «ЎЗЕИКБЮРО»да дастлабки танловдан ўтади ва келишиш, ҳисобга олиш ва кейинчалик мониторинг олиб бориш учун Молия вазирлиги Департаментига юборилади. Танловдан ўтган ва келишилган таклифлар тасдиқлаш ва бўлажак хатти-ҳаракатлар дастурига киритиш учун Европа Комиссиясига юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига юборилади»;
иккинчи хатбошига «ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзлари «Молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда):
а) Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомда (3-илова):
иккинчи хатбошидаги «Департаментга ҳамда Давлат статистика қўмитасига» сўзлари «Департаментга, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда — Ғазначилик деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами олинганлиги ва фойдаланилганлиги тўғрисидаги йиғма ахборотни тақдим этади»;
15-банддаги «ва тармоқ комиссиялари» сўзларидан кейин «Молия вазирлиги билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
«Ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг, шунингдек юқори бюджет ташкилотларининг инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш натижалари бўйича ҳисоботи ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси Департаменти деб аталади) тақдим этилади»;
биринчи хатбошидаги «ҳудудий ва тармоқ комиссиялари» сўзлари «тармоқ комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Ҳузурида тегишли тармоқ комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек олувчилар Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.
Ғазначилик ҳудудий ва тармоқ комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек олувчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиши ва Молия вазирлиги Департаментига тақдим этилишини таъминлайди»;
«28. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган тартибда ва муддатларда Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги статистик ахборотни тақдим этади»;
Низомга 1 ва 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
СХЕМАСИ
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги
СХЕМАСИ
б) Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
4-банднинг биринчи хатбошига «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти (кейинги ўринларда Молия вазирлиги Департаменти деб юритилади) Молия вазирлиги билан келишилган ҳамда» сўзлари қўшилсин;
«5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги Департаментига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (ушбу Низомга 2-илова).
Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишлари дастурида назарда тутилган муддатларда статистик кузатувни ташкил этади ҳамда олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисидаги статистик ҳисоботларнинг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, шунингдек тўлов баланси статистикасига киритиш учун — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади»;
6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларини жалб этиш ҳамда уларнинг мажбуриятлари бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширади.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича қабул қилган қарорлари тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тушаётган ахборот тўғрисида Молия вазирлиги Департаментига ўз вақтида хабар беради.
Молия вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 27-кунидан кечикмай халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади»;
10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ижро этувчи агентликлар уч кун мобайнида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради»;
11-банддаги «бир ой муддатда» сўзларидан кейин «Молия вазирлиги Департаменти ҳамда» сўзлари қўшилсин;
13-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳамда Молия вазирлиги Департаменти» сўзлари қўшилсин;
«14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир»;
15-банднинг иккинчи хатбошидаги «белгиланган тартибда» сўзларидан кейин «Ғазначиликка» сўзи қўшилсин;
16-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида низомда:
«Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш»;
«Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситаларнинг тўлиқ ва тизимли ҳисобини юритади»;
«белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари олувчиларидан уларнинг шахсий банк ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, шунингдек улар томонидан олинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисида ҳисоботлар ва ахборотлар олиш».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 41-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)